Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


МДҲга таъсир кўрсатувчи ташқи геосиёсий омиллар


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet59/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

4.2. МДҲга таъсир кўрсатувчи ташқи геосиёсий омиллар 
Бугунги 
кунда 
минтақадаги 
стратегик 
мувозанатга 
минтақадан ташқаридаги давлатларнинг кучли таъсири борлигини 
таҳлил қилиш айниқса муҳимдир. Маълумки МДҲ ҳудуди 
геосиёсий таълимотлар нуқтаи-назаридан қитъанинг марказий 
қисмини, бошқача айтганда Марказий Евроосиёни англатар экан, 
юқорида кўриб ўтилган таълимотлардан маълум бўлишича, «pivot 
area», яъни «ўқ майдон» деб аталган ушбу минтақага интилиш 
қудратли давлатларнинг стратегиясида муҳим ўрин тутади. Бунга 

Алимов Р. Проблемы формирования новой архитектуры региональной безопасности в 
условиях глобализации (на примере Центральной Азии) Автореф. дисс. д-ра полит. наук. -Т.: 
2006. -С.16.

Арифханов Ш.. Центральная Азия: региональная интеграция и безопасность/ -Т.: 2007. - С. 
53.


184 
сабаб сифатида таниқли мутахассис У.Ҳасановнинг қуйидаги 
фикрларини келтириш ўринлидир: “Ҳеч бир муболағасиз айтиш 
мумкинки, Евроосиё бугунги кунда ўзининг аҳамияти ва дунёнинг 
келажаги нуқтаи-назаридан биринчи ўринга чиқди. Тажрибали 
таҳлилчи З.Бзежинский, биринчилардан бўлиб геосиёсий 
жараёнлар ва уларнинг АҚШ миллий манфаатларига таъсирига 
Америка раҳбарияти диққатини тортди. Албатта у Евроосиёнинг 
нафақат Ер шаридаги энг йирик қитъа эканлигини, балки унинг 
“ўқ” ҳудудда жойлашганлиги борасидаги Маккиндер дарсини 
яхши эгаллаган кўринади. Евроосиёда ҳукмронликни қўлга олган 
давлат дунёдаги иқтисодий тараққий топган уч минтақадан иккиси 
устидан назорат ўрнатиши мумкин.
Харитага биргина назар ташлашнинг ўзиёқ, Евроосиё устидан 
назорат ўрнатиш ўз-ўзидан Африкани ҳам қамраб олиши ҳамда 
Ғарбий Ярим Шар ва Океанияни дунёнинг мана шу марказий 
қитъасининг перифериясига айлантириши тўғрисидаги фикрга 
олиб келади. 
Шу нуқтаи-назардан, дунё аҳолисининг 75%га яқини 
Евроосиёда яшаши, дунё табиий бойликларининг каттагина қисми 
ҳам ана шу ерда жойлашганлигини эслатиш ўринлидир. Дунё 
Ялпи Ички Маҳсулотининг 60 % ва дунё энергетика 
захираларининг тўртдан уч қисми ҳам Евроосиёга тўғри келади”
1

Ушбу ҳудуднинг геосиёсий афзалликлари хусусида геосиёсий 
таълимотларда берилган бундай муҳим маълумотлар етакчи 
давлатларнинг ташқи сиёсатига кўчганлиги ва бу ҳудудга 
интилиш янги, XXI асрда ҳам давом этаётганлигига гувоҳ бўлдик.
Собиқ 
совет 
давлатининг 
парчаланиб 
кетишини 
атлантизмнинг ғалабаси, дея талқин этган Ғарб геосиёсатчилари 
Россиянинг ҳам парчаланиб кетиши ва Марказий Осиёда мунтазам 
фуқаролар уруши, минтақавий можаролар рўй бериб, “ўқ 
ҳудуд”нинг тўлиқ парокандаликка учрашини башорат қилган ва 
кутган эдилар
2
. Бу ҳудудга нисбатан ташқаридан олиб борилган 
босим ва сиёсат ҳам ана шу мақсадни амалга оширишга 
қаратилган эди. Аммо йилдан йилга Россия ва Марказий Осиё 
Республикалари суверенитетининг кучайиб борганлиги, ушбу 
минтақага қарийб 20 йил давомида жадал ташқи таъсир бўлишига 
қарамасдан кучлар мувозанатининг сақланиб қолишига олиб 
келди. Ўтган аср сўнгида минтақадаги давлатлар чегараларининг 
тубдан ўзгариб кетганлиги ва кескин геосиёсий рақобат 

Хасанов У. Региональная безопасность и национальные интересы (центральноазиатский 
регион). - М.: 2004. -С.47.

Алимов Р. Центральная Азия: общность интересов. -Т.: Шарк, 2005. -С.38.


185 
кетаётганлиги 
назарда 
тутилса, 
Евроосиёнинг 
марказига 
қаратилган ҳаракат янада жадаллашишини кутиш мумкин. Бу 
ҳақда ўзбек сиёсатшунос олими Р.Алимов “Марказий Осиёда 
кечаётган жараёнлар Совет Иттифоқи парчалангандан кейин кенг 
Евроосиё ҳудудидаги фундаментал геосиёсий трансформацияни 
ифода этади. Бу трансформация айни вақтда дунё миқёсида 
“совуқ” урушдан кейин янги концепциялар ва парадигмалар 
асосидаги халқаро муносабатлар тартиботининг қайтадан 
шакллананиш жараёни билан баробар кечмоқда. Бу жараён 2001 
йил 11 сентябрдан кейин жадаллашди, холос”, деб ёзади
1
. Ўз 
ўзидан кўриниб турганидек, минтақа атрофидаги Хитой, Эрон, 
Ҳиндистон, Япония, Европа Иттифоқи давлатлари ҳам, ундан 
йироқда жойлашган АҚШ каби давлатлар ўз манфаатларини 
Евроосиёнинг марказидан қидираётганликларини яширмайдилар.
Шу нуқтаи-назардан, қитъанинг марказини эгаллаган 
Марказий Осиё қудратли давлатлар манфаатлари туташадиган 
ҳудудга айланди. Бу борада Л.Гумилев номидаги Евроосиё 
Миллий Университети тадқиқотчиси А.Искандаров томонидан 
таъкидлаб ўтилган кейинги икки йилда илгари сурилган уч 
ташаббусни қайд этиш мумкин. “2005 йил февралда 
Қозоғистоннинг биринчи президенти Н.Назарбоев томонидан 
илгари сурилган Марказий Осиё давлатлари иттифоқи, АҚШ 
таклиф этган “Катта Марказий Осиё” ва “Марказий Осиё плюс 
Япония” 
мулоқоти. 
Ўз–ўзидан 
кўриниб 
турибдики, 
бу 
тузилмаларни 
лойиҳалаштиришда 
ташкилотчилар 
биринчи 
навбатда, янги асрда мафкура ёки аллақандай мавҳум тамойиллар 
билан эмас, балки аниқ ҳаракатларга таянувчи геосиёсий омилдан 
келиб чиққанлар”
2
. Марказий Осиё тақдири борасида илгари 
суриладиган лойиҳаларда, қозоғистонлик тадқиқотчининг ўзи 
геосиёсий омил биринчи ўринда турганлигини тан олмоқда. Шу 
нуқтаи-назардан Элбасы илгари сурган лойиҳада ҳам геосиёсий 
омил биринчи ўринда турадиган бўлса, бунда илгари сурилган 
иттифоқ ғоясининг ўзидан адолатни топиш мушкул бўлиши 
мумкин.
Бу минтақадаги кучлар мувозанатини чуқур англаш учун 
АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Япония ва Эрон каби ташқи 
омилларига тўхталиш зарур. Зеро уларнинг асосийлари АҚШ, 
Россия ва Хитой ҳарбий–стратегик салоҳияти нуқтаи-назаридан 
дунёдаги йирик кучлар ҳисобланиб, МДҲ томон ҳудуди томон 
1
Алимов Р. Ўша жойда. -Б. 6.

Искандаров А.И. Региональные интеграционные ипнституты как фактор стабильного 
развития новых независимых государств Центральной Азии. Автореф. дисс. на соиск. уч.степ. 
докт.пол.наук. - Астана, ЕНУ, 2007, - С 32.


186 
бевосита ва институтлашган ҳолда кириб боришда давом 
этмоқдалар. Бу борада АҚШнинг ҳудуддаги давлатлар билан 
алоқалари унинг геосиёсий мақсадларига қанчалик мос келишини 
таҳлил этиш зарур. Жумладан, АҚШнинг Россия билан геосиёсий 
рақобати бир он бўлса–да тўхтагани йўқ. Бунинг исботи сифатида 
ўзбек тадқиқотчиси У.Ҳасанов Хенри Киссинджернинг қуйидаги 
фикрини келтиради: “Геосиёсий жиҳатдан Америка, захиралари 
ва аҳолиси Қўшма Штатларникига нисбатан улкан даражада 
устун бўлган бепоён Евроосиёнинг қирғоқлари орасидаги оролни 
акс эттиради. Евроосиё таркибидаги икки қитъа: Европа ёки 
Осиёдан қайси бири бўлишидан қатъийназар бирортаси устидан 
бирорбир қудратли давлатнинг ҳукмронлик қилиши, “совуқ” 
урушнинг бор ёки йўқлигига қарамасдан Америка учун ҳалиҳануз 
стратегик хавф мезони бўлиб қолаверади. Негаки, бунақасига 
қайта гуруҳлашган мамлакатлар Американи иқтисодий жиҳатдан 
ва охир оқибатда ҳарбий жиҳатдан ҳам қувиб ўтишлари мумкин. 
Ҳукмрон бўлган давлат Америкага нисбатан яхши кайфиятда 
бўлса ҳам, бу хафвга қарши курашиш керак, зеро унинг 
мақсадлари ўзгариши билан Америка самарали қаршилик 
кўрсатиб келган имкониятларнинг анчамунча қисмидан маҳрум 
бўлиб қолади ва ҳодисаларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш 
имкониятларини тобора кўпроқ йўқота боради”.
1
2001 йил 11 сентябрь воқеалари АҚШга мақсад, мазмун, орзу 
ва ниҳоят миллатни бирлаштириш учун зарур бўлган душманни 
берди. АҚШнинг Евроосиё марказига интилиши, Америка халқини 
бирлаштириш ва маблағларни бемалол йўналтириш учун зарур 
бўлган, қайсидир маънода АҚШ кутиб ётган, ёки бошқача айтганда 
унинг қўлини бўшатиб, олдидаги тўсиқларни олиб ташлади ва 
бирваракайига Усома бен Ладен, толиблар, халқаро терроризм
“ёвузлик ўчоқлари”, “қувғин қилинган давлатлар” сингари қатор 
душманларни келтириб чиқарди
2
. Бу даврни АҚШ ташқи сиёсатини 
белгилайдиган Ташқи Алоқалар Бўйича Кенгаш Президенти Ричард 
Хаас ҳам ўзининг “Қутбсизлик даври. АҚШ устунлигидан кейинги 
ҳолат” номли мақоласида “диффузия” ҳолати дея баҳолайди ва 
бундан кейинги халқаро тартиботда бир-икки ёки бир нечта давлат 
эмас, балки ўнлаб иштирокчилар иштирок этишини таъкидлайди
3
.

Хасанов У. Региональная безопасность и национальные интересы (центральноазиатский 
регион). - М.: 2004. -С.54.

Гаджиев К. Демократическое и имперское начала во внешнеполитической стратегии США // 
Мировая экономика и международные отношения. - Москва, 2007. - № 8, - С. 31-41.

Richard N.Haas. The Age of Nonpolarity. What Will Follow U.S. Dominance / 
http://www.foreignaffairs.com/articles/63397/richard-n-haass/the-age-of-nonpolarity  


187 
Ироқ, Афғонистонда уруш олиб бориш, Марказий Осиёга 
кириб бориш учун имконият очилди. Россияни стратегик халқага 
олиш Кавказ минтақасида ўзига бўйсунувчи “буфер” давлатларни 
шакллантириш учун АҚШ Грузияни ўз таъсирига олишга 
киришди. Айни пайтда Россиянинг геосиёсати билан Абхазия 
можаросининг пайдо бўлганлиги, Грузияни ҳам назоратда ушлаб 
туриш учун ҳар икки тарафга ҳам қўл келадиган омил 
ҳисобланади. 
АҚШ 
бошчилигидаги 
Ғарб 
Болтиқбўйи 
республикаларини НАТОга аъзо қилган ҳолда Россиянинг 
таъсиридан бутунлай чиқаришга эришди ва стратегик халқанинг 
шимоли–ғарбий қисмини қайсидир маънода муваффақиятли 
якунладилар.
90–йиллардан бошлаб АҚШнинг Россияга қарши қўллаган 
иккинчи муҳим усули Шарқий Европадаги маънавий-руҳий 
вазиятни қўлга олишга қаратилган. Бунинг учун турли диний 
секталар ва христиан мазҳабларини кучайтириш орқали бу 
минтақадаги 
мамлакатларда 
диний 
қутблашувни 
юзага 
келтиришдан иборат эди. Шунинг учун бўлса керак, 2006 йил 
Давлат департаменти (State Department) томонидан тайёрланган 
“Дунё мамлакатларидаги диний эркинлик тўғрисида”ги маърузада 
америкалик диний арбобларнинг Шарқий Европадаги муҳим роли 
қайд этилади
1
. Украиналик геосиёсатчи, В.Дергачев ўзининг “Энг 
янги геосиёсат технологияларининг транформацияси” номли 
мақоласида ғарбий кучлар (асосан америкаликлар) томонидан 
Украинада католиклар, протестантлар ва православлар ўртасида 
кескин қутблашувни амалга ошираётганлигини таъкидлаган ҳолда, 
“Шарқий Европанинг парчаланган конфессионал майдонида атеизм 
ва черковлараро бўлиниш радиацияси билан бўшаб қолган славян 
қалбининг кенгликларида ғолибона юриш қилаётган христиан 
(протестант, евангелистик) фундаментализми бошланаётганлигини” 
таъкидлайди. Ғарб томонидан амалга оширилаётган бу сиёсатни 
А.Панарин “тамаддунлар тўқнашуви” нуқтаи-назаридан таҳлил 
қилади ва С.Хантингтон (А.Панарин уни “АҚШ махсус хизматлари 
билан профессионал жиҳатдан боғлиқ киши”, деб атайди – А.Ж.), 
кўпмиллатли ва кўпконфессияли йирик давлатларни парчалашга 
қаратилган янгича “технологик” андозани очиқдан-очиқ илгари 
сурганлигини таъкидлайди. Унинг фикрига кўра, энг ҳақ-ҳуқуқсиз 
ва қурбон қилинган давлатларнинг барчаси кўпмиллатлидир
2
.
1
Дергачев В. Трансформация технологий новейшей геополитики. // Вестник аналитики, 2007, 
№ 1. www.dergachev.ru

Панарин А. Россия в социокультурном пространстве Евразии. // www.zlev.ru/41_35.htm


188 
Мутахассислар 
фикрига 
кўра, 
ғарбдаги 
қудратли 
давлатларнинг МДҲ қаратилган сиёсати натижасида Россиянинг 
шимолиғарбий қисми Германияга, жанубиғарбий қисми Туркияга, 
Марказий қисми, яъни геосиёсатда Евроосиё деб аталган қисми 
АҚШга ва шарқий қисми тўлиқ Япония ихтиёрига ўтиши керак 
бўлган. Айнан ана шу сиёсатни амалга ошириш бошқа бир 
кўринишда, масалан Польша ва Чехияда РҚМ тизими ўрнатиш 
сингари йўналишда намоён бўлаётган бўлса–да, Россиянинг 
иқтисодий қувватининг мунтазам ошиб бориши ва Европа 
давлатларининг Россия энергетика захираларига боғлиқлиги, 
минтақани эгаллашга қаратилган геосиёсатнинг қайсидир маънода 
барбод бўлишига олиб келди.
Шуни таъкидлаш керакки, ғарбдаги рақиблари тарафидан 
Россиянинг ичдан емириш учун қўлланилган усуллар қанчалик 
самарали ёки бошқача айтганда, қанчалик таъсирчан бўлмасин, 
Россия ҳукумати бу усулларни ўз вақтида пайқаган ҳолда, ташқи 
сиёсатини янги замон талабларига мос равишда ислоҳ қила олган 
тақдирда Россиянинг парчаланиб кетишини олдини олиши 
мумкин. Россия ва Ғарб ўртасидаги геосиёсий рақобат натижаси 
ўлароқ Украинада амалга оширилган “рангли инқилоб” ҳам бу 
республикада ҳақиқий демократияни ўрнатиш учун қайғуришдан 
кўра кўпроқ, уни Россия таъсиридан олиб, НАТОга аъзо қилган 
ҳолда Европа, тўғрироғи Ғарбга яқинлаштиришга қаратилганлиги 
маълум бўлмоқда. Ғарб ва Россия ўртасида кечган геосиёсий 
рақобат қурбонига айланган Украина ҳудудий жиҳатдан 
парчаланди. Донбасс учун бўлган урушда камида 50-60 минг киши 
ҳалок бўлган ва яраланган. 2018 йил якунига келиб Украинанинг 
ташқи қарзи 73 млрд долларга етди, Украина 40 % экспорт 
салоҳиятини йўқотди
1
, 75 % турар жойлар таъмирталаб ҳолга 
келди. Бир йилда табиий йўл билан Украина 200 минг киши 
йўқотган бўлиб, бу 100 ўлимга 59 туғилишни намоён этади.
2
Рус олими А.Панарин ўзининг юқорида иқтибос келтирилган 
“Евроосиёнинг 
социомаданий 
майдонида 
Россия” номли 
мақоласида “бу вазиятда биз учун аниқ бўлган Евроосиё ҳудудини 
парчалаш ва Евроосиёда Россияни ихоталаш тактикаси билан дуч 
келмоқдамиз”, деган фикрни илгари суради. 
1
Погружение в болото: экономика Украины по итогам 2018 года. / Аналитическая редакция 
EADaily.Com 
2
Олег Измайлов. Цифры конвейера смерти. Тысячи украинцев гибнут в гражданской войне. / 
Ukraina.Ru. 


189 
МДҲ майдонида муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган 
Марказий Осиё ҳам айнан геосиёсий рақобат саҳнасига айланиб 
мунтазам ташқи геосиёсий таъсир остида бўлиб келди. АҚШ 
Марказий Осиёда ҳарбий базаларини жойлаштирган ҳолда бу 
минтақани Россия таъсиридан чиқариш, шунингдек, Хитой 
таъсиридан ҳам халос этиш ҳамда ҳар иккаласига қарши ўз ҳарбий 
қудратини шу минтақада жойлаштиришни мақсад қилган эди.
Хитойнинг ғарбий қисми географик жиҳатдан Марказий 
Осиёга мансуб ҳудуд мавжуд бўлиб, геосиёсий таълимотларда эса 
бу ҳудуд Евроосиё минтақасига киради. Шу нуқтаи-назардан, 
Хитой МДҲда ўрнатиладиган кучлар мувозанатидан юқори 
даражада манфаатдор. Бу даставвал Хитойнинг иқтисодий 
манфаатлари йилдан йилга ўсиб бораётганлиги, шунингдек, 
айирмачиликни бартараф этишга бориб тақалади. Хитой Шинжон 
автономиясини ўз назоратида сақлаб туришни кафолатлаш учун, 
ўзининг Марказий Осиёдаги таъсирини доимо кучайтириб 
келишга ҳаракат қилган. Хитойнинг МДҲ ҳудудида бой бўлган 
Марказий Осиёга интилиши унинг Туркманистон ҳамда 
Қозоғистон билан нефт ва газ соҳасидаги лойиҳаларида, 
Ўзбекистон ғарбидаги нефт ва газ қидириш лойиҳаларида 
иштирок этишга интилишида ҳам намоён бўлади. 
Ўзбек олими А.Ҳайдаров постсовет майдонидаги кучлар 
мувозанатида муҳим рол ўйнайдиган давлатлардан бири Эроннинг 
диний ҳамда маданий омиллар билан бирга энг муҳим, ўзининг 
географик стратегик омилини мунтазам қўллаб келишини чуқур 
таҳлил этган.
1
Марказий Осиё давлатлари Форс кўрфазига айнан 
шу мамлакат орқали чиқишлари, уларнинг Эронга қайсидир 
маънода иқтисодий боғлиқлигини таъминлаб туради. Бундан 
ташқари, Эроннинг ҳарбий ва иқтисодий салоҳияти, атом 
дастурини амалга оширишга интилиши, Каспий орқали 
Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Россия билан 
чегарадошлиги, унинг нафақат Ислом дунёси ёки Форс кўрфази 
атрофида, балки ўзига қўшни бўлган минтақалардаги геосиёсий 
жараёнларида ҳам фаоллигини таъминлаб беради. 
Постсовет 
ҳудудида 
шаклланаётган 
янги 
стратегик 
тартиботда фаол иштирок этишга интилаётган Япония биринчи 
навбатда ўзининг геосиёсий манфаатлари нуқтаи-назаридан 
минтақага 
яқинлашмоқда. 
Аммо 
Япониянинг 
геосиёсий 
манфаатлари минтақа давлатларида амалга ошираётган турли 
иқтисодий ёрдам дастурларида яширинган бўлиб, бир қарашда 

Хайдаров А.А. Центральная Азия во внешней политике Ирана: Дис. ... док. полит. Наук. - 
Тошкент: ТашГИВ, 1998. - 371 с.; Хитойнинг энергетик лойиҳалари бўйича 6-иловага қаранг.


190 
улар ёрдамида Япония Марказий Осиёда Россия таъсирини 
сусайтиришга ҳаракат қилаётгандек кўринади. Марказий Осиё 
халқлари билан алоқаларнинг қонуниятлилигини кучайтириш 
мақсадида Япония Марказий Осиё халқлари билан тарихий 
илдизлари бирлиги тўғрисидаги ғояни ҳам илгари суриб келмоқда. 
Джон Хопкинс университети Буюк Ипак Йўли дастури 
тадқиқотчиси К.Лен ўзининг “Япониянинг Марказий Осиёга 
кириб бориши кучайишининг аҳамияти” номли мақоласида 
биринчи галдаги геосиёсий рақобатчиси Россия бўлган Япония бу 
давлатдан ўзига тегишли ҳудудларни қайтариб олишга интилади. 
Марказий Осиёда эса ғарбнинг манфаатларини ифода этади, аммо 
бу ишни ўзига хос шарқона усулда амалга оширганлиги туфайли 
минтақадаги давлатлар унга Ғарб геосиёсатини ифода этувчи куч 
сифатида қарамайдилар
1
.
Япония Марказий Осиё давлатлари билан яқин алоқаларини 
ривожлантиришга интилади. Марказий Осиёда кўплаб япон 
мутахассислари тадқиқот олиб боришади. 2004 йилдан бошлаб 
Япония ва Марказий Осиё давлатлари алоқаларини янги босқичга 
олиб чиқиш мақсадида Япония+Марказий Осиё мулоқот дастури 
амалга ошириб келинмоқда. 
Евроосиёдаги кучлар мувозанатида иштирок этишга интилувчи 
қудратли давлатлардан бири Ҳиндистон бўлиб, гарчи у Жанубий 
Осиёда Покистон ва Хитой билан мунтазам геосиёсий рақобатда 
яшаб келаётган бўлса–да, иқтисодий салоҳиятининг юксалиши 
билан Евроосиёда ҳам фаол геосиёсат юритишга ҳаракат қилиб 
келмоқда. Ҳиндистоннинг Евроосиёдаги дастлабки амалий 
геосиёсати унинг Тожикистон билан ҳарбий ҳамкорлик қилишга 
интилишида намоён бўлди. Гарчи Ҳиндистон ўзининг стратегик 
режасини турли усуллар билан яширишга ҳаракат қилган бўлса–да, 
унинг узоқ муддатли геосиёсий режасини қудратли кучлар тезда 
пайқади
2
. Ҳозирча Ҳиндистоннинг геосиёсий мақсадлари ҳам 
Японияникидек, жуда яширин ва турли маданий–маърифий 
лойиҳалар мазмунида мужассамлашган.
Марказий Осиёда ўрнатиладиган стратегик тартиботда 
Афғонистон 
омилига 
ҳам 
алоҳида 
тўхталиш 
мақсадга 
мувофиқдир. Зеро, Афғонистон илгаридан Буюк Британия ва 

Christopher Len. ''The Growing Importance of Japan's Engagement in Central Asia''/ www.pinr.com 
17.02.2006.

Ҳиндистоннинг Тожикистондаги С.Айний номли аэропортида ташкил этиладиган ҳарбий 
базаси бўйича тузилган шартнома Тожикистонга нисбатан амалга оширилган кучли таъсир 
туфайли тўхтаб қолди. Бу ҳақда қаранг: “Россия обуздала имперские амбиции Индии”// 
www.waronline.org.forum.


191 
Россия ўртасида мувозанат бўғини бўлиб келган. Икки давлат 
ўртасида мунтазам давом этиб келган рақобат XIX асрнинг сўнги 
чорагига келиб Буюк Британия ва Россия ўртасидаги геосиёсий 
чегаранинг айнан Афғонистон ва Тожикистон ўртасида 
белгиланганлигини қайд этиш ўринлидир. 
Шу нуқтаи-назардан, Афғонистон бугунги кунга қадар Ғарб 
ва Шарқ ўртасида “Ер юраги”га кириб бориш учун стратегик 
йўлак, геосиёсий омил, “буфер” зона сифатида талқин қилинади. 
Афғонистонда кейинги 40 йилдан бери давом этиб келаётган уруш 
толиблар ва ҳукумат қўшинлари, Афғонистонлик мужоҳидлар ва 
руслар ўртасидаги, қандайдир мавҳум халқаро террорчи тўдалар 
ва АҚШ ўртасидаги уруш, дея баҳоланадиган бўлса – бу геосиёсий 
нуқтаи-назардан жуда соддалик бўлади. Афғонистон постсовет 
майдонидаги стратегик мувозанатда муҳим стратегик нуқта 
эканлиги, 2001 йил 11 сентябрь воқеаларида кейин янада яққолроқ 
намоён бўлди. Етакчи давлатларнинг диққат маркази сифатида 
намоён бўлган Афғонистон қайтадан уруш ўчоғига айлантирилди 
ва афғон халқининг манфаатлари ҳисобга олинмаган ҳолда ҳарбий 
амалиётлар ўтказилди. Муаммонинг музокаралар йўли билан ҳал 
этилиши мумкинлиги барчага аён бўлсада, бундай йўл тутишга 
бирор бир давлат шошилаётганича йўқ.
Ўзбекистон раҳбарияти Афғонистонда тинчлик ўрнатиш 
мумкинлигини 1998 йилда буни 6+2 лойиҳаси билан барча етакчи 
кучларга исбот қилган эди. Умуман Афғонистон омили тўғрисида 
Ўзбекистон муҳим ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. 
Ўзбекистон учун афғон муаммоси минтақавий хавфсизликка 
таҳдид солувчи хавф-хатар. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти 
И.Каримов таъкидлаганидек, “Афғонистон, мажозан айтганда, 
нафақат минтақавий, балки дунёвий хавфсизлик тизимига уланган 
“бикфорд пилиги”га айланиб қолган. Бу мамлакат худди халқаро 
террорнинг таянч маркази, ўта жангари ва бузғунчи кучларнинг 
машқ майдони, жаҳон бозорига наркотик етказиб берадиган 
асосий манба бўлиб қолди”.
1
Ғарб экспертлари орасида ўша даврдаги музокараларга 
қайтиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ғоялар илгари сурилди. 
Афғонистонда тинчлик ўрнатиш Марказий Осиё барқарорлигига 
жиддий таъсир кўрсатиши, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг 
устувор йўналишларидан бири эканлигини Ўзбекистоннинг 
биринчи Президенти маърузаларида кўп маротаба таъкидланган. 

Каримов И. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида 
сўзланган нутқ (июнь 2001 й.) // Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. - Асар. тўп., 9-
жилд, - Б. 379-382.


192 
Аммо Афғонистон етакчи кучлар стратегиясидаги муҳимлигини 
йўқотгунга қадар бу мамлакатда тинчлик ўрнатиш мушкул бўлиб 
қолди. Толибон вакиллари АҚШ билан келишув тинчликка йўл 
эканлигини билган ҳолда 2011 йилдан бошлаб жадал йўл қидира 
бошладилар.
2020 йил Афғонистон тарихида янги саҳифа сифатида 
баҳоланиши мумкин. Зеро, 2019 йил май ойида Москвада, 7-8 
июлда Дохада Афғон ҳукумати ва Толибон вакиллари иштирокида 
бўлиб ўтган мулоқотлар ўз ҳосилини бера бошлади.
2020 йил 28 февралда Доха шаҳрида АҚШ ҳукуматининг 
Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзода билан 
Толибон раҳбари ўринбосари Абдулла Ғани Барадар ўртасида 
битим имзоланди. Битимга кўра, АҚШ Афғонистонда жойлашган 
12 000 қўшин сонини қисқартирган ҳолда 135 кун муддат ичида 
8600 га етказади. Жами 16 000 дан иборат коалиция кучлари ҳам 
шу жараёнда Афғонистонда олиб чиқиш кўзда тутилган бўлиб, 
агар Толибон тарафи белгиланган талабларни бажарадиган бўлса 
14 ой ичида хориж ҳарбий қўшинлари Афғонистон бутунлай тарк 
этади. Толибон ҳаракати ўз навбатида Афғонистон ҳудудини ўз 
вакиллари, бошқа қуролли шахслар ёки гуруҳлар, шу жумладан 
Ал-Қоида 
вакиллари 
томонидан 
АҚШ 
ёки 
унинг 
иттифоқичиларига таҳдид солмаслик талабини бажариши зарур.
Толибон билан мулоқотга қарши чиққан Афғон ҳукумати 
орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас Афғонистонда ички мулоқотни 
бошлаш ҳужжатини қабул қилди. 2020 йилнинг 10 мартидан 
амалга ошириш кўзда тутилган келишувга кўра Афғонистон 
қамоқхоналаридан Толибон ҳаракатининг 5000 вакили озод 
этилади. Толибон ҳаракати эса ўз қўлидаги 1000 асирни озод 
этади. Кейинги уч ой ичида барча маҳбуслар ҳар икки тарафдан 
озод этилиши назарда тутилган. АҚШ эса БМТ Хавфсизлик 
Кенгашидан Толибон ҳаракатига қўйилган барча чекловлар, жазо 
чораларини бекор қилиш ва Доха битимини татбиқ этилишини 
кафолатлайди. 
Демак, минтақада стратегик мувозанатни қўлга олиш учун 
Марказий Осиё учун бўладиган “Катта ўйин”нинг ўтган 40 йил 
давом этган фазаси ўз якунига етаётгандек кўринади.
Афғонистондаги 
вазиятнинг 
юмшаши 
манфаатдор 
кучларнинг келишуви билан ўзгармоқда. Афғонистондаги тинчлик 
жараёни бошқа давлатларни, жумладан Марказий Осиёдаги 
иқтисодий кучларни инвестициявий ҳаракатга чорлайди.
Марказий Осиёда устуворликни қўлга олиш биринчи 
навбатда Хитой, Эрон, Россия ва Ҳиндистоннинг постсовет 


193 
минтақасига нисбатан интилишларини йўққа чиқаришга, иккинчи 
навбатда эса, Япония, ЕИ, хусусан Германиянинг бу ердаги 
ташаббусларини жиловлашни таъминлаб беради. АҚШ бу 
мақсадини албатта якка ҳолда амалга ошириши мумкин 
эмаслигини англаган ҳолда, Марказий Осиё давлатлари билан 
турли-туман мураккаб музокараларни давом эттиради.
30 йиллик мустақил тараққиёт даврида тўпланган тажриба 
Марказий Осиё давлатларининг зукко ташқи сиёсати, нозик 
дипломатик маҳоратини намоён этди. Бир сўз билан айтганда 
Марказий Осиёда рўй берган айрим террорчилик хуружларини 
ҳисобга олмаганда, ташқи кучлар ўз мақсадларига эриша 
олганларича йўқ. Ташқи кучлар бу минтақадаги давлатларнинг 
фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилишади.
Айрим мутахассисларнинг фикрига кўра, Марказий Осиё 
қитъанинг жуда ичкарисида жойлашганлиги туфайли, аслида 
АҚШ сиёсати учун жуда ноқулай минтақа. Албатта сўнги мақсад 
мана шу минтақанинг ўзи эмас, балки бутун постсовет ҳудудидир. 
Арманистонлик тадқиқотчи А.Мурадяннинг фикрига кўра, 
З.Бзежинский сингари геосиёсатчилар АҚШ Хитой билан 
бирлашган ҳолда Россияга қарши курашиш зарурлигини 
уқтиришади. Бошқаларнинг фикрига кўра эса, айнан Россия билан 
бирлашган ҳолда Хитойга қарши курашиш керак. Зеро, айнан 
Хитойнинг мисли кўрилмаган тезлиги жиловланмаса, яқин 
келажакда унинг геосиёсий ҳамласини қайтариш мумкин бўлмай 
қолади. Пекиннинг Марказий Осий давлатлари билан олиб 
бораётган ҳамкорлиги ва улардан бирортаси ҳам бу ҳамкорликни 
инкор этмаётганлиги, Хитойнинг Марказий Осиё ёки янада 
кенгроқ МДҲга нисбатан нақадар нозик сиёсат олиб 
бораётганлигини намоён этмоқда. 
АҚШ Марказий Осиёда барқарор қароргоҳларга эга бўлмай 
туриб, бундан ташқари мавжудларидан ҳам маҳрум бўладиган 
бўлса, албатта Хитойни “жиловлаш” учун “самарали” сиёсат 
юритиши қийин. Бундан ташқари, Хитой МДҲга нисбатан 
сиёсатининг самарасини таъминлаш учун албатта ШҲТ омилини 
қўллайди. Россия бўлса, ҳам АҚШ, ҳам Хитойни жиловлаш 
мақсадида КХШТ омилини кучайтира боради. Айнан мана шу 
мақсадда Россия аъзо давлатлар қуролли кучлари иштирокида 
“тезкор ҳаракат кучлари” ташкил қилиш бўйича муҳим қарорга 
эришди. Бунга қарама-қарши АҚШ ҳар бир давлат билан алоҳида-
алоҳида музокара ўтказишга ҳаракат қилиш билан уларни бир-


194 
биридан ажратиш, минтақадаги ташаббусларни пучга чиқаришга 
ҳаракат қилаверади.
1
Шундай 
қилиб, 
постсовет 
минтақасидаги 
кучлар 
мувозанатида ташқаридан таъсир кўрсатадиган кучлар ва 
уларнинг мақсадлари имкон қадар минтақанинг ичкарисига кириб 
бориш, унинг иқтисодий имкониятларидан фойдаланишга, айни 
пайтда ҳудуддаги давлатларнинг бирлашишига йўл қўймаслик 
ҳаракатларида намоён бўлади. Уларнинг минтақа давлатлари 
билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, халқаро институционал 
тузилмалар орқали, икки тарафлама ўзаро манфаатли алоқаларни 
кучайтириш 
орқалигина 
айрим 
давлатларнинг 
ғаразли 
мақсадларини, кескинликни келтириб чиқарувчи сиёсатларини
айлантириш мумкин.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling