Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
Н.Назарбоев
Энди номи евроосиёчилик ҳаракати билан боғлиқ Қозоғистон Президенти Н.Назарбоевнинг сиёсий фаолиятига ҳам назар ташлаш ўринли. Н.Назарбоев ҳам Евроосиёда ўзига хос тартиб ёки мувозанат ўрнатишда ҳисса қўшиш мақсадида ўз стратегиясини илгари сурган сиёсий етакчилардан ҳисобланади. Н.Назарбоев сиёсатида Евроосиёчилик ғояси мавжуд бўлишига қарамасдан, бу академик изланишлар доирасида бўлмаганлиги туфайли атрофлича тўхталишга зарурат йўқ. Евроосиёчиликка оид қарашларини қатор китоб ва мақолаларида баён этган Н.Назарбоев республиканинг географик ўрнидан келиб чиққан ҳолда мана шу ғоя билан шуғулланишга мажбур бўлган бўлиши мумкин. Чунки, Қозоғистоннинг географик жиҳатдан Евроосиёнинг деярли 1 В.В.Балахонский, Б.К.Джегутанов. Евразийская идея и геополитическая стратегия России. http://www.ibci.ru/AGP/conferencia/statya11.htm 125 марказида жойлашганлиги, аниқроғи бевосита “Ер юраги”, “ўқ ҳудуд” деб ном олган ҳудудда эканлиги туфайли евроочиёчилик муҳим стратегик дастур сифатида танланган бўлиши мумкин 1 . Шу туфайли, Н.Назарбоев Евроосиёчилик оқимининг мустақиллик давридаги мафкурачиларидан бири сифатида танилган. У Россиянинг собиқ Президенти Б.Ельцин билан биргаликда Собиқ Иттифоқ парчаланган даврда илгари сурган ғоялари асосида шаклланган ёки қайтадан жонланган “евроосиёчилик”, МДҲ ҳудудида том маънодаги сиёсий ҳаракатга айланмади. Бунинг биринчи сабаби, ушбу ташаббусларда Қозоғистон ёки Россия, марказ ва қолган четдагилар қабилидаги сиёсат сезилиб турганлигига бориб тақалади. Айни вақтда, Н.Назарбоев олдида аввало Қозоғистон миллий давлатчилигини сақлаб қолиш, ривожлантириш масаласи турганлигини қайд этиш керак. Ҳудудининг катталиги, аммо аҳоли сонининг камлиги, Россиянинг бевосита қўшниси эканлиги, бундан ташқари, шимолий чегараларида асосан руслар ва русийзабон халқлар яшаётганлиги Қозоғистоннинг миллий бирлиги, давлатчилиги асосларини мустаҳкамлашга тескари таъсир кўрсатадиган омиллар ҳисобланади. Н.Назарбоев бугунги кунда ўз ғояси маҳсули сифатида кўраётган Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамияти (Иттифоқи) бир қатор масалалар бўйича табиий ва сунъий тўсиқларга дуч келмоқда. МДҲ ҳудудидаги тузилмалар самараси аъзо давлатларнинг миллий манфаатлари тўлиқ ва адолатли ифодаланишига боғлиқ равишда ривожланади ёки аксинча турғунликда қолаверади. Қозоғистон эса табиий захираларига қизиқиши кучли бўлган Ғарб давлатлари билан ривожлантирмоқда. Қозоғистонда собит ташқи сиёсат олиб боришга тўсиқ бўладиган географик ёки ҳудудий, иқтисодий, демографик ва давлатчилик тажрибаси билан боғлиқ қатор омиллар мавжуд бўлиб, уларни мувофиқлаштиришда бу давлат ҳукуматидан мисли кўрилмаган ирода талаб этилади. Шу нуқтаи-назардан Н.Назарбоев Қозоғистоннинг географик ўрни ва иқтисодий салоҳиятига, Россия ва Хитойдек йирик қўшнилари кучли эътибор қаратиши табиий. Бу ерда географик омил Қозоғистонни Евроосиёда ўта нозик вазиятда эканлигини намоён этади. Аслида, Евроосиё стратегик мувозанати учун олиб борилаётган рақобатда улкан географик ҳудуд, бой иқтисодий 1 Н.Назарбоев ўнлаб китоб ва мақолалар муаллифи бўлиб, “Тарих оқимида”, “Евроосиё иттифоқи: ғоялар, амалиёт ва истиқболлар. 1994-1997”, “Дунё эпицентри” номли китоблар ва “Евроосиё майдони: интеграциявий салоҳият ва унинг тадбиқ этилиши” номли мақоласи бевосита евроосиёчиликка оиддир. 126 салоҳият, аниқроғи табиий захираларнинг кўплиги ва аксинча демографик ҳамда бундан келиб чиққан ҳолда ҳарбий заифлик давлатни геосиёсий ҳамлакор давлатлар учун ўлжага айлантиради. Юқоридаги кўрсаткичларга эга кўпгина давлатлар ўзининг стратегик аҳамияти ошганлигини назарда тутиб, халқаро муносабатларнинг тўлақонли субъектига айланган каби ҳис этади. Бугунги кунда, Қозоғистон ЕХҲТга 2010 йилдан бошлаб раислик қилишини ҳам ана шу мезон билан баҳоламоқда. Аслида эса, бу раислик масаласи Қозоғистонни Ғарбга нисбатан мойиллигини яна бир неча йилларга кафолатлайдиган геосиёсий усулдан бошқа нарсани англатмайди. Бунга қарши Россия минтақавий тузилмаларда Қозоғистоннинг иштирокига урғу бериш, бу мамлакатдаги русийзабон халқлардан Россия манфаати йўлида фойдаланиш, Каспий денгизининг бўлинишидан келиб чиқадиган муаммолар, қозоқларни руслаштириш, Россияни кесиб ўтадиган нефт ва газ қувурлари каби омилларни мунтазам ишга солиб туради. Бундан ташқари, Хитой Қозоғистоннинг демографик жиҳатдан заифлиги ва бой иқтисодий салоҳиятидаги номутаносибликдан фойдаланган ҳолда мунтазам таъсир ўтказиш сиёсатини олиб бормоқда. Бундай вазиятда, Н.Назарбоевнинг евроосиёчилик ташаббуси замирида турган марказийлик ғояси заифлашиб, кўпроқ хаёлий дастур ҳолига келиб қолмоқда. Демак, Евроосиёнинг марказини эгаллаш, бу минтақада стратегик мувозанат ўрнатиш кафолати бўлиш ўрнига, Қозоғистонни ташқи геосиёсий кучлар объектига айлантирмоқда. Юқоридаги таҳлиллардан кўриниб турганидек, евроосиёчилик аввало Россиянинг марказчилигига урғу берган оқим бўлганлиги туфайли, Россия Н.Назарбоевнинг ташаббусларини бундан кейин ҳам ўз манфаатлари томон буришга ҳаракат қилавериши табиий. Шунинг учун, Қозоғистон давлатчилик тажрибаси нисбатан кучли бўлган Ўзбекистон билан самимий ҳамкорликка эришган ҳолдагина Марказий Осиёнинг Евроосиё стратегик мувозанатидаги имкониятларини кенгайтиради. Бу эса, табиий захираларга бой бўлган Марказий Осиё мамлакатларининг манфаатларига мос келади ва минтақанинг том маънодаги кучлар мувозанати омили бўлиш эҳтимолини кучайтиради. МДҲ олимларининг изланишлари борасида хулоса ясашда, аввало, бу категорияга кирувчи олимларнинг тадқиқот қамровини белгилаб олиш мақсадга мувофиқ. Таҳлиллар натижасида МДҲ олимлари изланишларини умумлаштирган ҳолда, континентализмнинг бир кўриниши сифатида баҳолаш мумкин. МДҲ ҳудудидаги геосиёсий изланишлар асосан Россия ҳудудида 127 олиб борилганлиги туфайли, бу ерда асосан русийзабон олимлар таълимоти таҳлил қилинди. МДҲда яратилган геосиёсий мактабни бир илмий стратегия асосида шаклланганлигини таъкидлаш қийин ва тадқиқотларни фақат сунъий жиҳатдан бир мактаб доирасида жамлаш мумкин. Айни вақтда, МДҲдаги геосиёсий тадқиқотларни умулаштириш учун омиллар ҳам етарли эканлигини қайд этиш мумкин. Биринчи навбатда МДҲ геосиёсатчиларини умумлаштирадиган омил – бу Ғарб геосиёсатига ёки атлантизмга қарши йўналишда эканлигидир. Иккинчидан, Киришда таъкидлангани каби геосиёсий изланишлар, асосан, Собиқ Иттифоқнинг марказий қисмидаги ихтисослашган институтлар ва марказлар томонидан ўрганилганлиги туфайли, Собиқ Иттифоқнинг сиёсий табиатидан келиб чиққан ҳолда асосий эътибор “совуқ уруш”нинг геосиёсий негизига қарши йўналишда олиб борилган. Натижада иттифоқ чегаралари ичидаги барча ҳудудлар иттифоқнинг, аниқроғи Россиянинг геосиёсий таъсир доирасида талқин қилинган. Шарқий Европа давлатлари, хусусан социалистик блокка кирувчи давлатлар, Афғонистон, Шимолий Корея, аниқроқ айтганда МДҲ атрофидаги барча ҳудудлар Россияга нисбатан “буфер зона” сифатида талқин қилинган. Айни вақтда, МДҲ геосиёсат мактабида алоҳида эътибор талаб қиладиган, геосиёсат назариясига муҳим илмий ҳисса бўлиб қўшилган Л.Гумилёв ва П.Савицкий таълимотларини алоҳида қайд этиш мумкин. Улар, афтидан, Россияга ғарбдан бўладиган геосиёсий таъсирни кўра билган ҳолда, рус тамаддунини шу ҳудудда истиқомат қилувчи халқлар иштирокида, яъни русларни ана шу халқлар халқасида сақлаб қолиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосага келишган. Бунинг учун улар Евроосиё ҳудудидаги халқлар географик, табиий, биологик, этногенетик жиҳатдан умумий илдизга эга эканликларига урғу берадилар. Шу асосда шаклланган евроосиёчилик оқими, атрофда яшаётган халқлар онгига русларнинг устунлиги, марказийлигини сингдирган ҳолда, мазкур халқларни русларни ҳимояловчи табиий қўрғон, геосиёсий тил билан айтганда “буфер зона”га айлантиришни назарда тутган кўринади. Бевосита Л.Гумилев асос солган евроосиёчиликка келсак, шуни айтиш мумкинки, у Евроосиёнинг марказий қисмидаги халқларнинг географик, табиий-иқлим шароитлари таъсирида улкан ҳудуд бўйлаб кўчишининг сабабларини, ўзаро бир-бирига таъсир ўтказиш жараёнида уларнинг бир-бири билан қўшилиб кетиши, славян, турк, муғул, форсий элатлардан янги элатлар шаклланишини таҳлил қилади ва пассионар туртки, ксения, 128 симбиоз, химера каби назарий мазмундаги атамаларни илмий муомалага киритади. Аммо шуни ҳам қайд этиш керакки, евроосиёчилик ёки неоевроосиёчилик, ривожланган марказ ва унинг атрофида жойлашган ривожланмаган ҳудудлар мазмунида талқин этилган. Бу оқим назарида, Россия ёки Қозоғистоннинг географик ўрни бирламчи омил бўладиган бўлса, унда давлатчилик тажрибаси борасида улардан кўп тажрибага эга бўлган давлатлар, табиийки, бу оқимга қўшилишмайди. Шу туфайли евроосиёчилик ўз моҳиятига кўра шу ҳудуддаги Россия ва Қозоғистондан ташқари ҳар қандай давлат учун миллий манфаатлар нуқтаи-назаридан талқин қилинганда, бирёқлама эканлиги намоён бўлади. Евроосиёчилик бир ёки икки давлатнинг манфаатларини ҳимоялаш ёки амалга ошириш мақсадида ривожлантирилаётган бўлса, ташаббусни илгари сураётган давлатларнинг хатоларини, давлатчилик қурилиши борасида улардан тажрибали бўлган давлатлар осонгина англайди. Шу туфайли, бугунги кунга қадар бу оқим ўзини айтарли оқлаганини таъкидлаш қийин. Бундан ташқари, бу оқим А.Дугин сингари олимларнинг неоевроосиёчиликнинг радикал кўринишларини пайдо бўлишига олиб келди. Демак, ўтган аср сўнггида МДҲда янги геостратегик вазият қайтадан ўрнатилаётган стратегик мувозанат нуқтаи-назаридан, асосан, Россияда жадаллашган геосиёсий тадқиқотларга умумий хулоса сифатида қуйидаги фикрларни илгари суриш мақсадга мувофиқ. МДҲдаги геосиёсий қарашларни бу даврда асосан геосиёсий қарашларнинг қайтадан жонланиш даври сифатида баҳолаш мумкин. Биз юқорида таҳлил этган рус геосиёсатчилари қарашлари аввало геосиёсий мазмунга эга эканлигини эътироф этиш мумкин. Аммо бу қарашларнинг барчасини минтақада стратегик мувозанатга бағишланганлигини таъкидлаш қийин. Улар ўз мавзулари билан ўзга мақсадга қаратилганлиги туфайли минтақа миқёсидаги стратегик мувозанат муаммосини бутунлай қамраб олмасдан, Россиянинг Ғарбга нисбатан юритиши лозим бўлган геосиёсати Хитой ва Россия ўртасидаги геосиёсий рақобатга йўналтирилган. Умуман, МДҲ олимлари изланишларида стратегик мувозанатнинг геосиёсий таҳлили кўпроқ амалий геосиёсатга қаратилганлигини қайд этиш мумкин. 129 Мавзу нуқтаи-назаридан, постсовет ҳудудидаги геосиёсат ва стратегик мувозанат деганда, биз ўз олдимизга мавзу йўналишида олиб борилган илмий изланишларда кўтарилган муаммоларнинг геосиёсий жиҳатларини ажратиб олишни мақсад қилган эканмиз, у ҳоҳ тадқиқот, ҳоҳ жараён бўлсин, асосий эътибор муаммонинг назарий жиҳатларига қаратилган. Шу нуқтаи-назардан, МДҲ геосиёсий мактабида шу ҳудуддаги у ёки бу мамлакат атрофида кечаётган жараёнлар атрофлича таҳлил қилинсада, геосиёсий назария нуқтаи-назаридан комплекс тарзда таҳлил қилинган изланишлар кам учрайди. Бошқача айтганда, назаримизда тадқиқотлар орасида МДҲдаги сиёсий ёки геосиёсий жараёнларни геосиёсий дуализм йўналишида кам таҳлил қилинган. МДҲда олиб борилган изланишларнинг бундай характери, улар тўғрисида қуйидаги кўринишдаги хулосага ҳам ишора қилмоқда. Масалан, кўпчилик рус олимларининг фикрлари минтақада бугунги кунда ўрнатилаётган стратегик мувозанатни классик геосиёсий қоидалар орқали талқин қилиш янглиш эканлиги тўғрисидаги ғояларга бориб тақалмоқда. Жумладан, бу ҳақда юқорида К.Э.Сорокиннинг бугунги геосиёсий қарашлар мажмуини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги борасидаги фикрларини кўриб ўтдик. МДҲ тадқиқотчиларига баҳо беришда яна бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим бўлади. Биз мазкур параграфда кўриб ўтган изланишларнинг аксариятида минтақадаги кучлар мувозанатини бир давлат манфаатлари доирасида кўриб ўтиш тенденцияси кузатилади. МДҲдаги Кавказ ёки Марказий Осиё минтақалари Россиянинг чекка ҳудуди, “буфер зона”, Россия миллий манфаатларининг чегара ҳудуди сифатида талқин қилиш ёки эътибордан четда қолдирилганлигини кузатиш мумкин. Шу нуқтаи-назардан МДҲ геосиёсатида, хусусан замонавий рус геосиёсатида Марказий Осиёнинг, хусусан Ўзбекистон манфаатлари фақат Россиянинг геосиёсий мақсадлари ёки Ғарб ва Россия ўртасида ўрнатиладиган мувозанатдаги иккиламчи омиллар сифатида кўрилади. Бобнинг якуний хулосаси сифатида қуйидаги фикрларни илгари суриш мумкин. МДҲ ҳудудида шаклланган геосиёсий қарашлар Ғарбда яратилган қарашларни, жумладан мондиализм сингари дастурларни бевосита ёқлашга қаратилмаганлиги кузатилди. Бобнинг сўнгги параграфида россиялик ва украиналик 130 олимлар қарашларини таҳлил қилдик. Улар асосида евроосиёчилик ва неоеврооосиёчилик борасида айрим мулоҳазаларни илгари суриш мумкин. Россиялик олимлар ва давлат арбоблари қарашлари таҳлил қилинганда, асосий эътибор Ғарбга қаратилганлигига гувоҳ бўлдик. Евроосиёчилик ҳам Россияни ҳар тарафдан стратегик халқа доирасида сиқувга олишга интилган атлантизмга қарама- қарши шаклланганлигини қайд этиш мумкин. Агар дастлабки евроосиёчиликда минтақанинг географик, этнографик, биологик хусусиятлари атрофлича таҳлил қилинган бўлса, шўро давридаги геосиёсий изланишлар Ғарбга қарши турли кўринишдаги ҳарбий доктриналарни илгари суриши билан изоҳланади. Бошқача айтганда, ўтган асрнинг иккинчи ярмидаги евроосиёчиликда, асосан, “совуқ уруш” қоидалари устуворлик қилиб, Собиқ Иттифоқ ҳудудининг яхлитлиги шубҳа остига олинмаган ёки умуман бу масала тадқиқотчилар учун илмий муаммо бўлмаган. Албатта, Евроосиёнинг “ўқ майдони” бутунлай Собиқ Иттифоққа тегишли бўлганлиги туфайли, Россия бу ҳудудни ҳар тарафдан ҳимоялаш мақсадида, шарқда Монголия ва Шимолий Корея, жанубда Афғонистон, ғарбда эса ГДР каби социалистик блокка кирувчи давлатлардан иборат “буфер зона”лар ташкил этишга ҳаракат қилган. Шу туфайли, ўша даврдаги геосиёсий изланишлар, АҚШ томонидан шўроларга қарши Осиё, Тинч океани ва Ғарбий ярим шардаги денгиз ҳудудларида ташкил этилган ҳарбийденгиз базалари, ҳаво қувватлари, ядровий каллакларнинг динамикасини тадқиқ этишга бағишланган. Соф назарий мазмундаги геосиёсат бу даврда махсус ўқув юртлари, асосан ҳарбий билим юртлари ва ҳарбий академияларда ўқитилган. Умуман, классик геосиёсат кенг оммага мўлжалланган соҳа бўлмаганлиги туфайли, россиялик геосиёсатчилар унинг туб илдизларини чуқур ўргансаларда, бу соҳадаги назарий мақолалар асосан ихтисослашган журналларда чоп этилган. Ўтган асрнинг биринчи ярмида жуда оммабоп бўлган классик геосиёсат, иттифоқнинг парчаланиши билан қайтадан жонланиб, Евроосиёнинг марказини эгаллаш асосий ва якуний мақсад эканлиги очиқдан очиқ ифодалана бошлади. Айнан мана шу туфайли бўлса керак, евроосиёчилик ҳам А.Дугин тарафидан қайта ишланган ҳолда радикаллашган кўринишда ривожлантирилди. Неоевроосиёчиликнинг бундай радикаллашуви Ғарб тарафидан Россияни парчалашга бўлган интилиш тобора яққолроқ намоён бўлганлигига бориб тақалади. А.Дугин тадқиқотларида 131 худди илгариги евроосиёчилар йўл қўйган хатони такрорлаган ҳолда, россияпаратликка ёки россиямарказчиликка ортиқча берилиб кетганлигини кузатиш мумкин. Бу эса буюк миллат шовинизмининг ўзига хос кўринишидир. Бундан ташқари, неоевроосиёчиликнинг бундай ўта сиёсийлашуви уни илмийликдан узоқлаштириб, сиёсий оқим ҳолига келтириб, илмий ҳамжамиятда унга хайрихоҳларнинг камайишига олиб келди. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling