Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet49/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


132 
III БОБ. МАРКАЗИЙ ОСИЁ ГЕОСИЁСИЙ
ТАҲЛИЛ ОБЪЕКТИ
3.1. Марказий Осиёнинг географик хусусиятлари 
Марказий Осиё минтақасининг геосиёсий аҳамияти, унинг 
атрофида 
рўй 
бераётган 
геосиёсий 
таъсирлашувларга 
бағишланади. Шу нуқтаи-назардан узоқ муддатли барқарорлик 
ҳақида гап кетар экан, Марказий Осиёда рўй бераётган ҳодисалар 
йўналиши ҳамиша минтақадаги геосиёсий рақобат билан боғлиқ 
эканлиги ва мана шу ҳолат Марказий Осиё мамлакатлари учун энг 
муҳим таҳдидлардан бири бўлиб қолишини алоҳида таъкидлаш 
керак. 
Америкалик тадқиқотчилар томонидан Қўшма Штатлар 
Конгресси учун тайёрланган таҳлилий ҳужжат Марказий Осиё 
минтақаси бундан ўн йил илгари АҚШ учун ҳеч қандай геосиёсий 
аҳамиятга эга бўлмаганлиги, ҳатто ягона географик бирлик 
сифатида ҳам ҳеч ким билмаганлиги ҳақидаги маълумот билан 
бошланади
1
. Зеро, минтақа хавфсизлиги тўлиқ унинг геосиёсий 
аҳамиятига, бошқача айтганда унинг салоҳиятини белгиловчи 
географик, иқтисодий ва ижтимоий хусусиятларга асосланади. Бу 
борада 
З.Бзежинскийнинг 
«ушбу 
минтақага 
яқинлашиш 
масаласида устунликни ким қўлга киритса албатта геосиёсий ва 
иқтисодий ютуқни қўлга киритади», деган фикрини эслаш 
ўринлидир
2
. Бундай фикрлар, Марказий Осиё минтақасига 
ташқаридан бўладиган геосиёсий таъсирларни характерлаб 
беради.
Марказий Осиёнинг айрим давлатлари ёки бутун минтақадаги 
ички сиёсий иқлимнинг ўзгариб туриши, кўпмиллатли 
ҳудудларда, айниқса чегара олди минтақалардаги вазиятнинг 
издан чиқиши бутун минтақага таҳдид солиб туради. Шундай 
экан, ташқи таъсир, яъни ташқи геосиёсий таъсир бу минтақа 
халқларини ташвишга соладиган, хавотир уйғотадиган доимий 
омил бўлиб қолади. 

S. Frederick Starr. Chairman. Central Asia-Caucasus Institute. Nitze School of Advanced 
International Studies. Johns Hopkins University. The war against terrorism and U.S. bilateral 
relations with the nations of Central Asia. U.S. Senate. Committee on Foreign Relations. 
Subcommittee on Central Asia and the Southern Caucasus. 12.13.2001.

Бжезинский 3. Великая шахматная доска: Господство Америки и её геостратегические 
императивы. - М.: Международные отношения, 1998. - 254 с.


133 
Умуман олганда, минтақадаги ички ва ташқи геосиёсий 
таъсирлашув назарда тутилса мавжуд вазиятда ноаниқлик 
сақланиб қолаётганлигини таъкидлаш мумкин. 
Марказий Осиёнинг геосиёсий аҳамияти борасида гап 
кетганда таъкидлаш керакки, унинг географик жойлашуви, 
коммуникациявий хусусиятлари, табиий-энергетика захиралари 
билан боғлиқ. Шунингдек, Марказий Осиёнинг географик 
жиҳатдан марказий ҳудудни эгаллаганлиги билан қитъанинг катта 
қисмида 
барқарорликка 
таъсир 
кўрсатиши, 
Евроосиё 
минтақасининг улкан ҳудудидаги кучлар мувозанати ҳар бир 
мамлакатдаги жараёнларга боғлиқ
1
.
Бугунги кунда Марказий Осиёдаги геосиёсий вазият бу 
минтақада Ғарбнинг роли ошиши билан белгиланиши, ёки 
бўлмаса 
Қозоғистон 
ва 
Ўзбекистон 
билан 
алоқаларни 
кучайтиришни кўзлаган Россиянинг ЕИҲга фаол иштироки билан 
минтақадаги кучлар мувозанатининг ўзгариши масаласи кўплаб 
сиёсатчилар ва таҳлилчиларни қизиқтириб келади
2
.
Тарих давомида узлуксиз давом этиб келган цивилизациялар 
кураши янги минг йилликда ҳам янгича тусда,
турли
жиҳатлари 
билан намоён бўлмоқда. Шу нуқтаи-назардан Ер юзида ягона 
ҳукмронлик тизимини яратишни ўз ичига олган ушбу жараённинг 
бир он бўлсада пасайганини таъкидлаш қийин. Америкалик олим 
Семюэл Хантингтон ўзининг «Цивилизациялар тўқнашуви ва дунё 
тартиботининг қайтадан қурилиши» асарида бугунги кундаги 
геосиёсий жараёнларнинг энг муҳим хусусиятларини таҳлил этар 
экан, Ер юзида кечаётган геосиёсий жараёнларнинг марказида 
айнан Евроосиё қитъаси, хусусан шу қитъа марказида жойлашган 
«юракдаги мамлакатлар»га таъсир этиш ва улар ҳудудини эгаллаш 
устида рўй беришини таъкидлайди.
3
Инглиз геосиёсатчиси Питер Хопкирк ўзининг “Россияга 
қарши Катта ўйин: Осиё синдроми” асарида Марказий Осиё 
устида “Катта ўйин”нинг қайтадан бошланганлиги, унинг 
негизида Саудия Арабистони ва Форс кўрфазининг бошқа 
давлатлари салоҳиятидан анча кўп бўлган афсонавий нефть ва газ 
захиралари, бошқача айтганда XXI асрнинг том маънодаги 
хазинаси ётганлигини таъкидлайди. Бунга қўшича равишда қатор 
нодир металлар, темир рудаси, кўмир ва пахтани ҳам қайд этган 

Аушиева Е.Б. Геополитические интересы России и Китая в Центральноазиатском регионе. 
Дис. ... канд. полит. наук. Москва, 2003. - 143 с.

Арифханов Ш.. Центральная Азия: региональная интеграция и безопасность/ -Т.: 2007. - С. 
18.

Хантингтон С. Столкновение цивилизаций? // Полис. - М., 1994. - №1. - С. 33 - 48.


134 
геосиёсатчи, Марказий Осиёнинг ташқи кучлар учун нақадар 
аҳамиятли эканини яширмайди
1
. Бундай геосиёсий жараёнларга 
Марказий Осиё минтақасининг муносабати қандай? Ушбу масала 
бугунги кунда нафақат Марказий Осиёнинг геосиёсий мавқеи, 
балки унинг атрофидаги геосиёсий жараёнларни англашга ёрдам 
беради
2
.
Минтақанинг геосиёсий мавқеи бир неча омилларга боғлиқ. 
Мумтоз геосиёсий назарияга кўра ҳар бир минтақанинг геосиёсий 
мавқеи қуйидагилар билан белгиланади: 


Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling