Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
IV. МДҲ ҲУДУДИДАГИ ГЕОСИЁСИЙ ОМИЛЛАР
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
IV. МДҲ ҲУДУДИДАГИ ГЕОСИЁСИЙ ОМИЛЛАР
4.1. МДҲ ҳудудидаги минтақавий геосиёсий жараёнлар Янги аср бўсағасида МДҲ ҳудудидаги кўпгина давлатлар геосиёсий жараёнлар объектига айланди. Баъзи давлатлар эса бу жараёнларга жадал киришмасдан “хартланд”даги геосиёсий қарама- қаршиликнинг бевосита объектига айланмади. Ушбу мавзу доирасида ташқи таъсирга тортилган мамлакатлардаги вазият тилга олинади. Постсовет минтақасидаги мувозанатга бевосита алоқадор ва манфаатдор бўлган Россиянинг 2020 йилга келиб олтин–валюта захиралари 562 миллиард долларга етди 1 . Айни пайтда, Россия олдида бир тарафдан ички ижтимоий–иқтисодий масалаларни ҳал этиш, иккинчи тарафдан, халқаро мавқеини сақлаб туришдек мураккаб вазифа турибди. Россиянинг Евроосиёдаги асосий геосиёсий “ўйинчи” эканини унинг рақиблари ҳам тан олаётган бир пайтда, халқаро мавқеини сақлаб қолиш айнан юқоридаги вазифаларни муваффақият билан амалга оширишига боғлиқ. 2 Россиянинг ички иши бўлиб кўринган ижтимоий–иқтисодий масалалар унинг бутун Евроосиёда геосиёсий мувозанатнинг бузилишига ёки аксинча сақланиб қолиши ва ҳатто кучайишига ҳам таъсир этади. Демак, Россия ўз муаммоларини ҳал этиш учун зарур бўлган вақтни қўлдан бой бермаслик учун аввало МДҲ ҳудудида тинчлик сақланиб туришидан манфаатдор. Айни пайтда, Россия Ғарб таъсирига тушиб қолаётган МДҲ давлатларини ўз таъсир доирасида сақлаб туришга ҳам ҳаракат қилади. Аммо Россия ўз муаммоларига қоришиб ётган бир пайтда Болтиқбўйи давлатлари бутунлай Европа ва НАТО тарафига ўтиб кетди, Украина ва Грузия ҳам шу йўлдан бормоқда. Марказий Осиё давлатлари гарчи мунтазам ташқи таъсирда бўлсалар-да, кўп қиррали ташқи сиёсат воситасида стратегик кучлар ўртасида муваффақият билан мувозанатни сақлаб қолишмоқда 3 . 1 https://www.cbr.ru/hd_base/mrrf/mrrf_7d/ 2 Putin and the Geopolitics of the New Cold War: Or what happens when Cowboys don`t shoot straight like they used to... By F William Engdahl, February 18, 2007. Engdahl.oilgeopolitics.net. 3 Андижон воқеасидан кейин Ўзбекистоннинг принципиал ташқи сиёсати Ғарбдаги таҳлил марказлари томонидан қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Жумладан АҚШнинг “Халқаро тинчлик учун Карнеги жамғармаси” (Carnegie Endowment for International Peace)нинг айрим таниқли вакиллари 2005-2006 йиллар давомида мамлакатимизга қарши қаратилган қатор чиқишларидан кейин, Ўзбекистонга нисбатан куч ишлатиш усули қўпол хато эканлигини тан 167 Россиянинг МДҲ давлатлари манфаатларига мос равишда ташқи сиёсат олиб боришига таъсир қилувчи икки омил мавжуд. Бири собиқ шўролар тизимидан қолган ва Ельцин даврида янада мураккаблашган ижтимоий–иқтисодий характердаги ички муаммолар бўлса, иккинчиси Ғарбнинг Россияни парчалаб ташлашни кўзда тутган интилишлари билан боғлиқ. Уильям Энгдал (William Engdahl) фикрига кўра, Ғарб ва Шарқ ўртасидаги икки асрдан бери давом этиб келаётган геосиёсий курашда асосий мақсад “Ер юраги”ни эгаллашдан иборат 1 . Россияни ҳушёрликка чорлаган америкалик разведкачи Филип Эйджи (Philip Agee) бир интервьюсида буни тасдиқлайди. Америка учун якуний соврин Россия эканлигини, МРБ 1953 йилда Эронда, 1954 йилда Гватемалада ва сўнгги ярим аср давомида 50дан ортиқ давлатда давлат тўнтаришни амалга ошириб, табиий захираларни АҚШ назорат қилиш имконини берадиган ҳукумат билан алмаштирганлигини очиқдан очиқ эътироф этади 2 . Шундан қилиб, Россиянинг ички ва ташқи муаммоларини қуйидагича тавсифлаш мумкин. Ички муаммолар: ҳудуднинг бепоёнлиги ва унинг бошқарув самарадорлигига тескари таъсири; илмий салоҳият ва замонавий иқтисодий модернизация ўртасида алоқадорликнинг йўқлиги; давлат бошқарув тизимида кенг тарқалган коррупция; иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ муаммолар; эски тузумдан қолган ва ҳозиргача бартараф этиш мураккаб бўлган ижтимоий–иқтисодий муаммолар; Ташқи омиллар: Россиянинг таъсир доирасини торайтиришга қаратилган НАТОнинг Шарққа кенгайиши, РФ миллий манфаатларига яқин ҳудудларда “рангли инқилоблар”ни амалга ошириш билан “буфер” давлатларни шакллантириш ва унинг олади ва ўзига хос қочирим билан «таёқларимиз самара бермас экан, келинг сабзиларимизни ишга солайлик”, дея, бундан кейин Марказий Осиё давлатларига “молиявий ёрдам”ни кучайтириш ғоясини илгари сурадилар. U.S. Policy in Central Asia: Balancing Priorities (Part II). Prepared for the House Committee on International Relations Hearing on the Middle East and Central Asia. 04.26. 2006. 1 2008 йил февралда Россия телеканалида намойиш этилган “Махсус шарҳловчи” («Специальный корреспондент») рукнида Александр Сёмин муаллифлигида Виолетта Сергеева томонидан суратга олинган «Яхшилик салтанати» («Империя добра») номли кўрсатувда Анатоль Ливен, Уильям Энгдал, Джон Болтон, Чалмерс Джонсон, Патрик Бьюкенен, Ноам Чомски каби таниқли америкалик олимлар, давлат ва жамоат арбоблари, разведкачилар томонидан юқоридаги фикрлар билдирилган. Рутв.Ру. 2 Америкалик разведкачи Филип Эйджи (Philip Agee) бир интервьюсида Америка учун якуний соврин Россия эканлигини, МРБ 1953 йилда Эронда, 1954 йилда Гватемалада ва сўнгги ярим аср давомида 50дан ортиқ давлатда давлат тўнтаришни амалга ошириб, табиий захираларни АҚШ назорат қилиш имконини берадиган ҳукумат билан алмаштирганлигини очиқдан очиқ эътироф этади. ёки http://rutube.ru/tracks/478720.html?v=57f26931da3af051c7714819f7abe92b&bmstart=0 168 атрофидаги доирани торайтириш; радикал гуруҳларни қўллаб– қувватлаш орқали айирмачилик кайфиятларини кучайтириш; Трансмиллий корпорациялар воситасида Россиянинг хом ашё захираларига эгалик қилиш; РФнинг транминтақавий иқтисодий лойиҳаларини чеклаш ва ташқи бозорда “сиқув”га олиш; Россияда демократик ислоҳотларни, фуқаролик жамияти тамойилларини жорий этиш, мамлакат миллий яхлитлигига путур етказувчи хорижий нодавлат нотижорат ваколатхоналарини очиш ёки шундай ташкилотларни ташкил этиш ва қўллаб–қувватлаш; Шундай қилиб, Евроосиёнинг асосий қисмини эгаллаган Россияга ҳам ташқаридан, ҳам ичкаридан салбий таъсир этувчи жиддий таҳдидлар ва муаммолар мавжуд. Дунёда ўз табиий бойликларининг миқдорини аниқ билмайдиган Россия эгаллашга қаратилган жиддий интилиш мавжудлигини яшириб бўлмайди. АҚШнинг собиқ давлат котиби Мадлен Олбрайт ўз чиқишларининг бирида бу қадар катта ҳудуднинг битта давлатга тегишли эканлиги адолатдан эмаслигини таъкидлаб геосиёсий мақсадларини ошкор этган эди. Россия географик хусусиятлари, майдонининг катталиги, табиий захираларининг кўплигига қарамасдан, қатор ички муаммоларнинг ҳал этилмагани боис минтақадаги стратегик мувозанатни бир ўзи сақлаб қолиши мумкин эмас. Бунинг учун МДҲ давлатларининг бирлиги талаб этилади 1 . Бошқача айтганда, бу каби мураккаб масаланинг ҳал этилиши МДҲ давлатлари, жумладан, Марказий Осиё мамлакатларидаги ички барқарорлик ва улар олиб борадиган ташқи сиёсатига ҳам боғлиқ. Демак, Марказий Осиёдаги мувозанатга бевосита таъсир этишдан манфаатдор бўлган Россия олдида сиёсий мавқеини сақлаб қолиш ва кўтаришдек мураккаб вазифа турибди. Россия Украинадаги вазиятнинг сабабчиларидан бири бўлган ва бунинг учун мунтазам иқтисодий жазо чораларига дучор бўлди. Бундан ташқари, G7 давлатлари томонидан Гаагада ўтказилган ядровий хавфсизликка бағишлаб ўтказилган саммитда Россия G8 такибидан чиқарилди. 2014 йилда Сочида ўтказилиши белгиланган G8 саммити бекор қилиниб, G7 форматида Брюсселга кўчирилган эди 2 . Россиянинг бевосита стратегик манфаатлари ҳудудида жойлашган ва доимо унинг таъсир доирасида бўлиб келган Украина ва Белорус Ғарб ва Россия ўртасидаги стратегик 1 Эльянов А.Я. О взаимозависимости России и стран Центральной Азии // Государства Центральной Азии: поиск места в мировой политике. - М., 1995. - С.29-31. 2 169 мувозанатдаги хатарли омил бўлиб қолди. Ҳукумат инқирози одатий бўлиб қолган Украинада президент, ҳукумат ва мухолифат ўртасидаги зиддият шу қадар авж оладики, бу мамлакатда соғлом сиёсий вазиятни яратиш ўта мушкул. Бунинг устига Украинада нолегал ҳарбий тузилмаларнинг мавжудлиги вазиятни янада чигаллаштирди. Норман форматида ЕХҲТ иштирокида “ўт очиш”ни тўхтатиш борасидаги келишувларнинг барбод бўлишига ана шундай “хусусий жанговар тузилмалар” жиддий тўсиқ бўлди 1 . Украинадаги вазиятнинг нозик жиҳати унинг Ғарб ва Россия ўртасидаги геосиёсий ўйин қурбонига айланганлигига бориб тақалади. Ғарбий кучлар ғарбий ва шарқий Украина феноменига урғу берган ҳолда, уни иккига бўлиш билан бўлсада Ғарбга оғдиришга ҳаракат қиладилар. Албатта, ўз миллий манфаатлари чегарасининг торайиб боришидан чўчиган Россия ҳам диний, маданий, географик омилни илгари сурган ҳолда энергетик жиҳатдан ўзига боғлиқ бўлган Украинани сиқувга олади. Қрим ортидан Донбасс воқеалари мамлакатни бутунлай парчаланиш ёқасига олиб борди. Бу эса Украина давлатчилигини шубҳа остига қўйган ҳолда бу мамлакатни Ғарб тамаддунига тортиш нақадар қимматга тушганини намоён этди. АҚШ томонидан Чехия ва Польшада Ракетага қарши Мудофаа (РҚМ) тизимини ўрнатиш тўғрисидаги 2008 йилда имзоланган битим Россиянинг манфаатларига навбатдаги зарба бўлди 2 . Маълумки, Украинанинг НАТО ва ЕИга қабул қилиниши эҳтимоли бир неча йиллардан бери таъкидланиб келинмоқда. Бундан ташқари, Ғарб олами Украинадаги унчалик жиддий бўлмаган католик омилини ҳам ишга солишга ҳаракат қилмоқда. Оқибатда Украина ва Россия тарихида бир неча бор рўй берган “ажралиш” жараёни яна бир бор рўй берди. Умуман бугунги кунда Украина давлатчилигига жиддий путур етди. Демак Украина қадимдан Россиянинг бевосита стратегик манфаатлари доирасидаги мамлакат ҳисобланади. Гарчи Украина ўзининг руслардан ўзга миллат эканлигини тил сиёсати, ижтимоий, иқтисодий ва ташқи сиёсатда ниҳоятда аниқ йўналишлар билан кўрсатган бўлсада, давлатчиликни сақлаб қолиш борасида ўзига хос мураккабликларни бошидан кечираверади. Бунинг учун Россияда етарлича асос бор. Агар Ғарб давлатлари Украинани НАТО ва ЕИ томон чорлайверса, Россия 1 В Украине предложили создавать частные военные компании // Военно-политическое обозрение. БелВПО.Ком. 23.08.2019 2 ПРО в Польше: «печально, но не драматично». РИА Новости (15 августа 2008). 170 Украинада россияпараст кучларга мадад беришда давом этаверади ва бу мамлакатда барқарорлик ўрнатиш мураккаблигича қолаверади. Машҳур америкалик олим С.Хантингтон ўзининг “Тамаддуунлар тўқнашуви ва дунё тартиботининг қайтадан ўрнатилиши” асарида турли таҳлиллар билан Украинанинг ҳудудий бўлинишини харитаси билан чизиб беради 1 . Бу сингари ҳаракатлар жиддий ўзгариш – яъни мамлакат сиёсий, иқтисодий, қолаверса маданий ёки янада кенгроқ, тамаддуний стратегиясининг шарқий йўналишдан Ғарб томон бурилиши эҳтимолини кучайтиради. Ғарб ва Шарқ ўртасидаги геосиёсий рақобатда энергетик соҳа қанчалик устувор бўлмасин, бу аслида “сув юзи”даги жараёнларнигина ифода этади. Ғарб давлатлари Шарққа интилишда маънавий руҳий омилларни ҳам тўхтовсиз ишга солиб туради. Ана шунинг учун бўлса керак, Украинада собиқ тизим даврида гўёки мавжуд бўлмаган тамаддуний омил мамлакатни осонгина иккига бўлиниб кетишига олиб келди. Католик- православ масаласи, ғарбий ва шарқий ҳудудлардаги этно- лингвистик фарқлар ишга солинганлиги бугунги кунда барчага аён. Диний, миллий ва ҳудудий омилларнинг кучли таъсири ташқи таъсир билан янада авж олган ҳолда украин халқининг тарқоқлигини келтириб чиқарди. Шарқий Европа Украина мисолида славян омилининг тобора аҳамиятсиз ҳолга келиб қолаётганлигига гувоҳ бўлмоқда. Гарчи католиклар Украинада озчиликни ташкил қилсаларда, славянлик руҳига нисбатан кучли таъсири Югославия мисолида яхшигина маълум бўлган эди. В.Дергачев “Ғарб томонидан ўзга конфессионал ҳудудларни эмоционал соҳага таъсир кўрсатиш орқали эгаллаш Югославияда самарали қўлланилганлигини” таъкидлайди. Шунинг учун, халқаро ҳамжамият ташқи кучлар ўз геостратегик мақсадларини амалга ошириш учун шу омиллардан пухталик билан фойдаланганликларига гувоҳ бўлди. Ироқда ҳам худди шу усул қанчалик “самара” берганлигига гувоҳ бўлган эдик. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу геосиёсий рақобатнинг ўта аёвсиз эканлиги, динлараро зиддият эмас, балки мазҳаблараро қонли тўқнашувларда намоён бўлишидадир. Бу жараённи В.Дергачев “православ тамаддунининг маданий-генетик кодини бузишга қаратилган” ҳаракат сифатида баҳолаб, бу кенг қамровли тажриба 1 Samuel P. Huntington. The Clash of Civilizations and the Remaking of World Order / Simon and Schuster. New York. N.Y. 1997. - P.166. 171 сифатида Украинада амалга оширилиганлигини қайд этади 1 . Россиянинг минтақавий кучлар тақсимотидаги роли ниҳоятда юксак бўлишига қарамасдан, якка ҳолда бу ишни амалга ошириши мураккабдир. Бунинг учун МДҲ республикалари аъзо бўлган минтақавий тузилмаларни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган Россия бу тузилмалар доирасида фақат ўз манфаатларини кўзласа, қолган аъзоларнинг фаоллигига тескари таъсир кўрсатади ва уларни муқобил минтақавий тузилмалар томон чорлайди. Умуман 30 йилга яқин муддат давомида мустақил тараққиёт йўлида муваффақиятли ривожланаётган МДҲ давлатларини минтақавий тузилма доирасида фақат тенглик ва адолат тамойиллари асосида сақлаб туриш мумкин. Уларга нисбатан периферия, буфер минтақа тарзида муносабат бўладиган бўлса, Россия атрофида хавфли бўлган стратегик халқа торайиб бораверади. Агар Россия ўзининг шиддатли иқтисодий тараққиёти ва юксак кўрсаткичларига ишониб, МДҲ республикаларига нисбатан бирёқлама сиёсат олиб борадиган бўлса, нафақат МДҲ миқёсида балки ўз ҳудуди чегарасида тинч йўл билан мувозанатни сақлаб қолиши мураккаб бўлади. Демак, Россиянинг минтақавий кучлар тақсимотидаги етакчи ролини эътироф этган ҳолда таъкидлаш мумкинки, МДҲ ва КХШТ каби тузилмалар доирасида “ўзаро сингиб кетадиган” манфаатларни ривожлантириш Россия учун энг фойдали стратегия бўлиб қолади. Украина сингари Белоруснинг ҳам Россия билан муносабатлари узоқ йиллардан бери нозик ва мавҳумлигича қолмоқда. Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамияти қароргоҳи жойлашган Белорус бу ташкилотнинг ривожланиши учун қанчалик ҳаракат қилмасин географик ва геосиёсий омиллар бунга йўл бермайди. Географик жиҳатдан Европа ҳудудида жойлашганлигига қарамасдан Белоруснинг Европа Иттифоқи ёки НАТОга кириши учун биринчи навбатда Россия билан келишувга эришиши керак бўлади. Акс тақдирда ҳар икки тарафдаги кучлар унинг ташқи сиёсатига тескари таъсир кўрсатаверади. Шундай қилиб амалда Белорус Россиянинг кучли геосиёсий таъсири остида бўлганлиги учун икки йўлни танлашдек жумбоқ олдида турибди: бир тарафда юксак технологиялик ЕИ, иккинчи тарафда Россия билан Беларус “Иттифоқчи Давлат” ҳисобланади. Беларус ўз суверенитетини маваффақиятли ҳимоя қилишга 1 Дергачев В. Трансформация технологий новейшей геополитики. - Вестник аналитики, 2007, № 1. www.dergachev.ru 172 қодирлиги, давлат бошқарув тизимида собиқ тизимдан қолган маъмурий усулдан самарали фойдаланиши, давлат раҳбарининг кучли лидерлик қобилияти туфайли Россия билан тузилган “Иттифоқчилик” амалда яққол намоён бўлмайди. Ўз-ўзидан кўриниб турганидек, Белоруснинг ЕИга “силжиши” Россия мавқеининг заифлашуви ва Ғарб омилининг кучайишига олиб келади. Кавказ минтақаси ҳам МДҲдаги янги тартиботда фаол иштирок этаётган минтақа ҳисобланади. Грузия Россиянинг азалий ҳамкори бўлса–да, мустақиллик йилларида бу мамлакатга бўлган ташқи геосиёсий таъсир уни Россиянинг рақибига айлантирди. Ғарб бу минтақада ўзига шерик сифатида Грузияни танлагани бежиз эмас. Бундан ташқари, Грузияда Россия билан бўлган Шимолий ва Жанубий Осетия ҳамда Абхазия сингари “оловли нуқта”лар мавжуд бўлиб, уларни ишга солиш, аввало Россияни ташвишга солиш, кези келганда эса Грузиянинг ўзига ҳам қарши ишлатилиши мумкин. Бу ерда Грузиянинг ўзи бир кун келиб ғарбга қарши бўлиб қолган тақдирда, ташқи кучлар бу мамлакатда миллатлараро негизда фуқаролар урушини бошлашлари эҳтимоли мавжудлиги назарда тутилмоқда. Россия эса бевосита ўз миллий манфаатлари чегарасида рўй берадиган бундай жараёнларга қараб тура олмасдан Грузиянинг ғарбга қарши чиқиши учун қўлидан келган барча имкониятларини ишга солишга ҳаракат қилмоқда. Грузия Ғарб билан яқин ҳамкорликка киришмасдан илгари МДҲдаги кучлар мувозанатида катта аҳамиятга эга эмас эди. Аммо бундай шерикчилик бу давлатнинг Кавказ минтақасидаги стратегик аҳамиятини кескин ошириб юборди. Бошқача айтганда, бирор бир стратегик ашёга эга бўлмаган кичкина бир давлат тўсатдан, асрлар оша тинч қўшничилик алоқаларида бўлиб келган Россия қўшинларини ўз ҳудудидан ҳайдаб чиқарди. Бу ерда амалга ошган “рангли инқилоб” бунга асосий сабаб бўлди. Аммо бу инқилоб Грузияни Россияга қарши рақибга айлантирди. Иқтисодий алоқаларга жиддий зарар етди, савдо айирбошлаш даражаси кескин тушиб кетди. Айни вақтда, Грузия халқига на ижтимоий–иқтисодий ҳаётда на демократияни ривожлантиришда бирор бир наф келтирганини айтиш қийин. Грузия сиёсий ҳокимиятида 2007 йил кузида бошланиб 2009 йилда ҳам давом этган инқирозли ҳолатлар, республикада фавқулодда ҳолат жорий қилинганлиги, Президент истеъфоси талаб этилганлиги бу мамлакатда давлатчилик стратегиясида жиддий муаммолар мавжудлигидан далолат беради. Айни пайтда, бу ҳудудда Россиянинг манфаатларига 173 навбатдаги жиддий салбий таъсир кўрсатадиган Боку – Тбилиси – Жейхан нефт қувури лойиҳаси амалга оширилган. 2007 йилда эълон қилинган бу ҳамкорлик Озарбайжон нефтини Грузия орқали Туркия ҳудудига ва ундан кейин Европага олиб чиқишни назарда тутувчи йирик стратегик лойиҳадир. Ғарб МДҲ ҳудудидаги энергетика захираларини Россияни четлаб ўтган ҳолда дунё бозорига олиб чиқиш йўлларини ҳамиша излаб келганини назарда тутсак, бу қувур лойиҳаси айнан “русларни четлаб ўтиш” режасини ҳаётга тадбиқ этилишини англатади. Албатта, бу ерда Арманистон ўзининг иштироки ва ўзига тегишли бўладиган улушни “талаб” қилди. АҚШдаги кучли арман диаспораси бу стратегик лойиҳини амалга ошмаслигини талаб қилиб, АҚШ раҳбариятидан амалий ҳаракат талаб қилди. Бунга жавобан ана шу лойиҳа эълон қилинган кундан икки–уч кун ўтар–ўтмас АҚШ давлат департаментининг Кавказ минтақаси бўйича вакили бу лойиҳа тўғрисида ўзининг салбий муносабатини билдирди. Бошқа тарафдан Россия ҳам Грузиянинг “қилмиш”лари учун бу лойиҳани қўллаб-қувватламади. Оқибатда жуда шов-шувли бўлган бу лойиҳа минтақада турли кўринишдаги зиддиятларга ва бутун Кавказдаги кучлар нисбатига таъсир кўрсатди 1 . Аммо Арманистон ва Россиянинг кайфиятига қарамасдан бу лойиҳа 2005 йилда ишга туширилди ва Кавказ минтақасидаги энг жиддий трансминтақавий лойиҳалардан бирига айланди. Бугунги кунда, умумий узунлиги 1768 км бўлган нефть қувури нинг 443 км. масофаси Озарбайжон, 249 км. Грузия, 1076 км. эса Туркия ҳудудига тўғри келади. 2003 йилда ётқизиш бошланган ушбу қувур 2005 йил 18 майда тўлдирилди ва бир суткалик нефть ўтказиш қуввати 1,2 млн. баррелни ташкил этади. Бу қувурни қуриш учун 2002 йилда “BTC Co” номли компания ташкил этилди. Унинг таъсисчилари географиясига назар ташланса, лойиҳани ким қўллаб-қувватлагани ва геоиқтисодий асослари намоён бўлади. Жумладан, энг асосий акционер 30,1% билан BP бўлса, Озарбайжон тарафи бор йўғи AzBTC 25 % улуш билан иштирок этмоқда. Қолганлар нисбатан кичик улушларга эга бўлиб, кетма-кетлик қуйидагича: Chevron (8,9%), Statoil (8,71 %), ТРАО (6,53 %), Eni (5%), Total (5%), Itochu (3,40 %), Inpex (2,5 %), ExxonMobil (2,50 %) ва ONGC (2,36 %). 2 1 Смагулов. Е. «Казахгейт» может нанести удар по Белому дому, а Армения - по желанию Казахстана председательствовать в ОБСЕ. Интернет газета www.zona.kz 05.09. 2005. 2 Регнум.Ру 174 Ўз атрофида “стратегик халқа”нинг тобора торайиб бораётганлигини яхши ҳис қилаётган Россия, Марказий Осиёда ўзининг геосиёсий мавқеини сақлаб қолишга ҳаракат қилади ва бунинг учун минтақа давлатларга геоиқтисодий лойиҳаларни қўллашга ҳаракат қилади. Айни вақтда табиий захираларга бой бўлган бу ҳудуд билан яқин иқтисодий ҳамкорлик қилишнинг ўзига хос стратегик манфаатлари билан бир қаторда техник ва молиявий жиҳатлари ҳам бор. Марказий Осиёнинг геосиёсий ҳудудидан чиқиб кетадиган бўлса, Россия 8000 кмга яқин масофада давлат чегараларини тортиши керак бўлади. Мутахассислар фикрига кўра бунинг учун бир неча ўн миллиард доллар маблағ керак бўлади 1 . Евроосиё миқёсида кечаётган геосиёсий жараёнлар ва стратегик мувозанат тўғрисида хулосаларни шакллантиришда даставвал бу ҳудуднинг геосиёсий чегаралари қитъанинг ички қисми, аниқроғи постсовет минтақасини англатишини яна бир бор эслатган ҳолда фикрларни жамлашга ҳаракат қиламиз. МДҲ ҳудудида гарчи Россия асосий геосиёсий мавқега эга бўлсада, бу минтақадаги жараёнларда ЕИ (асосан бу тузилма номидан ҳаракат қилувчи Германия ва Франция), АҚШ, Буюк Британия ва Россия ўртасидаги муносабатлар асосий аҳамият касб этмоқда. Россия атрофидаги минтақалар, жумладан, Кавказ, Шарқий Европа ва Марказий Осиё, юқорида қайд этилган давлатлар ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг характерини белгилаб бермоқда. Гарчи Шарқий Европа тамаддуний жиҳатдан Россияга яқин бўлсада, бу минтақада яшовчи славянларни руслардан ажратиш жараёни тобора авж олмоқда. Буни Чехия, Украина ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг таранглашувига олиб келаётган ҳодисалардан осонгина англаш мумкин. Россия билан Белорус 1 Арифханов Ш.. Центральная Азия: региональная интеграция и безопасность/ -Т.: 2007. - С. 17. 175 ҳамда Молдавия ўртасидаги мавҳумлик ҳам айнан мана шу жараённинг ифодасидир. Президентлик сайловларида Молдавиянинг бир раҳбари Россияга содиқлигини “исботла”са, бошқаси ЕИ томон мойилликни намоён этади. Гарчи бундай вазиятга олиб келаётган воқеалар кўпгина ҳолларда иқтисодий характерга эга бўлсада, вазиятга чуқурроқ разм солинса уларда диний, тамаддуний масалаларнинг геосиёсий илдизларини яққол кўриш мумкин. Кавказ минтақасида ҳам Россияга қарама-қарши сиёсат юритаётган Грузия православ христиан давлатидир. Украин тадқиқочиси В.Дергачев таъбири билан айтганда бу минтақада кечаётган жараёнларда сўз бу ҳудуддаги халқларнинг “маданий-генетик коди”нинг Шарқдан Ғарбга, аниқроғи Россия таъсиридан халос этиб, Ғарб тамаддунига қаратиш ҳақида бормоқда. Рус сиёсатшуноси С.Марковга кўра православ тамаддунининг ЕИ ва НАТОнинг геосиёсий ҳудудига ўтиши нафақат ундаги йўналишнинг ўзгаришини ифода этади, балки Россиянинг батамом парчаланишига олиб келади 1 . Айнан мана шу ҳудудда илгари сурилган “Набукко”, “Жанубий оқим”, “Шимолий оқим” сингари лойиҳалар эса аслида АҚШ ва Россия ўртасидаги геосиёсий курашнинг саҳна юзидаги кўринишини ифода этмоқда. Масалага ойдинлик киритиш учун бу минтақадаги “газ уруши” иштирокчиларига тўхталиш мақсадга мувофиқ. ЕИ Россия газининг асосий харидори сифатида бу ашёнинг узлуксиз таъминланиши устида қайғуради ва Россия билан муносабатларни ривожлантиришда бу омилни доимо эътиборда тутади. Агар газ таъминотида узилишлар рўй бермаса, ЕИдаги ҳеч бир давлат “Жанубий оқим” ёки “Шимолий оқим” каби миллиардлик лойиҳалар ҳақида сўз очмаслиги табиий. Аммо, гап чуқур илдизларга эга бўлган геосиёсий рақобат, аниқроғи собиқ шўролар таъсирида бўлган майдонда етакчиликни қўлга олиш ҳақида кетар экан, ЕИ ва Россия ўртасидаги энг нозик, айни пайтда энг таъсирчан газ омилидан геосиёсий мақсадларда осонгина фойдаланиш мумкин. Бу ердаги барча жараёнлар ортида асосий икки иштирокчи – АҚШ ва Россия турганлигини яққол кўриш мумкин. Буни “Шимолий оқим 2” лойиҳаси устида сўнгги ўн йилда рўй бераётган геосиёсий рақобатдан ҳам кузатиш мумкин. АҚШ Европа иттифоқига ўз газини таклиф қилиш билан бир пайтда, Европадаги анъанавий ҳамкорларни ҳам Россиянинг бу лойиҳасига қарши қўйишга ҳаракат қилади. Жумладан, Дания Қироллиги то 2019 йил кузига қадар “Шимолий оқим 2”ни 1 Дергачев В. Трансформация технологий новейшей геополитики. - Вестник аналитики, 2007, № 1. 176 ўзининг ҳудудий сувларидан ўтказилишига қарши турди. Польшанинг Интериа нашрига кўра 2019 йилнинг октябрь ойида розилик олиниши билан давом этган мазкур 1200 км лик лойиҳа Россиянинг Усть-Луга шаҳридан Болтиқ денгизи орқали Германиянинг Грайфсвальд шаҳригача чўзилади. Йиллик газ ўтказиш қуввати 55 миллиард куб метрдан иборат бўлган ушбу қувурга АҚШдан ташқари Украина, Польша, Болтиқбўйи давлатлари қарши туришмоқда. Бу лойиҳанинг ишга туширилиши билан Уркаина ва Польша орқали ўтадиган газ миқдорининг кескин камайиши Украинани геосиёсий сиқувга олиш, Польшадаги Россияга қарши эҳтиросларини “юмшатиш”га олиб келиши мумкин. МДҲ ҳудудида ўз мавқеини мунтазам ошириб келаётган, МДҲ, ШҲТ ва Евроосиё ҳамкорлик Ташкилотининг фаол аъзоси бўлган Қозоғистон ташқи сиёсатининг тўлиқ Евроосиёга йўналтирилганини намоён этади 1 . Бинобарин, иқтисодий жиҳатдан ривожланиб бораётган Қозоғистон учун МДҲ давлатлари манфаатларига зид келадиган ташқи сиёсат юритишга асос йўқ 2 . Шу билан бирга Қозоғистоннинг ўзи аъзо бўлган минтақавий ташкилотлар низомларига ва демакки, шу ҳудуддаги давлатлар манфаатларига мос келадиган ҳатти–ҳаракатларни янада кучайтириши талаб этилади 3 . Маълумки, қатор Ғарб компаниялари Каспийнинг Қозоғистонга тегишли шимоли–ғарбий шельфидаги Тенгиз, Қорачиғаноқ ва Қашаған каби йирик конларидан бир неча йиллардан бери нефт қазиб хорижга экспорт қилмоқда. Ғарб давлатларининг бундай жиддий иқтисодий манфаатлари Қозоғистонни ўз таъсир доирасида сақлаб туришни талаб этади. Бу жараёнда Қозоғистон Ғарбдаги иқтисодий шериклар манфаатларига оид айрим мажбуриятларни ўз зиммасига олишга мажбур бўлиши мумкин. Буни истамаган бошқа давлатлар эса турли ноанъанавий усуллардан ҳам фойдаланган ҳолда бу мамлакат барқарорлигига таъсир кўрсатиши мумкин. Бу эса Қозоғистоннинг минтақавий ташкилотлардаги фаоллигига путур етказади. Нефтнинг бойлик келтириши шубҳасиз бўлса–да, унинг учун бўлаётган рақобат, ташқи сиёсатда мунтазам кучли ирода, 1 Тинасилов М.Д. Экономическая интеграция стран Центральной Азии. - Алматы: Казак Университетi, 1998. - 205 c. 2 Султанов Б.К., Музарапова Л.М. Становление внешней политики Казахстана: история, достижения и взгляд в будущее/Под ред. М.С.Ашимбаева. -Алматы: Институт мировой экономики и политики при Фонде Первого президенти РК, 2005. - 356 с. 3 Кушкумбаев С.К. Интеграционные инициативы и проблемы создания региональной безопасности в Центральной Азии// Вестник университета «Кайнар». 2001. - № 3. - С.42-51. 177 ўта кучли сиёсий ҳушёрликсиз, турли таҳдидларга сабаб ҳам бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Қозоғистон учун Россия ва Ғарб гўёки бир хил даражадаги иқтисодий шериклар ҳисобланади. Аммо бу мамлакатнинг географик жойлашуви ва икки тарафга нисбатан бир хил сиёсат юритишга ҳаракат қилиши табиий равишда турли муаммоларни келтириб чиқаради. Россия Қозоғистонни Украина сингари ўз таъсир доирасидан чиқиб кетишига осонликча йўл қўймайди. Бунинг учун Россия зарур бўлган рус диаспораси, географик яқинлик, хўжалик-иқтисодий тизимдаги ўхшашликлар, анъанавий алоқалар ва мавжуд институционал омилларни ишга солади. Бундан ташқари, Россия Қозоқ миллий ўзлигининг русларга яқинлашишини ҳам турли воситалар билан қўллаб-қувватлаб туради. Масалан, МДҲ давлатлари ичида Қозоғистон вакиллари Россиядаги турли танловларда (албатта рус тилида бўладиган) иштирок этишади. Ғарбдан келган шериклар бўлса, Қозоғистонга аниқ иқтисодий режалар ва олинажак даромадни намоён қилган ҳолда яқинлашишади. Агар Қозоғистон раҳбарларида Россияга яқинлашиш кучайиб кетадиган бўлса, ғарбий омил таъсирида Қозоғистоннинг халқаро обрўсига путур етадиган ёки раҳбариятни қийин аҳволга солиб қўядиган “Казахгейт” сингари турли механизмлар ишга солинади. Бир сўз билан айтганда, Қозоғистон минтақадаги мувозанатга путур етказмаслик ва ўз миллий давлатчилигини сақлаб қолиши учун аввало давлатчилигини кучайтириши, қўшнилари билан, жумладан Ўзбекистон билан алоқаларни кучайтириши мақсадга мувофиқ. Қирғизистоннинг минтақавий вазиятга нистабан ёндашуви ҳам ўзига хосдир. Қирғизистондаги 2005 йилнинг март ойида ушбу мамлакатда юз берган ҳукумат инқирози А.Акаевнинг ҳокимиятдан четлашишга ва собиқ ички ишлар вазири Ф.Куловни ҳукумат тепасига келтирди 1 . Президентлик лавозимини эса Жалолобод вилоятидан бўлган Қ.Бакиев эгаллади. Қирғизистонда вужудга келган вазият бу мамлакатнинг ижтимоий–иқтисодий тараққиёти натижасида эмас, балки ташқи геосиёсий таъсир оқибатида юз берди. Мамлакат тарихий тараққиёт йўли, маданияти, дини ва миллат тийнатини ҳисобга олмаган ҳолда хориж политтехнологлари таъсирига тушиб қолди ҳамда ғарбона қадриятларнинг кириб келишига йўл очилди. Оқибатда иқтисодий ночор бўлган мамлакат аҳолиси мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун биринчи навбатда ҳокимиятни алмаштириш зарур, деган 1 Узоқ давом этган ҳукумат инқирозидан кейин 2007 йилнинг январ ойида Қирғизистон Президенти Қ.Бакиев Ф.Кулов ҳукуматини тарқатишга қарор қилди. 178 хулосага келди. Р.Отунбаева, А.Атамбаевларнинг президентлиги даврида ҳам Қирғизистон мунтазам ташқи геосиёсий босим, ички беқарорлик даврида яшади. Эътиборли жиҳати шундаки, минглаб хорижий нодавлат ташкилотлари учун саҳна бўлган “озодлик ороли”да йиллар давомида мафкуравий фаолият юритиш ўз “мевасини” берди. Мамлакатдаги муаммоларнинг негизида аввало иқтисодий муаммо ётганлигини эътиборга олмайдиган, ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топа олмайдиган мухолифат пайдо бўлди ва халқни анъанавий йўналишидан тойдирган ҳолда миллий бирликка путур етказди. Қолаверса, Қирғизистонда мустақиллик йилларида вужудга келган вазият бутун Марказий Осиёни қўлга олишга интилиш стратегиясининг бир бўғини экани аён бўлиб қолди. Маълумки ШҲТнинг аъзоси сифатида Қирғизистоннинг зиммасида ўз ҳудудида чет эл (ташкилотга аъзо бўлмаган давлатларнинг) ҳарбий қисмларини сақламаслик мажбурияти бор. Шунга қарамасдан, Бишкекда жойлашган хорижий ҳарбий базалар узоқ йиллар минтақани милитаризациялашган ҳудуд сифатида сақлаб келди. Ташқи кучлар томонидан мамлакатни жануб ва шимолга бўлишга интилишлар, жанубий вилоятлар –Ўш, Жалолобод ва Боткен ҳудудидаги радикал кучларни қўллаб– қувватлаш бутун Фарғона водийсини “миналашган” ҳудуд ҳолатида сақлади. Қирғизистон ҳукуматининг жанубий вилоятлардаги ижтимоий–сиёсий вазиятни тўлиқ назорат қила олмагани, турли нодавлат нотижорат ташкилотлари ниқоби остида ташқи кучларнинг эркин фаолият юритаётгани, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегараларнинг заифлиги бу мамлакатни катта геосиёсий ўйин қурбонига айлантирди 1 . Оқибатда Қирғизистон нафақат ШҲТ, МДҲ, КХШТ ва бошқа минтақавий институтлар олдида ўз зиммасига олган мажбуриятларини ҳам бажаришга ожизлик қилди, халқаро сиёсий институтлар ҳам Қирғиз ҳукуматини ўз талабларига мос ҳаракатга чорлаб келди. Минтақада кучлар мувозанатини сақлаш, уни ташқи кучлар таъсиридан ҳимоялаш мақсадида ташкил этилган ушбу минтақавий ташкилотлар Қирғизистондан бу борада изчил сиёсат юритишни талаб этиши табиий. Қирғизистон бу вазиятда қирғиз халқининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакат тарихи ва келажагини кўзда тутган ҳолда йўл тутишга интилди. 1 Мухаммеджанов Б., Потеря властями Киргизии контроля над правоохранительными органами приведет страну к распаду. www.kreml.org. 08.11.2006 179 Қирғизистоннинг Хитой ва Россия манфаатлари тўқнашадиган ҳудудда жойлашганлиги бу икки улкан давлатнинг унга бўлган муносабатида доим акс этиб туради. АҚШнинг бу мамлакат билан яқинлашувига сабаб эса бир томондан Хитойга нисбатан ўз таъсирини кучайтириш, иккинчи томондан Қирғизистонни Россия таъсиридан ихоталашга қаратилади. Россия ҳам Қирғизистонни ўз таъсир доирасидан батамом чиқиб кетмаслини назарда тутган ҳолда мамлакат ҳудудида ҳарбий базасини сақлаб келди. Бундан ташқари, АҚШнинг минтақадаги таъсирини сусайтириш учун Россия турли имкониятларни ишга солишни кучайтириши, масалан, Қирғизистонга йирик кредитлар ажратиш орқали ҳарбий базаларини кўпайтиришга ҳаракат қилиши мумкин. Қирғизистонда РФнинг жами 4 та ҳарбий базаси жойлашган, улардан 1 таси ҳарбий ва ҳарбий ҳаво кучлари техникаси, 250 офицер ва прапорщиклар ҳамда 150 оддий аскарлардан иборат ҳарбий база, Иссиқ кўл вилоятининг Қоракўл туманида 1 та синов базаси, Чуй вилоятининг Панфилов туманида 1 та ҳарбий алоқа бўғини, шунингдек стратегик мақсадли ракета қўшинларига хизмат қилувчи 1 та сейсмик станция жойлашган. 2020 йилга келиб РФ Қирғизистонда Ўш вилоятида иккинчи ҳарбий базани очишга ҳаракат қилмоқда. РФнинг бу ҳаракати АҚШ 2014 йилда Қирғизистондаги ҳарбий базасини ёпгандан кейин Марказий Осиёни ўз таъсирига қайтараётганлигини англатади. Марказий Осиёдаги стратегик мувозанатда Тожикистоннинг ҳам ўзига хос ўрни мавжуд 1 . Чунки Тожикистон минтақадаги энг мураккаб вазият сақланиб қолаётган, бошқача айтганда, Ғарб ва Шарқ геосиёсий кучлари ўртасидаги бир асрдан ортиқ давр мобайнида “буфер” давлат сифатида мавжуд бўлиб келган Афғонистон билан чегарадош давлатдир. Афғонистон ва Покистоннинг шимолий ҳудудларида жойлашган террорчи гуруҳларнинг Тожикистон орқали Қирғизистонга бемалол ўтиши ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига ҳужум қилиши бу мамлакатдаги вазият ҳам геосиёсий таъсир доирасида эканини яққол намоён этади. Тожикистон географик жиҳатдан йирик кучлар кесишувчи нуқтада жойлашганлигини таъкидлаш қийин бўлсада, Марказий Осиё давлатлари орасида ХХР ва Афғонистон билан чегарадош бўлган ягона мамлакат. Афғонистон ҳудудидан деструктив кучлар ўтиши эҳтимоли юксак бўлганлиги туфайли Марказий Осиё давлатларининг барча бу мамлакатда барқарорлик бўлишидан 1 Кошанов А.К. Стратегия региональной интеграции государств Центральной Азии // Экономика Таджикистана: стратегия развития. -Душанбе. - 1999. -№ 4. -С.32-35. 180 манфаатдор. Тожикистонни Россиянинг таъсир доирасидан чиқаришга бўлган уринишлар вақти вақти билан кузатилади. Жумладан, 2006 йил ноябр ойида бўлиб ўтган сайловлар арафасида Тожикистоннинг АҚШ ва Европа Иттифоқи билан алоқалари жадаллашиб кетди. АҚШнинг ўша пайтдаги Ташқи ишлар вазири ўринбосари Р.Баучер 2006 йилдан кейин Тожикистон раҳбарияти билан Марказий Осиёдаги геосиёсий вазият хусусида суҳбатлашди. Тожикистоннинг турли соҳадаги мутахассислари қатор дастурлар орқали АҚШга малака оширишга юборилди. Ғарбий давлатлар турли халқаро дастурлар доирасида Қирғизистон ва Тожикистонга миллионлаб доллар миқдорида моддий–техникавий ёрдам кўрсатмоқда. Айни вақтда, Тожикистон ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жиҳатдан Россия ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга мажбур. Биргина, Тожикистон фуқароларининг Россияда мавсумий ишлашлари бу мамлакат иқтисодий барқарорлигининг жиддий омилидир. Шу нуқтаи-назардан, Тожикистон фақат Ғарбга йўналган сиёсат юритадиган бўлса МДҲ, ШҲТ, КХШТ олдидаги мажбуриятларини бажаришга маълум маънода тўсқинлик қилиши мумкин. Биргина мавсумий ишчиларнинг Россиядан оммавий чиқарилиши мамлакат ичида ижтимоий беқарорликни келтириб чиқаришини Тожикистон раҳбарияти ҳисобга олишга мажбур. Бошқача айтганда, бу давлат юқорида санаб ўтилган ташкилотларга аъзо бўла туриб, уларнинг сиёсатини қўллаб– қувватлаш ўрнига, Ғарб давлатлари таъсирига тушиб қолишдан сақланиши Марказий Осиёдаги барқарорликка ҳисса қўшиши, шунингдек ички хавфсизлигини таъминлашига асос бўлади. Бир сўз билан айтганда, Тожикистон ўз ташқи сиёсатида ҳамиша таъкидлаб келган минтақадаги давлатлар билан ҳамкорлик сиёсатини давом эттириши минтақадаги мувозанатда муҳим ўрин тутади 1 . Марказий Осиёда бетарафлик позициясида туриб ҳаракат қилган Туркманистон ҳам ўтган давр мобайнида ўз-ўзини ихоталаганлиги туфайли, ўзининг стратегик мавқеини деярли йўқотди. Чунки, С.Ниёзов даврида Туркманистон ташқи сиёсатда бетарафлик позициясини қўллаган ҳолда, Марказий Осиёда кечаётган геосиёсий жараёнлардан ташқарида қолишга ҳаракат қилган эди. Бу сиёсат туркманларнинг ташқи дунё билан алоқаларининг сусайишига олиб келди. Туркманистоннинг 1 Назаров Т.Н. Таджикистан: экономика, политика, безопасность. - Душанбе: УИ МИД РТ, 2003. - 264 с. 181 Ўзбекистон ва МДҲ давлатлари билан барқарор сиёсат олиб бориши унинг халқаро муносабатларига ижобий таъсир кўрсатади. Халқаро ҳамжамият билан муносабатларнинг ёмонлашуви эса, аксинча Туркманистон учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки бетараф бўлишига қарамасдан, Туркманистон халқаро жараёнлардан четда қолиши мумкин эмас. Европа Иттифоқи, ЕХҲТ ва БМТнинг турли минтақавий бўлинмалари Туркманистон раҳбариятини узоқ вақтдан буён ўз–ўзини ихоталаши салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантириб келмоқда. Бу Ғарб сиёсий технологлари томонидан Туркманистоннинг истиқболи, давлат тузумининг ўзгартирилишига оид муайян режалар мавжудлигидан далолат беради. Туркман давлатчилигининг келажаги минтақадаги геосиёсий вазиятни унинг раҳбарияти томонидан теран англанишига боғлиқ. Бундай вазиятда туркман раҳбарияти ўз истиқболидан келиб чиққан ҳолда халқаро ва минтақавий тузилмалар билан алоқаларини мустаҳкамлаши зарур. 2006 йилнинг охирида Туркманистон президентининг тўсатдан вафот этиши бу мамлакатга нисбатан турли кучларнинг қизиқишини кескин ошириб юборди. Туркманистоннинг келажагига бевосита ва билвосита алоқадор бўлган давлатлар бу мамлакатда ўз манфаатларига мос сиёсий тузумни шакллантиришга ҳаракат қилади. Бу мақсадни амалга ошириш учун турли геосиёсий “ўйин”лар уюштиришга уринишлар ҳам бўлди. Туркманистоннинг биринчи президенти ҳаётлигида усталик билан қўллаб келган бетарафлик позицияси ҳам унинг вафотидан кейин “де–юре” сақланиб қолса–да, айрим ташқи кучлар бу мақомни “де–факто” йўқотишга ҳаракат қилиб кўришди. Жамиятни демократлаштириш, очиқлик сиёсати қўллаш, жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувни жадаллаштириш ўрнига “ёпиқлик” сиёсати кучайтирилса ички ва ташқи омиллар туфайли Туркманистонда давлатчилик анъаналари барбод бўлиши ва ташқи таъсир эҳтимоли сақланиб қолади. С.Ниёзовнинг вафоти муносабати билан мутахассислар Туркманистонда янги Президент сайланиши олдидан Туркманистонда турли кучлар ўртасида “гилам остида ғажиш бошланиши” кутилган эди. Аммо бу башорат амалга ошмади, янги Президент аввало барча қўшнилар билан алоқаларни кучайтиришга киришди. Туркманистон Президенти К.Бердимухаммедов минтақадаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда сиёсат юритмоқда. Минтақавий муносабатларда ўз мамлакати манфаатларини халқаро меъёрлар 182 асосида ҳимоя қилмоқда. Гарчи Туркманистондаги ички вазият борасида, жумладан “инсон ҳуқуқлари” масаласида қандайдир шубҳалар мавжуд бўлсада, аммо бу Президент даврида Туркманистонга нисбатан бирор-бир жиддий даъво билдирилгани йўқ. Туркманистон президенти Ўзбекистоннинг минтақадаги ролини чуқур англаб етган янги туркман раҳбарияти, ўзаро алоқаларни янги поғонага кўтариш мақсадида Ўзбекистон Президенти билан мунтазам учрашувлар ўтказмоқда, юқори даражадаги ташрифлар ташкил этилмоқда. Икки мамлакат ўртасида ўзаро ҳамкорлик борасида қатор янги битимлар имзоланди. Туркманистоннинг минтақадаги мувозанатга жиддий таъсир кучига эга бўлган Ўзбекистон билан алоқаларининг ривожланиши ҳар икки мамлакат учун жиддий аҳамиятга эга. Кўриниб турибдики, Марказий Осиё давлатларидаги ички ва ташқи сиёсий вазият анча нозик бўлиб, уларга ташқаридан кучли геосиёсий таъсир мавжуд. Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсатида бир давлатнинг бевосита таъсир доирасида қолиб кетмаслик ва мафкуравий қарашларидан қатъий назар, дунёнинг барча давлатлари билан ўзаро алоқаларни мустақил белгилаш тамойилига асосланишмоқда 1 . Демак кучлар мувозанатида ўрганилган ёндашувлардан кўриниб кўриниб турибдики, давлатнинг қудрати унинг қулай географик жойлашуви билан белгиланади. Бу қулайлик денгиз қирғоқларига яқин жойлашган ҳуқуд учун айниқса кўп аҳамият касб этади. Евроосиёнинг ички қисмини эгаллаган давлатлар, юқоридаги “қулайликдан” бутунлай маҳрум. Аммо, бу ҳолат қитъа ичидаги давлатларнинг барчаси заиф эканлигини англатмайди. Халқаро геосиёсий рақобат сирларини чуқур тушунган, ўзининг географик ҳолатидан пухталик билан фойдалана оладиган, прагматик ташқи сиёсат юритиш қобилиятига эга бўлган, геосиёсий жараёнларни мунтазам кузатган ҳолда ўз миллий манфаатларини маҳорат билан ҳимоя қиладиган қитъа ичидаги давлат ҳам стратегик жиҳатдан қудратли бўлиши мумкин. Минтақадаги геосиёсий жараёнларга жиддий таъсир кўрсатиш қобилиятига эга бўлган давлатлар бунга яққол мисолдир. Минтақадаги кучлар тақсимоти ташқи таъсирга қарши тура оладиган тузилмаларнинг кучайиши, минтақадаги давлатларнинг изчил ва қатъий ташқи сиёсати, ички интеграцияга йўналган позициясига кўпроқ боғлиқ экани намоён бўлмоқда. Бунинг учун 1 Хасанов У. Региональная безопасность и национальные интересы (центральноазиатский регион). - М.: 2004. -С. 88-89. 183 ҳам ташқи, ҳам ички жиҳатга эга бўлган туташ манфаатлар омилини кучайтириш талаб этилади. Туташ манфаатлар омилининг ташқи жиҳати минтақадаги мамлакатларнинг сиёсий ва иқтисодий имкониятларини ишга солган ҳолда “ташқи ўйинчилар”нинг Марказий Осиёга нисбатан манфаатларини мувозанатга солишга қаратилган. Бу омилнинг ички жиҳати эса, минтақадаги давлатлар, шунингдек уларнинг етакчилари томонидан таҳдидлар ва хавфларни кучсизлантиришга қаратилган фақат ўзаро ҳамкорлик ва ишонч билангина ягона минтақавий ҳамжамият барпо этиш мумкин. 1 Вазиятга иқтисод нуқтаи- назаридан ёндашиладиган бўлса, “замонавий бозор талаблари Марказий Осиё давлатларидан ягона минтақавий сиёсат ишлаб чиқиш, валюталарни ўзаро айирбошлаш, ташқи савдо ва хавфсизлик борасида келишувга эришиш, анъанавий бозорларни сақлаб қолиш ҳамда дунё бозорида ўзига хос улушини белгилаб олиш борасида салоҳиятларни бирлаштиришни талаб этади 2 . Акс ҳолда бу ҳудудда геосиёсий вазият тубдан ўзгариши ва янги стратегик тартибот вужудга келиши мумкин. Бундай ҳолатда миллий бирлигини сақлаб қолган, ўз миллий манфаатларига таянган ҳолда, аниқ ва изчил сиёсат юритган давлатгина узлуксиз ривожланади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам МДҲдаги стратегик мувозанатнинг ташқи кучлар назоратида қолиши маҳаллий халқлар учун жиддий синов бўлади. Бундай мураккаб ҳолатни олдини олиш учун минтақадаги вазиятнинг барқарорлашувига хизмат қиладиган тузилмалар фаолиятининг такомиллаштириш масаласига жиддий эътибор қаратиш зарур. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling