Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet41/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

В.А.Дергачев 
Евроосиёнинг геосиёсий истиқболи хусусида украин 
олимларидан В.А.Дергачевнинг фикрларини таҳлил этиш мақсадга 
мувофиқдир. Киев геостратегия технологиялари институти 
директори В.А.Дергачев Хитой бўйича номзодлик ва дунё океани 
қирғоқ ҳудудлари бўйича докторлик даражасини олган. Ўзи 
МДУни битирган бўлиб, асосан Евроосиёнинг жануби-шарқий 
ҳудудларини тадқиқ қилиш билан шуғулланади. Унинг асаосий 
ғоялари амалий аҳамиятга эга бўлиб, институти фаолияти 
доирасида кўпроқ сиёсат, иқтисодиёт ва бизнес соҳаси учун амалий 
аҳамиятга эга дастурлар яратишга қаратилган. Дергачев кўпроқ 
минтақалар ва мамлакатларни иқтисодий жозибадорлик нуқтаи-
назаридан ўрганган ҳолда уларга сармоя жалб этиш эҳтимолини 
тадқиқ қилади ва маслаҳатли лойиҳалар тузиш билан шуғулланади. 
Минтақаларнинг сармоявий вазияти ҳақида жойларда маърузалар 
ташкил этиш ва турли лойиҳалар буйича илмий изланишлар олиб 
боради. В.А.Дергачев ўз ижодида минтақаларнинг иқтисодий 
имкониятларини таҳлил этиш орқали улар орасида иқтисодий 
алоқаларни ривожлантиришнинг турли мақбул вариантларини 
илгари суради. Бу ерда эътиборли жиҳат шундаки, унинг 
дастурлари 
орқали 
минтақалар 
иқтисодий 
алоқаларни 
ривожлантириш учун географик, транспорт-коммуникациявий
молиявий, иқтисодий ва хом ашёвий жиҳатдан ўзларига энг мақбул 

Сорокин К.Э. Геополитика России в "ближнем" и "среднем" зарубежье: праксиологические 
измерения // Полис. - Москва, 1995. - № 3. - С. 23 - 39.


110 
минтақа ва мамлакатларни танлаб олишлари ва сармоя жалб 
этишлари мумкин бўлади. В.А.Дергачев минтақаларни нафақат 
иқтисодий жозибадорлиги, балки маънавиймаданий нуқтаи-
назардан ҳам қиёслаган ҳолда, ўзаро ҳамкорликнинг асосларини 
комплекс тарзда таҳлил қилади.
В.А.Дергачев ижодининг марказий нуқтасида Хитой омили 
туради. Шу туфайли ўзининг “Геосиёсат” китобида Хитойнинг 
тарихи ва бугунги геосиёсий ҳолатига урғу беради.
1
Хитойнинг 
давлатчилик тузумини таҳлил қилар экан, В.А.Дергачев асосий 
эътиборни бу давлатлардаги марказ ва ҳудудлар ўртасидаги 
маъмурий алоқаларнинг хусусиятларига қаратади. Унинг фикрига 
кўра, Хитой императорлари қадимдан турли элатларни ўзлари 
жойлашган марказий пойтахт атрофида муҳимлигига қараб қирғоқ 
ҳудудигача жойлаштириб чиққанлар. Бундан мақсад, ташқи 
душмандан ҳимояланиш бўлиб, императорга энг узоқ бўлган 
элатлар ўзига хос буфер ролини ўйнашлари керак бўлган.
Айни вақтда Хитой бу сиёсати орқали ташқи дунё билан 
алоқаларининг совуқлашишига ва яккаланишига ҳам олиб келган, 
аммо айни вақтда Буюк Ипак йўлида жойлашган бу мамлакат 
очиқлик сиёсати билан қанчалик манфаат кўриш мумкинлигини 
ҳам яхши билади ва бу очиқлик ўтган асрнинг иккинчи ярмига 
қадар, яъни Хитойда яккаланиш сиёсати даврининг бошланишига 
қадар давом этган. 
В.А.Дергачев Хитой геосиёсий мавқеининг юксалишига олиб 
келган иқтисодий ислоҳотларни таҳлил қилиш билан, Жанубий 
Шарқий Осиёдаги геосиёсий манзарага назар ташлайди. Бу 
минтақада Ғарб томонидан амалга оширилган геосиёсий 
лойиҳалар натижасида юзага келган вазиятда Хитой қандай йўл 
тутганлигини 
ва 
унга 
илгари 
тегишли 
бўлган, 
аммо 
европаликларнинг мустамлакасига айланган ҳудудлар борасида 
муҳим ғояларни илгари суради. У Хитой ислоҳотининг 
етакчилари сиёсий тизимни сақлаб қолган ҳолда бозор 
муносабатларини 
жорий 
қилишда 
қандай 
стратегиядан 
фойдаланганликлари масаласи қизиқтиради. У Ден Сяопиннинг 
“Ёпиқлик уруғини сепсанг – қашшоқлик ўрасан” мазмунидаги 
стратегиясини амалга ошириш ва очиқ иқтисодиётни қандай барпо 
этганлигини таҳлил қилади. Хитойнинг жанубишарқий Осиёдаги 
сиёсий ва иқтисодий стратегияси натижасида бу минтақадаги 
етакчи давлатлар билан, айни вақтда иқтисодий ва молиявий 
жиҳатдан тезлик билан ривожланиб бораётган давлатлар билан 

Дергачев В. Геополитика: Учеб. пособие. - К.: Вира-Р, 2000. - 448 с.


111 
алоқаларни мустаҳкамлаш натижасида эришган геосиёсий 
самаралар ҳақида баҳс юритади. Дергачев Хитой ҳукумати 
қадимдан фойдаланиб келган – Малайзия, Сингапур, Гонконг, 
Макао, Тайвань каби минтақадаги тез ривожланаётган 
мамлакатларда истиқомат қилаётган Хитой миллатига мансуб 
элатлардан фойдаланиш стратегияси тўғрисида баҳс юритади. 
Айнан мана шу стратегия натижасида Хитой сармоявий 
жозибадорлиги бўйича нафақат бу минтақада, балки бутун ер 
юзидаги иккинчи мамлакатга айланган.
1
Дергачёвнинг таъкидлашича, бу минтақадаги сиёсий вазият 
Хитойнинг Таиланд, Сингапур, Малайзия ва Индонезия 
мамлакатлари ҳамда Молук қўлтиғини ана шу ҳудудда яшаётган 
этник хитойлар (хуацяо) ҳамда ядровий ракеталар билан 
қуролланган ҳарбий денгиз ва ҳарбий стратегик кучлари ёрдамида 
назорат қилишидан далолат бермоқда. Шимоли–шарқий ва 
шимоли–ғарбий йўналишда Хитой ва Россия ўртасида Узоқ Шарқ 
ва Марказий Осиё бўйича геосиёсий манфаатлар кесишади. 
В.Дергачев фикрига кўра, Россия ва Хитойнинг келажаги очиқ 
иқтисодиёт ва савдони ривожлантиришга таяниши, улкан 
Евроосиёни ҳамкорликда ўзлаштиришда ўзаро муносабатларни 
мустаҳкамлаш асосида амалга оширилиши керак
2
. Кўриниб 
турганидек, бу олим ўз ижодида биргина Хитой омилига урғу 
берганлиги намоён бўлмоқда.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling