Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Ўзбекистондаги геосиёсий тадқиқотлар таснифи
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
Ўзбекистондаги геосиёсий тадқиқотлар таснифи Ўзбекистонда олиб борилган заманавий изланишлар кўпроқ Марказий Осиё атрофида мустақилликка эришгандан кейинги ўн йилликлар ичида жадаллашган сиёсий воқеликдан келиб чиққан ҳолда, минтақанинг геостратегик аҳамиятининг ортиши, ташқи таъсир туфайли мамлакатларда кечаётган сиёсий жараёнларни атрофлича таҳлил этишга бағишланган. Бундан ташқари, аксарият изланишларда минтақавий хавфсизлик муаммолари ҳамда сиёсий жараёнлар геосиёсат қоидалари контекстида талқин этилганлигини қайд этиш мумкин. Айрим тадқиқотларда Марказий Осиё хавфсизлиги ташқи кучлар билан муносабатлар нуқтаи-назаридан талқин этилган бўлса, бошқаларида минтақада кейинги пайтда долзарблашган диний омилнинг радикаллашуви орқали тадқиқ этилган. Умуман олганда, мустақиллик даврида Марказий Осиё барқарорлиги, бу минтақадаги турли омиллар атрофлича тадқиқ қилинмоқда. Ўзбек олимлари орасида, АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсати, АҚШ- Эрон муносабатларининг Марказий Осиё минтақасига таъсирини тадқиқ этганлар ҳам учрайди. 1 Алимов Р.В. Центральная Азия: общность интересов. -Т.: Шарқ, 2005. -С.38. 2 Сафоев С. Марказий Осиёдаги геосиёсат. -Т.: ЖИДУ. - Б.16. 162 Бу изланишларнинг мазкур қўлланма билан боғлиқлиги ва фарқи борасида тўхталиш мақсадга мувофиқ. Шуни эътиборга олиш керакки, ҳар бир тадқиқотчи муаммони ўз мавзусидан келиб чиққан ҳолда кўтаради ва унинг ечимларини излашга ҳаракат қилади. Гарчи геосиёсий қоидалар, атамалар қўлланилмасада, изланишларнинг аксариятида геосиёсий таҳлил ёки геосиёсий ёндашувни кузатиш мумкин. Аммо буни тўлиқ геосиёсий ёндашув дейиш ҳам қийин. Чунки, олимлар ўз олдига муаммонинг геосиёсий жиҳатларини очиб бериш ёки стратегик рақобат омилларини очиб бериш мақсадини қўймаганлар. Айни вақтда юқорида қайд этилган тадқиқотларда, етакчи давлатларнинг Марказий Осиёга нисбатан сиёсати, ҳарбий-сиёсий характердаги фаолияти таҳлилида қисман геосиёсий ёндашувни кузатиш мумкин. Аксинча қўлланмада бошқа ўзбек тадқиқотчилари кўтарган муаммолар ҳам қамраб олинган бўлсада, муаммонинг фақат геосиёсий жиҳатларига эътибор қаратилган. Умуман олганда, Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатлари нуқтаи-назаридан, хавфсизлик масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда ва кўплаб илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу тадқиқотлар халқаро муносабатлар, ташқи сиёсат, дипломатия, геосиёсат соҳалари учун қимматли илмий манба бўлиб хизмат қилмоқда ва фан соҳаларининг ривожланишига муҳим ҳисса бўлиб қўшилмоқда. Ушбу мавзуларда кўтарилган масалалар таҳлили, Марказий Осиёда кечадиган геосиёсий жараёнларни тушунишда муҳим роль ўйнади. Мавзуларда келиб чиқадиган муҳим хулосалардан бири шуки, агар Марказий Осиё минтақаси геосиёсий жиҳатдан заиф бўлиб қолар экан, “мустақиллик” ва “миллий ўз-ўзини англаш” масалалари кемтиклигича қолаверади”.... Минтақа геосиёсий яхлитлигининг бузилганлиги ва мана шу статус-квонинг сақланиб қолиши, Марказий Осиёнинг халқаро/геосиёсий субъект сифатида шаклланишига асосий тўсиқ бўлиб ва демакки, уларнинг мустақиллигини ҳам чекловчи омил бўлиб қолади 1 . Бу минтақанинг географик, иқтисодий, этномаданий ва диний хусусиятлари унинг стратегик жиҳатдан асосий минтақа эканлигини намоён этади. Ташқи кучлар тарафидан этно-ҳудудий ва диний омилларнинг ишга солиниши ҳам айнан шу минтақани назорат остига олиш ҳамда бутун Евроосиё стратегик мувозанатини қўлга олиш мақсадида амалга оширилганлигини 1 Толипов Ф. Многообразие интересов и «большая стратегия» для Центральной Азии. / Центральная Азия в XXI веке: сотрудничество, партнерство и диалог: материалы международной конференции (13-15 мая 2003 года, Ташкент). - Т.: «Шарк», 2004, - С.114-115. 163 намоён этмоқда. Зеро, Евроосиёнинг қолган қисми иқтисодий ва демографик ўсиш жиҳатидан Марказий Осиёдагидек улкан салоҳиятга эга эмас. Кўриб турганимиздек, Марказий Осиё ҳар жиҳатдан энг ўзига хос ҳудуд экан, бу ҳудудда кучлар мувозанатини таъминлаш бутун Евроосиёдаги стратегик мувозанатга жиддий таъсир кўрсатади. Кўриб ўтилган мавзуларга асосланган ҳолда хулосалар шакллантириш зарур. Унда Марказий Осиёнинг Евроосиёдаги алоҳида аҳамиятидан келиб чиқиш мақсадга мувофиқ. Кўриб ўтилган мавзулар доирасида геосиёсий жараёнлар биполяризм кесимида, яъни Ғарб ва Шарқ ўртасидаги муносабатлар кўринишида талқин қилинди. Мазкур бобда эса Евроосиё стратегик мувозанатида Марказий Осиёнинг ўрни муҳим эканлиги кўриб ўтилди. Бунинг учун Шарқ ва Ғарб ўртасидаги геосиёсий рақобатда Марказий Осиё эътибордан четда турганлиги ёки бу минтақа бутунлай Россиянинг манфаатлари доирасида талқин қилинганлиги маълум бўлди. Собиқ тизимнинг парчаланиши билан атлантист давлатларнинг Марказий Осиёга қизиқишининг ортиши бу минтақа республикаларининг мустақил тараққиётга қадам қўйиши билан боғлиқ эканлиги намоён бўлди. Кейинги мавзуларда эса Марказий Осиёнинг Евроосиёдаги геосиёсий ўрнини баҳолаш учун географик, иқтисодий этноҳудудий омиллари таҳлил қилинди. Марказий Осиё классик геосиёсатда “Ер юраги”, “ўқ ҳудуд” деб ном олган ҳудудга географик жиҳатдан бевосита бирикканлиги билан эмас, балки геоиқтисодий нуқтаи-назардан ҳам муҳим стратегик ҳудуд ҳисобланади. Айни вақтда, Россия бу минтақада ўзининг илгариги мавқеини тиклашга, бошқа тарафдан эса Ғарб давлатларининг бу минтақага интилиши Марказий Осиёнинг стратегик аҳамиятини кескин оширди. Бу жараёнда Марказий Осиё Республикалари ўртасида ўтган аср бошида сунъий чегаралаш оқибатида юзага келган айрим можароли масалалар ҳам Россия, ҳам Ғарб давлатлари томонидан бу минтақада “бошқарилувчи танглик” вазиятини таъминлаш мақсадида, вақти-вақти билан қўлланилиб турилди. Бунинг оқибатида, Ўш воқеалари, Тожикистонда фуқаролар уруши, Ўзбекистонда февраль воқеалари, Андижон воқеалари сингари қонли ҳодисалар рўй берди. Бундан ташқари, Евроосиёнинг марказига бўлган интилиш бутун МДҲ атрофидаги стратегик халқани торайиши оқибатида юзага келган “рангли инқилоб”ларда ҳам намоён бўлди. Бу ҳаракатлар МДҲнинг ғарбий ҳудудларида Украина ва Грузияда кузатилган бўлса, Марказий Осиёда Қирғизистонда ўз ифодасини топди. 164 Ғарб ва Шарқ ўртасидаги геосиёсий зиддият турли кўринишларда Марказий Осиёга таъсир кўрсатишининг ортида асосий мақсад табиий захираларга бой бу минтақада мустаҳам ўрнашиб олиш эканлиги маълум бўлади. Тарафлар ўз мақсадини амалга оширишда энг аёвсиз геосиёсий усулларнинг қўллаши мумкин. Бу ҳудудни “болқонлаштириш”га бўлган уринишларга қарамасдан, Марказий Осиё республикалари ўртасида жиддий можаро ёки қатор ташқи экспертлар башорат қилганидек қонли тўқнашув бўлгани йўқ. Аксинча, кўплаб халқаро экспертлар ўз суверенитетини мустаҳкамлаб бораётган Марказий Осиё республикаларини давлатчилик борасидаги тажрибасини тан олмоқда. Ҳанузга қадар мураккаб геосиёсий тугун бўлган Афғонистон муаммосини ҳал этиш ва тикланиш ишларида Ўзбекистоннинг ўрни беқиёс эканлигини тан олиш минтақадаги кучлар мувозанатида муҳим омил даражасига кўтарилганлигини намоён этмоқда. Марказий Осиё АҚШ, Европа Иттифоқи, Хитой ва Россия ўртасидаги геосиёсий муносабатларда муҳим стратегик омил экан, Ўзбекистон раҳбарияти кўп қиррали ташқи сиёсат юритган ҳолда кучлар мувозанатини сақлашга қаратмоқда. Марказий Осиёда Ўзбекистон ўзининг прагматик ва собит ташқи сиёсати туфайли юқорида қайд этилган бирор-бир давлатнинг таъсир доирасига тушиб қолгани йўқ. Минтақавий тузилмалардаги фаолият, ташқи кучларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатда буни кузатиш мумкин. Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида бир давлатга яқинлашиш Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling