Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Шимолий Атлантика минтақаси геосиёсати


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Шимолий Атлантика минтақаси геосиёсати
Ф.Ратцель 
Кучлар мувозанати қадимдан Ғарбий Европа олимларининг 
диққат марказида бўлган. Бу борада немис олимларининг 
қарашлари геосиёсат соҳаси учун ҳам Европадаги кучлар 
мувозанати учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган. Геосиёсатнинг 
ҳақиқий “ота”си бўлган Фридрих Ратцелнинг (1844–1904) 
таълимоти ўзи яшаган даврда кечган геосиёсий жараёнларда ҳамда 
геосиёсатнинг фан соҳаси сифатидаги тараққиётида ўзига хос из 
қолдирган
2
.
Турли манбаларда Ф.Ратцельнинг ижодий тараққиёти бир 
хил тасвирланган бўлиб, уларда унинг Карлсруе шаҳридаги 
Политехника Университетига ўқиганлигини, у ерда геология, 
палеонтология ва зоология фанларидан таҳсил олганлигини ва 
Ч.Дарвиннинг бевосита шогирди профессор Э.Гекелга шогирдлик 
қилганлиги, 1840 йилда Карл Питерс томонидан ташкил этилган 
“Панолмон лига”си номли миллатчи ташкилотга аъзо бўлиб 
кирганлиги, 1870 йилдаги Франция–Пруссия урушида кўнгилли 
сифатида қатнашиб довюраклиги учун “Темир хоч” унвонига 
сазовор бўлганлиги, 1876 йилда “Хитойга эмиграция” 
мавзусидаги 
диссертациясини 
ҳимоя 
қилганлиги 
ҳақида 
маълумотлар берилади
3
. Манбаларга қараганда Ф.Ратцель 
урушдан кейин демография соҳасида илмий изланишлар олиб 
борган ва асосий геосиёсий қарашлари унинг Европа ва Америка 
бўйлаб қилган саёҳатлари натижасида шаклланган. Мюнхен ва 
Лейпциг университетларида география профессори лавозимида 
ишлаган 
Ф.Ратцель 
Европадаги 
кучлар 
мувозанатида 
Германиянинг ўрнини белгилашни тадқиқ этиши мобайнида ўз 
даврининг етук олимлари қаторидан ўрин олган.
1
 Uza.uz. 20.09.2017 

Нартов Н.А. Геополитика. Учебник для вузов. - М.: ЮНИТИ-ДАНА. Москва. 2004. -С. 46-47.

Тихонравов Ю.В. Геополитика. - Москва: Интел-Синтез, 1998. - C. 76., Исаев Б.А. 
Геополитика. -П.: Питер., 2005. - С. 126-129. Дугин А. Основы геополитики. -М.: Арктогея, 
1997. -С 33-38. Нартов Н.А. Геополитика. - М.: ЮНИТИ-ДАНА. Москва. 2004. - С. 46-53.


22 
Асосий ғоялари “Антропогеография” (1882), “Шимолий 
америка шаҳарлари ва тамаддунлари харитаси” (1874), “Шимолий 
Америка Қўшма Штатлари” (1878), “Сиёсий география” (1897) ва 
бошқа асарларида ифодаланган бўлиб, манбаларда айнан 
Ф.Ратцель асарлари геосиёсатнинг бошқа мамлакатларда кенг 
ёйилишига сабаб бўлганлиги таъкидланади. Айрим манбаларда 
айнан Ф.Ратцельнинг “Сиёсий география асари” геосиёсат номли 
фан соҳасининг пайдо бўлишига олиб келганлиги қайд этилади.
Ратцель таълимоти ҳақида гапирганда даставвал шуни 
таъкидлаш керакки, ундан илгариги геосиёсий тадқиқотларда 
география ва табиий омил халқаро жараёнларни баҳолашда 
қандайдир иккиламчи омил, ўзига хос ёрдамчи категория 
сифатида намоён бўлган бўлса, Ратцель геосиёсий жараёнларни 
биринчи бўлиб география призмаси орқали жиддий тадқиқ қилган 
олимлардан ҳисобланади. Манбаларда Ч.Дарвиннинг шогирди 
билан ишлаганлиги туфайли ижодида дарвинчиликка мойиллик 
устунлик қилган Ратцель ўз навбатида немис органицизм 
мактабига асос солганлиги эътироф этилади.
1
Энди олимнинг геосиёсий қарашларига бевосита мурожаат 
этган ҳолда унинг ғояларини таҳлил этиш мақсадга мувофиқ. 
Ф.Ратцельга кўра ҳар қандай давлат бу тирик тана ҳисобланиб, 
пайдо бўлади, яшайди ва маълум даврдан кейин йўқ бўлиб кетади. 
Ҳар бир давлатнинг сиёсий табиати унинг географик ўрни ва 
ернинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда шаклланади ва 
ривожланади. Ернинг биологик, географик хусусиятлари ва 
табиий-иқлим шароитлари давлатнинг нафақат сиёсий табиатига, 
ҳатто миллий характернинг шаклланиши, аҳоли зичлиги ва 
миқдорининг ўсишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши Ф.Ратцель 
ғояларининг марказида туради. Шу нуқтаи-назардан, Ф.Ратцель 
фикрига кўра асосий омил мамлакат жойлашган ер бўлиб, 
давлатни ўрганишда ёки унинг ташқи сиёсатини баҳолашда 
дастлаб географик нуқтаи-назардан ёндашиш мақсадга мувофиқ. 
Ю.В.Тихонравов бу ҳақда Ф.Ратцельнинг “Сиёсий география” 
асаридаги қуйидаги муҳим фикрни келтиради: “Давлатлар ўз 
тараққиётининг барча босқичларида замин билан узвий алоқада 
бўлган борлиқ экани боис, улар, аввало, географик нуқтаи–
назардан ўрганилиши зарур. Этнография ва тарихга оид илмий 
маълумотлар давлатнинг ҳудудий негизда тараққий топиши, у 
билан яқинлашиб бирикиши ҳамда ундан қувват олишини 
тасдиқлайди. Шундай қилиб, давлат заминдан бошланадиган ва 

Колосов В.А., Мироненко Н.С. Гополитика и политическая география. «Аспект пресс». 2001. - 
С.37.


23 
жонланадиган ҳудудий борлиқ экан, уни тасвирлаш, қиёсий 
тадқиқ ва таҳлил этиш географиянинг вазифасидир. Давлат 
ижтимоий тараққиёт жараёнида рўй берадиган ҳодисаларнинг энг 
юқори нуқтасига етган ҳолда, уларга сингиб кетади”
1

Ратцель фикрига кўра ҳар қандай мамлакатдаги географик 
хусусиятлар шу ерда яшовчи халқларда акс этади, айнан 
географик ва биологик омиллар асосида кўникмалар, анъаналар 
шаклланади ва халқ бутунлай мана шу омилларга боғланиб 
қолади. Сув ва ҳаво мамлакат тараққиёти учун асосий аҳамиятга 
эга бўлиб, қуруқлик, аксинча тараққиётни тўхтатувчи омил 
ҳисобланади. Инсоннинг денгизга қўйган биринчи қадами, 
инсоният тарихининг ибтидоси ҳисобланади. Сув орқали бошқа 
ўлкалар билан мулоқотга кирадиган халқларда ҳаёт жонли тарзда 
кечади ва маданият ҳам серқирра моҳият касб этади. 
Қуруқликдаги халқларнинг маданияти эса, аксинча тўлақонли 
ривожланмасдан, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда ҳам денгиз 
халқлариникига нисбатан қолоқлик кузатилади. Бу фикрларни 
илгари сурар экан, Ф.Ратцель Хитой ва Мисрни мисол келтиради. 
Аҳолининг ўсишига ҳам жиддий таъсир кўрсатадиган табиий 
омиллар, халқларнинг руҳиятини ҳам шакллантиради.
2
Ф.Ратцелнинг бу хулосаларида ҳеч қандай ғайри илмий 
мазмун мавжуд кўзга ташланмайди. Аммо амалиётчилар унинг 
қарашларидан ҳамлакорлик мазмунидаги муҳим геосиёсий 
хулосалар чиқаришган. Жумладан, давлатни тирик борлиқ 
сифатида талқин этган Ратцел табиий равишда ўсиши 
мумкинлигини исботлашга ҳаракат қилади. Унинг айнан мана шу 
ғояси замирида жиддий геосиёсий хулоса ётганлигини сезиш 
мумкин. У ўзининг “Давлатнинг ҳудудий ўсиши тўғрисида қонун” 
асарида давлатнинг ўсиши ташқаридаги ҳудудларни босиб олиш 
билан амалга ошишини 7 қонуният орқали кўрсатиб беради:
1. Давлатнинг ҳудудий жиҳатдан кенгайиши жараёни шу ҳудуд 
маданиятининг ривожланиши билан биргаликда кечади. 
2. Давлатнинг ҳудудий кенгайиши турли соҳаларда, хусусан 
мафкура, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик фаолияти каби 
йўналишларда “тортишувчи нурланиш”, прозелитизм билан уйғун 
ҳолда рўй беради.
3. Давлат ҳам ўз навбатида муҳим сиёсий бирликларни қамраб 
олган ҳолда кенгаяди. 

Тихонравов Ю.В. Геополитика. - Москва: Интел-Синтез, 1998. - C. 79

Нартов Н.А. Геополитика. Учебник для вузов. –М.: ЮНАТИ-ДАНА. Москва. 2004. -С. 47-
53.


24 
4. Чегара давлат атрофида жойлашган тана аъзоси сифатида 
тушунилади. 
5. Давлат ўзининг ҳудудий истилосини амалга ошириб унинг 
тараққиёти учун муҳим ҳисобланган минтақаларни, жумладан 
қирғоқдаги ерлар, дарё ҳавзалари, водий ва барча бой ҳудудларни 
эгаллашга ҳаракат қилади. 
6. Истилонинг бошланғич жараёни албатта ташқаридан рўй 
беради, негаки давлатнинг ҳудудий жиҳатдан кенгайишига 
цивилизациянинг қуйи бўғини томонидан берилган туртки сабаб 
бўлади.
7. Нисбатан заиф ва кучли миллатлар ўзаро чатишуви ёки 
қўшилиб кетиши билан боғлиқ умумий тенденция улкан 
ҳудудларни ҳаракатга келтириб, янада кенгайишига мажбур 
қилади.
1
Ўша пайтда халқаро муносабатларнинг энг йирик 
иштирокчилари Англия, Франция, Испания, Россия ва Германия 
ўртасидаги стратегик мувозанат ҳақида бош қотирган Ратцель 
ижодини ҳаракатга келтирган энг асосий омилга эътибор қаратиш 
лозим бўлади. Франко-Пруссия урушидан кейин Германия 
империяси деб эълон қилинган давлатнинг бундан кейинги 
геосиёсий тақдири Ратцель учун энг муҳим мавзу бўлган. Истило 
қонунининг яратилиши ҳам Африка ва Осиёда сон-саноқсиз 
мустамлакаларга эга бўлган Франция, Испания ва Англиянинг 
геосиёсатини кузатиш асосида яратилган бўлиб, XIX асрнинг 
бошида Африка қитъасининг бор йўғи 11 фоизига эга бўлган 
метрополиялар, аср сўнгига келиб унинг 90 фоизини мустамлака 
қилиб 
олганлари 
немис 
олимларини 
табиий 
равишда 
ташвишлантирган эди. Ўзининг “Шимолий Америка шаҳарлари 
ва цивилизациялари харитаси” ҳамда “Шимолий Америка Қўшма 
Штатлари” асарларида у Америкаликлар ҳам ўз олдига янги 
ҳудудларни истило қилиш ва дунё миқёсидаги давлат бўлиш 
мақсадини қўйганлигини англаб етади. Ўша пайтдаги ҳарбий-
денгиз кучларига эга давлатларининг устунлигини тан олган 
Ратцель Германиянинг тақдирида бундай флотсиз дунёга эга 
бўлиш у ёқда турсин, балки қудратли минтақавий давлатга 
айланиш ҳам мумкин эмас, деган хулосага келади. Айни пайтда 
Ратцельни Германиянинг “дунё денгизидаги тақдири” ва дунё 
миқёсидаги давлатга айланиш омиллари доимо қизиқтириб 
келган.
2
Шуни таъкидлаш керакки, Германиянинг ўша даврдаги 

Колосов В.А., Мироненко Н.С. Гополитика и политическая география. «Аспект пресс». 2001. 
- С.39.

Дугин А. Основы геополитики. -М.: Арктогея, 1997. - C. 33-38.


25 
аҳволи, Англия, Испания ва Франциянинг денгиздаги қудрати ва 
мувффақият билан янги мустамлакаларга эга бўлганлиги Ратцель 
ижодига туртки берган, бошқача айтганда, геосиёсатнинг илмий 
негизини яратишга асос бўлган кўринади. Ратцель давлатнинг 
географияга, табиат ва иқлимга боғлиқлигини шу қадар 
мукаммал очиб берганки, қатор таниқли француз, америкалик, 
немис, инглиз ва рус геосиёсатчилар ўз таълимотлари айнан 
Ратцель ижоди асосига қуришган.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling