Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Кучлар мувозанатининг институционал омиллари


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet60/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

4.3. Кучлар мувозанатининг институционал омиллари 
Шарқий 
Европа 
ва 
постсовет 
маконида 
қайтадан 
ўрнатилаётган стратегик мувозанатда муҳим ўрин тутувчи турли 
халқаро институтлар мавжуд. Улар ўз фаолиятлари доирасида гоҳ 
мақсадли, гоҳида эса беихтиёр қудратли давлатлар геосиёсатини 
амалга оширувчи омилга айланиб қоладилар. Стратегик мавқеи 
йилдан йилга кучайиб бораётган давлатлар ташқи сиёсий 
таъсирларга қарши муваффақиятли акс таъсир кўрсата олаётган 
бўлса, айрим республикалар ташқи институционал таъсир кучайиб 
бораётганлигини кузатиш мумкин
2
. Шуни таъкидлаш керакки, 
халқаро ташкилотлар фаолиятида кучлар мувозанатининг 
бузилиши кўпгина давлатларни ўз йўналишлари ва мақсадларини 
қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. Халқаро ташкилотлар 
фаолиятида “икки ёқлама стандартлар” кузатилиши кўплаб 
мамлакатларнинг хафсаласини пир қилиб қўяди. Нодавлат 
кўринишидаги баъзи халқаро ташкилотлар эса, ўз ниятини 
яширмасдан мамлакатларнинг ички ишларига жадал аралашади.
Умуман халқаро тузилма ва ташкилотларни мувозанатни 
таъминлашдан манфаатдор бўлган халқаро тузилмалар ва ташқи 
таъсир омили бўлган ташқи тузилмаларга ажратиш мумкин. 
Буларга бир тарафдан ЕИҲ, ШҲТ, КХШТ ва МДҲ каби 

Мурадян И. "Большая игра" в Центральной Азии. Новый этап / www.centrasia.ru. 14.03.09 

Минтақадан ташқаридаги айрим давлатларнинг халқаро институтлар орқали минтақадаги 
давлатларга таъсирини бунга мисол қилиб келтириш мумкин Айни пайтда Россиянинг 2007 
йилнинг 9 ойидаги йиллик ўсиш даражаси 7.7 %ни, Ўзбекистон ва Қозоғистонда 7 фоизни 
ташкил этганлигини таъкидлаш муҳим.


195 
ташкилотлар кирса, бошқа тарафдан БМТ доирасида фаолият 
юритадиган ташкилотлардан тортиб ЕИ, ЕХҲТ, НАТО ва сон-
саноқсиз нодавлат ташкилотлар киради.
Шарқий 
Европада 
янгидан 
шаклланаётган 
стратегик 
мувозанатда 
ЕХҲТ, 
ЕИ 
ва 
НАТО 
сингари 
халқаро 
ташкилотларнинг нуфузи ортган сари, уларнинг постсовет ҳудуди 
томон амалий ҳаракат кўзга ташланади. ЕИ, НАТО ва ЕҲХТ гарчи 
Европа 
давлатларининг 
хавфсизлиги, 
ижтимоий–иқтисодий 
тараққиётига хизмат қилувчи тузилмалар сифатида ташкил этилган 
бўлса–да, ушбу ташкилотлар Евроосиёнинг борган сари каттароқ 
ҳудудини ўз таъсир доирасига олишга ҳаракат қилади. Бу 
минтақада жойлашган янги мустақил давлатларни турли 
дастурларга жалб этиш билан ўзига хос ягона тизим 
шакллантиришга интилади. Аммо бу давр мобайнида МДҲ 
мамлакатлари ўз тараққиёт йўлини танлаб олиш билан биргаликда, 
мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида ҳам салмоқли 
ютуқлари бор. Ҳар бир давлат ўз миллий манфаатларига таянган 
ҳолда ҳолда қудратли давлатларнинг геосиёсий таъсир доирасига 
тушиб қолмаслик мақсадида давлатлараро ҳамда турли минтақавий 
ҳамкорлик ташкилотларига бирика бошлади.
ЕХҲТ Евроосиё стратегик мувозанатида ташқи омил 
сифатида эътироф этилиши зарур бўлган тузилма ҳисобланади. 
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти гарчи фақат 
Европа хавфсизлиги билан шуғулланувчи ташкилот бўлса–да, у 
Ванкувердан Владивостоккача бўлган ҳудудда фаолият олиб 
боради. Унга АҚШ ва Канададан тортиб Тожикистон ва 
Туркманистонгача 
аъзо 
экалигини 
ҳисобга 
олсак, 
бу 
ташкилотнинг вазифаси анча–мунча серқирра эканини тушуниш 
мумкин. “Инсон”, “Иқтисодий/экологик” ва “Ҳарбий–сиёсий” 
йўналишларда фаолият олиб борадиган бу ташкилот аъзо 
давлатлар ҳудудида хилма–хил лойиҳаларни амалга оширади.
1
Марказий Осиёда 1993 йилда фаолиятини бошлаган ЕХҲТ 
дастлаб ўз шўъбасини Тожикистонда ташкил этган. 1995 йилда 
Ўзбекистон ва Қозоғистонда, 1998 йилда Қирғизистонда ва 1999 
йилда Туркманистонда ўз шўъбаларини ташкил этган ЕХҲТ 
серқирра ва серсамара фаолиятга эга бўлган ташкилот 
ҳисобланади. Бу ташкилот фаолиятининг нафақат атлантизим 
маконида, балки бутун Евроосиёдаги кучлар нисбатига бевосита 
таъсир кўрсатадиган жиҳатлари мавжуд. Бу ўтган давр мобайнида 
ЕХҲТ фаолият кўрсатадиган барча ҳудудларда давлатларнинг 
иқтисодий, миллий хусусиятларини, шунингдек минтақавий 

www.osce.org.


196 
муаммоларни 
чуқур 
ўрганганлигига 
боғлиқ. 
ЕХҲТ 
ўз 
манфаатларига зид келган тақдирда шу ҳудудлардаги турли 
зиддиятли омилларни ишга солиши эҳтимоли Шарқий Европа ва 
постсовет маконидаги стратегик мувозанатга жиддий таъсир 
кўрсатади.
1
ЕХҲТ амалга ошираётган иқтисодий, ижтимоий нуқтаи-
назардан фойдали лойиҳалар билан бир қаторда, мураккаб 
характердаги шундай лойиҳалар борки, улардан асл мақсад нима 
эканлигини аниқ англаш мушкул. Муҳими, ЕХҲТ фаолиятидаги 
лойиҳаларга назар солинса, бу ташкилот фақат ўз фаолияти билан 
турли минтақалардаги зиддиятли нуқталар билан шуғулланармикан, 
деган тасаввур ҳам пайдо бўлади. Бир сўз билан айтганда ЕХҲТ 
дунёдаги етакчи кучларнинг манфаатларини ифода этадиган, бутун 
Евроосиё қитъасидаги кучлар нисбатига ШҲТ сингари жиддий 
таъсир кўрсатадиган ташкилот ҳисобланади. Бу ташкилот 
манфаатларининг ШҲТ, КХШТ сингари тузилмалар манфаатларига 
мос келмаслиги бу ташкилотларнинг ортида турган етакчи 
давлатларнинг манфаатлари тўқнашувидан тушуниш мумкин. Айни 
вақтда ЕХҲТ Марказий Осиёда ўз фаолиятини давом эттиради ва 
турли транчегаравий дастурлар билан минтақа мамлакатларида 
ўзига хос фаолият юритади. Бу ўз навбатида бу тузилма ҳамиша ҳам 
ўз низоми талаблари доирасида фаолият кўрсатишини англатмайди.
НАТО ҳам ЕХҲТ сингари шарққа томон ҳаракат қилаётган 
ҳарбий сиёсий тузилма ҳисобланади.
2
Бу ташкилот ҳам 
Евроосиёдаги кўплаб давлатларни “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” 
сингари турли лойиҳалар асосида ўз фаолияти доирасига тортган. 
Бундан ташқари, Шарқий Европа мамлакатларини аъзоликка 
қабул қилиш билан постсовет маконида стратегик мувозанатнинг 
янги тартибини жорий этишга ҳаракат қилмоқда. Болтиқбўйи 
давлатларининг НАТОга қабул қилиниши, Россиянинг таъсир 
доирасининг торайишига олиб келган бўлса, Грузия ва Украинани 
қабул 
қилиш 
эҳтимоли 
Россиянинг 
ҳарбий–сиёсий 
имкониятларига янада жиддий таъсир кўрсатади. Бу жараённинг 
Россиядан ташқари қитъадаги асосий стратегик “ўйинчи” бўлган 
Хитойга ҳам ўзига хос таъсири мавжуд.
Ғарбий кучларнинг кейинги йиллар мобайнида ҳарбий-сиёсий 
фаолияти, айниқса, Афғонистон, Ироқ, САРда олиб борган уруш 
ҳаракатлари ўта мураккаблашганини таъкидлаш мумкин. Ғарбдаги 
айрим давлатларнинг, биринчи галда АҚШнинг миллий 
манфаатлари ўз чегаралари доирасидан чиқиб ўзга қитъаларга 

Центральная Азия в фокусе ОБСЕ / Новостная сводка Центральной Азии. www.iwpr.net. 
17.04.2007.

www.nato.int


197 
ёйилгани, бошқа давлат ва халқларнинг, ҳатто БМТ Хавфсизлик 
Кенгашининг розилигисиз ҳарбий ҳаракатларни бошлагани жаҳон 
ҳамжамиятини ташвишга солиб қўйди. Рус олими К.Уткин 
таъбири билан айтганда, “АҚШ ўз миллий манфатларини 
Шарқдан қидираётган ягона Ғарб давлати”га
1
айланиши турли 
қитъаларда таажжуб уйғотди. Бу эса ўз навбатида минтақадаги 
кучлар нисбатига жиддий таъсир кўрсатиш қобилиятига эга 
минтақавий тузилмаларнинг ташкил этилишига олиб келди.
Шу нуқтаи-назардан Россия Федерацияси ва Хитой Халқ 
Республикаси, шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг ўзаро 
ҳудудий чегара хавфсизлигини таъминлаш ва ушбу минтақада 
турли низолар келиб чиқишининг олдини олиш мазкур мамлакат 
раҳбарларининг олдида турган асосий вазифалардан бирига 
айланиб қолди. Шарқий Туркистон тарихи ва уйғурларнинг 
давлатчилиги билан шуғулланган немис тадқиқотчиси Б.Майнаев 
ўзининг “Уйгуры – этническая бомба под Великой китайской 
стеной”, номли мақоласида Марказий Осиё давлатларининг 
тўсатдан ўз мустақилликни қўлга киритиши Хитой Халқ 
Республикаси учун кутилмаган ва уларнинг назарида дастлаб 
хавфли ҳодиса бўлганлигини ёзади. Аниқроқ айтганда, Хитой 
раҳбарияти Марказий Осиё минтақасида вазиятни бу тарзда 
ўзгариши мамлакатнинг ғарбида яшаб келаётган туркийзабон 
халқлар, миллий тафаккурининг уйғониши ва айирмачилик 
кайфиятининг кучайишига таъсир қўрсатишидан хавфсираган эди. 
Табиийки, бу ҳол Хитой Халқ Республикасининг манфаатларига 
тўғри келмасди. Аммо минтақадаги вазиятга прагматик ёндашувга 
таянган Хитой раҳбарияти мазкур мураккаб муаммонинг ечимини 
топишга ҳаракат қилди. Ана шу мақсадда Россия, Марказий Осиё 
ва Хитой Халқ Республикаси давлатларининг иштирокида 
“Шанхай бешлиги” доирасида чегара районлари билан боғлиқ 
ҳудудларда ўзаро ҳарбий ишончни мустаҳкамлаш тўғрисидаги 
битим имзоланди. 2000 йилнинг 5 июлида Душанбе шаҳрида 
навбатдаги учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувда асосан 
Россиянинг таклифи ва Хитойнинг қўллаб–қувватлашига биноан 
Ўзбекистон кузатувчи сифатида иштирок этди. Учрашув 
хулосаларига кўра, “Шанхай бешлиги”ни форумга айлантириш 
тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Шундай қилиб, 2001 йил 14–15 
июн кунлари Шанхайда олти давлат раҳбарларининг учрашувида 
“Шанхай Хамкорлик Ташкилоти” тузилди. Натижада халқаро 
муносабатларда янги минтақавий ташкилот юзага келди. 2001 йил 

Уткин К. 2005 йил 20-21 октябрда Марказий Осиёда хавфсизлик муаммоларига бағишлаб 
Тошкентда ўтказилган халқаро конференциядаги нутқдан.


198 
июн ойида бўлиб ўтган йиғилишда давлат ва ҳукумат раҳбарлари 
кенгашини таъсис этиш хусусидаги масала ҳам кўриб чиқилди. 
Мазкур йиғилишда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида 
қабул қилинган қарорларни жорий этиш мақсадида Ташқи ишлар 
вазирлари 
Кенгаши 
ҳамда 
ШҲТ 
кундалик 
ишларини 
Мувофиқлаштирувчи Кенгашига асос солинди
1
. Бу ташкилот 
фаолияти гарчи бошланғич даврда чегаралардаги вазиятни 
барқарорлаштириш каби бирмунча тор доирадаги масалалар 
бўлган бўлса, вақт ўтиши билан унинг мавеи ошиб, аъзолар ва 
қизиқувчилар сони кенгайиб сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик, 
шунингдек, хавфсизлик, жумладан терроризм, сепаратизм, 
экстремизм ҳамда наркотрафикга қарши кураш масалаларини 
қамраб олмоқда.
2001 йил 14 сентябрда Олма–Ота шаҳрида бўлиб ўтган 
учрашувда ШҲТ доирасида узоқ муддатга мўлжалланган 
иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий режалари: 
минтақавий иқтисодий ҳамкорликнинг мақсад ва йўналишларини 
белгилаб олиш, савдо ҳамда инвестиция соҳаларида томонлар учун 
қулай шарт–шароитни яратиш масалалари кўриб чиқилиб, тегишли 
тадбирлар белгилаб олинди. Шу мақсадда Савдо ва иқтисодий 
ҳамкорликни Мувофиқлаштирувчи вазирлар маслаҳат Кенгаши 
гуруҳи ташкил қилинди. ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари, бош 
вазирлари, 
ташқи 
ишлар 
вазирларининг 
мажлисларида 
минтақадаги энг муҳим муаммолар мунтазам муҳокама этиб 
борилади. Бу мажлисларда сиёсий, иқтисодий гуманитар, 
хавфсизлик соҳасида аъзо давлатларнинг якдиллиги қайд этилади
2
.
ШҲТ йиллар мобайнида ўзининг самарали халқаро тузилма 
эканлигини исботлади. Буни ташкилот сафига кирган, киришга 
ҳаракат қилаётган давлатларнинг сони ҳамда кайфиятидан ҳам 
кўриш мумкин. Бугунги кунга ШҲТ аъзолари Ҳиндистон, 
Қозоғистон, Қирғизистон, РФ, ХХР, Покистон, Тожикистон, 
Ўзбекистондан иборат бўлиб 8 га етди. Беларус, Монголия, 
Афғонистон ҳамда Эрон кузатувчи мақомига эга. Озарбайжон, 
Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ҳамда Шри Ланка мулоқот 
бўйича ҳамкор давлатлар ҳисобланишади. Бангладеш, САР, Миср, 
Исроил, Садуия Арабистони, Малдив, Украина, Ироқ, Вьетнам, 
Баҳрайн, Қатар кабилар кузатувчи бўлиб иштирок этишга ариза 
берган давлатлардир. ШҲТ давлат раҳбарлари саммитида 

Лукин А. ШОС: проблемы и перспективы // Международная жизнь. - Москва. 2004. -№4 -С. 
113.

Усманов М. Стратегические цели: приоритеты участников. Шанхайская организация 
сотрудничества: к новому качеству отношений. - Т.: Ishonch. -С.17-22.


199 
иштирок этиш учун таклиф этиладиган давлатлар ва тузилмалар 
ҳам мавжуд бўлиб, улар сирасига Туркманистон, АҚШ, ЕИҲ, 
МДҲ, АСЕАН ҳамда БМТ каби нуфузли тузилмалар киради. 
Маълумки, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ўз характерига 
кўра “очиқ” ташкилот. Унга аъзоликни ихтиёр этган ҳар қандай 
давлат кириши мумкин. Фақат уларнинг манфаатлари ташкилотга 
аъзо давлатлар манфаатлари билан уйғунлаштирилиши зарур. 
ШҲТнинг характерли томони шундаки, унга географик жойлашуви 
ва тарихий шарт–шароитларига кўра социализм тузумини бошдан 
кечирган давлатлар аъзо бўлган. Ана шу жиҳат маълум даражада, 
тарихий бир хиллик нуқтаи-назаридан аъзо давлатлар сиёсий 
маданиятидаги муштаракликни кучайтиради. Шунингдек, ШҲТ 
давлатлари социализм туфайли чуқур “ички ихота” даврини 
бошдан кечирган. Ана шу омил ҳам минтақа халқлари табиати, 
кундалик турмуши ва сиёсий фаолиятига ўз таъсирини ўтказиб 
келмоқда. Узоқ Шарқ, Хитойнинг Тибет ва Шинжон каби ғарбий 
ўлкалари, Афғонистон, Чеченистон билан боғлиқ ҳудудий 
муаммоларни бартараф этиш ва ҳудудлараро яхлит минтақавий 
хавфсизликни таъминлаш мақсадида доимий ишлаб турувчи
жараёнларни назорат қилувчи халқаро ташкилотга бўлган эҳтиёж 
ШҲТ амалий фаолиятининг янада кенгайишига сабаб бўлди.
ШҲТ минтақа тараққиётида тутган ўрни масаласига 
тўхталадиган бўлсак, авваламбор, унинг иқтисодий, сиёсий, 
маданий, гуманитар, экологик, ҳарбий, ҳудудий жиҳатларига 
эътибор қаратиш лозим. Зеро, минтақа тараққиёти ва хавфсизлиги 
кўп жиҳатдан ана шу омиллар билан белгиланади. Айниқса, 
ҳудудий масалаларнинг тез ва оқилона ҳал этилиши ташкилот 
келажаги учун ғоят муҳим аҳамият касб этади. Шу ўринда, ШҲТ 
пайдо бўлиши минтақа тараққиёти учун нима берди, деган савол 
туғилади.
Биринчидан, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида 
қўшничилик 
муносабатлари 
кенгайган 
сари 
минтақа 
фуқароларининг ўзаро хавфсизликка бўлган ишончи ортмоқда. 
Минтақадан хавфсизлик ва ҳамкорликка бўлган эътибор эса 
халқаро ишончни мустаҳкамламоқда
1

Иккинчидан, ШҲТ доирасида ўзаро ички инвестицияларни 
жалб этиш имкони юзага келмоқда. Ташкилот доирасида ўзаро 
савдони ривожлантириш усувор йўналиш бўлиб қолмоқда. 
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасининг қарийб 50% ШҲТ 

Хасанов С. Шанхайская организация сотрудничества: к новому качеству отношений. - Т.: 
Ishonch. -С.58-61.


200 
давлатларига тўғри келмоқда. 2020 йилда 18.5 миллиард АҚШ 
долларини ташкил этмоқда.
Учинчидан, халқаро майдонда минтақа манфаатларини 
хамкорликда ҳимоя қилиш учун шарт–шароит яратилди, амалда 
уларни кафолатловчи воситалар ишлаб чиқилмоқда. 
Тўртинчидан, нодавлат ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни, 
ҳукуматлараро мулоқотни йўлга қўйиш, талабаларни ўқитиш, 
мутахассисларнинг бўйича тажриба алмашиш имконияти 
кенгаймоқда. 
Бешинчидан, ШҲТ доирасида минтақалараро бўз ерларни 
ўзлаштиришда давлатлараро арзон ишчи кучидан фойдаланиш ва 
уларни ишлаб чиқаришни кенг жалб этиш йўлга қўйилди. Бу 
амалиёт тарих синовларидан ўтмоқда. Бир сўз билан айтганда, 
ташкилот доирасида қабул қилинган келишувларга қатъий амал 
қилиш ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишончни 
мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик ва хавфсизлик, барқарорликни 
таъминлашда амалий мазмун касб этмоқда. Бундан ташқари, ШҲТ 
давлатларида халқаро аҳамиятга молик иқтисодий–сиёсий 
муаммоларни дипломатик йўл орқали ҳал этиш асосий ўрин 
тутмоқдаки, амалда муаммоларга бундай ёндашув ҳам ўзини 
оқламоқда. 
Хитойнинг Шарқий Европа, Россия ва Марказий Осиё бўйича 
тадқиқотлар уюшмаси Бош директори Син Гуанченнинг фикрича, 
ШҲТ Америкага қарши қаратилган минтақавий ташкилот ҳам, 
бошқа давлат ва минтақаларга қарши тузилган иттифоқ ҳам эмас, 
балки очиқ ташкилот сифатида унга аъзо давлатлар мақсад ҳамда 
вазифаларига хайрихоҳ бўлган ҳар бир давлат мазкур ташкилотга 
қабул қилиниши мумкин.
1
Москва давлат халқаро муносабатлар 
институти Шарқий Осиё ва ШҲТ тадқиқотлари маркази директори 
А.Лукиннинг таъкидлашича ШҲТ бир томондан Россия ва Хитой, 
иккинчи томондан АҚШ ва Ғарб ўртасидаги рақобат саҳнаси ёки 
омили, деган фикрлар эшитилиб турибди. Аслида эса ташкилотга 
аъзо давлатларнинг ҳеч қайсиси Ғарбга ёки Америкага қарши 
эмас. Марказий Осиё давлатлари эса ким бўлишидан қатъи назар, 
Россия, АҚШ, Хитой ёки бошқалар ўртасида хомталаш бўлишни 
истамайдилар.
2
Бинобарин, ШҲТга аъзо давлатларнинг ҳар бири ШҲТ 
доирасидаги муайян манфаатларни кўзлаш, уларнинг бу ташкилот 

Син Г. Шанхайская организация сотрудничества: приоритетные направления// Мировая 
экономика и международные отношения. - 2006. - №11. - С. 71-76.

Лукин А. Шанхайская организация сотрудничества: к новому качеству отношений. - Т.: 
Ishonch - С. 48-49.


201 
ишида фаол иштирок этишга ундаши табиий. Айни пайтда 
постсовет маконидаги стратегик мувозанатда муҳим аҳамиятга эга 
бўлган ШҲТ, айрим ғарблик олимлар фикрига кўра, “Ғарб ва 
АҚШнинг манфаатларига зид бўлса–да, унинг мавжудлиги ҳеч 
бўлмаса уларнинг манфаатларига тўсиқ бўлмаслиги керак”
1

Дарҳақиқат, ШҲТ изчил ва самарали фаолият юритаётган 
обрўли халқаро ташкилотга айланиб бормоқда ва бу ташкилот 
билан кўпчиликнинг ҳисоблашишига тўғри келади. Бу фикрлардан 
ШҲТнинг истиқболи порлоқ ва жаҳон сиёсат майдонида ўз овози ва 
ўрнига эга бўлган ташкилот эканлиги тўғрисидаги хулоса келиб 
чиқмоқда. Бироқ, қатор соҳаларда ушбу ташкилот фаолиятни янада 
жадаллаштириш ва такомиллаштиришга эҳтиёж сезилмоқда. 
Жумладан, айрим мутахассислар фикрига кўра ШҲТ Европа ва 
Осиё қитъаларини боғловчи ўзига хос кўприк вазифасини ўташи 
мумкин. Бу албатта Хитой позициясини ифода этган қарашга 
ўхшайди. ШҲТ фаолиятининг самарадорлиги унда иштирок 
этаётган давлатлар манфаатларининг муштараклиги ва улар қай 
даражада инобатга олинаётгани, аъзо давлатлар ўртасидаги 
муносабатлар кучга эмас, тенглик тамойилига асослангани билан 
белгиланади. ШҲТ фаолиятининг янги босқичга кўтарилиши: 
биринчидан, аъзо давлатлар манфаатларининг муштараклигининг 
янада мустаҳкамланиши, тенглик тамойилига қатъий амал 
қилиниши; иккинчидан, ШҲТ доирасида қабул қилинган барча 
меъёрий ҳужжат ва қарорларнинг амалда барча аъзо давлатлар 
томонидан сўзсиз бажарилишини таъминлашга; учинчидан, 
хавфсизликни 
таъминлаш, 
терроризм, 
диний 
экстремизм, 
сепаратизм ва наркобизнесга қарши кураш соҳасида фаолиятни 
жадаллаштиришга; тўртинчидан, ШҲТ доирасида ўзаро манфаатли 
иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга боғлиқдир. 
Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо этиб қабул қилиниши, 
иштирокчи давлатлар билан барча йўналишларда, жумладан, 
иқтисодий соҳада ҳамкорлик қилиш учун кенг имкониятлар 
яратди. 
Жумладан, 
Хитой 
инвестициялари 
ва 
юксак 
технологиясини мамлакатимиз нефт ва газ соҳасига жалб қилиш 
имконини беради. ШҲТ ташкил этилгандан кейинги даврда 
Ўзбекистоннинг Хитой билан савдо–сотиқ ҳажми 2020 йилга 
келиб 6,5. млрд. АҚШ долларига етган. Ўзбекистонда Хитой 
сармояси 
билан 
юзлаб 
корхона 
фаолият 
юритмоқда. 
Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкори бўлган ХХРга йиллик 
1
The Shanghai Cooperation Organization Changing the “Playing Field” in Central Asia. By Martha 
Brill 
Olcott. 
Testimony 
before 
the 
Helsinki 
Commission 
September 
26, 
2006. 
http://www.carnegieendowment.org/publications/
 


202 
экспорт ҳажми 2869,0 млрд. АҚШ доллари, импорт ҳажми эса 
3558,9 млрд.АҚШ долларига етди.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, ШҲТ барқарорлик 
тараққиёт, хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик йўлида муҳим 
тузилма эканлигини исботлади. Бу ташкилот тараққиёти 
динамикасига назар ташлайдиган бўлсак унинг истиқболи порлоқ 
эканлиги намоён бўлади. Жадал суратларда ривожланаётган 
давлатлар ҳисобига аъзолар сафи ва географиясининг кенгайиши 
ШҲТ миссиясининг минтақавий даражадан қитъа даражасига 
кўтарилаётганидан далолат беради. Ташкилотнинг прагматик 
тамойиллари муҳокама қилинаётган масалаларга амалий ва 
самарадор ечим топишга ёрдам бермоқда. Бу эса янги-янги 
аъзоларни чорлаган ҳолда ташкилотнинг глобал истиқболидан 
дарак беради. 
МДҲ ҳудудигани минтақавий тузилмаларнинг мақсади 
давлатлараро 
алоқаларни 
ривожлантириш, 
иқтисодий 
ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бўлсада, кўпгина 
мезонлар бўйича уларнинг самарадорлигини таъкидлаш қийин.
Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамиятини оладиган бўлсак, 
Белорус, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва 
Ўзбекистон аъзо бўлган, Украина, Молдова ва Арманистон 
кузатувчи бўлган бу ташкилотнинг амалий фаолиятига нисбатан 
бюрократик фаолияти кўпроқ намоён бўлди.
Чунки, тузилгандан буён бу ташкилот постсовет маконининг 
турли минтақаларидаги геосиёсий босим туфайли жиддий 
муваффақиятга эришганлигини таъкидлаш қийин. Бошқача 
айтганда, аъзо давлатлар ўртасида жадал иқтисодий алоқалар рўй 
берганини, бошқача айтганда шу ташкилот аъзолар ўртасидаги 
иқтисодий муносабатларни генератори вазифасини бажара олмади. 
МДҲнинг такомиллашувига эҳтиёж сезилган бир пайтда унинг 
ўрнини босиш мумкин, деб тузилган Евроосиё Иқтисодий 
Ҳамжамияти кучайиш ўрнига заифлашуви минтақадаги стратегик 
мувозанатга салбий таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, айрим 
республикалардаги ички беқарорлик бу ташкилот олдида турган 
вазифаларнинг бажарилишини йўққа чиқарди. Жумладан, транзит 
юклар хавфсизлиги, мавсумий ишчиларнинг ҳуқуқлари, сув 
тақсимоти, чегара масалалари, наркотрафик билан боғлиқ 
муаммоларга бу ташкилот ечим топа олмади.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
МДҲ 
давлат 
раҳбарларининг қатор учрашувларида минтақавий тузилмаларнинг 
аксарият 
ҳолларда 
самарасиз, 
амалда 
қоғозда 
фаолият 
юритаётганлигини қайд этган ҳолда, Ўзбекистон амалда фаолият 


203 
юритмайдиган, миллий манфаатларига зид келадиган ҳар қандай 
ташкилотга аъзолигини тўхтатиши тўғрисида фикр билдирган. 
Натижада Ўзбекистон бу давлатлараро тузилманинг самарадорлиги 
ва натижадорлиги шубҳали эканлигини ифода этган ҳолда 2008 йил 
12 ноябрда ўз аъзолигини тўхтатди.
ЕИҲ ва унинг истиқболи хусусида “Центральная Азия: 
общность интересов” китобидан илгари сурилган фикрлар ўзига 
хос аҳамиятга эга
1
. Унга кўра, бу ташкилот МДҲнинг ўзгарган 
шакли бўлиб, унда биринчи навбатда Россиянинг иқтисодий 
манфаатлари кўзда тутилган. Бу ташкилот МДҲнинг йўналиш 
нуқтаи-назаридан 
қисқартирилган 
шакли 
бўлиб, 
унда 
иштирокчиларнинг иқтисодий манфаатлари турли даражада акс 
этган. Унинг фикрига кўра, ҳозирга қадар бу ташкилотнинг 
мавжудлиги бир тарафдан унинг иштирокчилари ўртасида 
анъанавий иқтисодий алоқаларнинг сақланиб қолганлигига бориб 
тақалади. Бундан ташқари, Россиянинг анъанавий бозорини сақлаб 
қолишга бўлган интилиши ҳам МДҲ ўрнига бундай ташкилотга 
бўлган унинг эҳтиёжини орттиради. Россия ташқи сиёсий 
стратегияси учун ЕИҲ, унга аъзо мамлакатлар орқали ўзининг 
геоиқтисодий манфаатларини таъминлашдан иборат. Айни вақтда, 
бу ташкилот фаолиятида МДҲ ҳудудидаги бошқа шундай 
минтақавий тузилмалар фаолиятини такрорлаш ҳам мавжуд. Бу 
ерда муаллиф В.Христенко, Р.Ултанбаев, Г.Рапота сингари 
россиялик давлат арбоблари ва тадқиқотчилардан иқтибос 
келтирган ҳолда ўз фикрларини асослайди. Бунга кўра, ЕИҲ 
аъзолари бу тузилма доирасида ўзаро ҳамкорлик эмас, балки ҳар 
бири Россия билан алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор. 
Шу туфайли, “афтидан МДҲ “синдроми” бироз торроқ қамровда 
амалга ошмаган бирлашма сифатида ЕИҲда намоён бўлмоқда”. 
Бир сўз билан айтганда, ЕИҲ ёки ЯИМ, яъни Ягона Иқтисодий 
Макон 
(Единое 
Экономическое 
Пространство) 
сингари 
тузилмалар МДҲ, МОҲТ каби тузилмаларни парчалашга, ГУУАМ 
сингари Россияни четлаб ўтадиган тузилмаларга қарши 
қаратилган. Бу, фақат масаланинг бир томони. Россия ЕИҲ 
доирасида ЯИМ яратиб МДҲ давлатларини бирлаштириб туриш 
билан иш битмайди. Россия учун УИМ, яъни Умумевропа 
Иқтисодий Макон яратиш масаласи ҳам муҳим. 
Юқорида қайд этилган китобда ЕИҲ фаолиятига иқтисодий 
самарадорлик нуқтаи-назаридан ёндашилган ҳолда, Россия ва 
Қозоғистондан ташқари аъзоларга бирор-бир сезиларли наф 

Алимов Р. Центральная Азия: общность интересов. -Т.: Шарк, 2005. -С.119-127.


204 
келтирмаганлиги, бундан ташқари, ташкилотнинг номида 
“Европа” ва “Осиё”нинг умумийлиги ифодаланган ўзига хос 
мазмун юки мавжудлигини таъкидланади. Шу ерда бу тузилма 
“евроосиёчилик”ни 
ифода 
этиши, 
трансатлантизм 
ва 
евроатлантизмга қарши қаратилганлигига ҳам ишора берилади. Бу 
фикр янада ривожланган ҳолда, ЕИҲ номланишида гарчи Европа 
назарда тутилган бўлсада, унинг аъзолари асосан осиёликлар ва 
Осиё тамаддунига оид мамлакатлар эканлигига урғу берилади.
Бундан ташқари, ЕИҲ “евроосиёчиликни” ифода этар экан, ўз 
номига мос тузилма ҳолига келиши учун унинг таркибига Европа 
давлатлари ҳам кириши кераклигини таъкидланган. Бу фикр 
географик маънодаги Евроосиё тушунчаси орқали ўзига хос тарзда 
давом эттирилади ва агар евроосиёчилик географиянинг маданий-
тамаддуний мезонлар билан бирлашувини ифода этса, у ҳолда 
европача ижтимоий-сиёсий институтларни ўз ичига олган 
Японияни ҳам евроосиёча давлат дейиш мумкин.
Шу манбада ЕИҲнинг истиқболлари ҳақидаги фикрлар давом 
эттирилиб бу ташкилот аъзолари учун Москва билан алоқалар шу 
пайтга қадар МДҲ доирасида икки томонлама ва кўп томонлама 
муносабатлар орқали давом этганлиги, аммо аксарият ҳолларда 
шу тузилманинг самарасиз бўлганлигини таъкидланади. Москва 
билан алоқалар “марказ ва периферия” шаклида бўлганлиги 
таъкидланар экан, бунинг сабаби сифатида республикаларнинг 
иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий нуқтаи-назардан РФга боғлиқ 
бўлганлиги эслатилади. Шу маънода, МДҲнинг ЕИҲ даражасига, 
ундан кейин эса ЯИМ даражасигача “торайиши”, аъзо 
мамлакатларнинг бу тузилма фаолиятида иштирок этишлари, 
қандайдир истиқбол билан эмас, балки ҳаёт-мамот масаласи билан 
боғлиқ. Бу икки тузилмага аъзо мамлакатларнинг ҳанузгача 
қўлланилмай келган захира салоҳияти АҚШ, ЕИ, Япония ва 
бошқалар кўмаги билангина уларнинг тараққиётига хизмат 
қилиши мумкин.
Бу манбада ЕИҲ ва Евроосиё, шунингдек “евроосиёчилик” 
борасида муҳим фикрлар илгари сурилган. ЕИҲнинг қандай 
мақсадда ташкил этилганлиги, аъзолари ва ташаббускорлари 
қандай мақсадларни кўзлаганлиги синчковлик билан таҳлил 
қилинган. Айни пайтда, Евроосиёнинг географик ва геосиёсий, 
маданий-тамаддуний моҳияти хусусида алоҳида тўхталиш ўринли. 
ЕИҲ ҳақиқатдан ҳам “евроосиёчилик”, янада аниқроғи 
“неоевроосиёчилик” оқимининг дастурий йўналишига ҳамоҳанг. 
Шу ҳаракат етакчисининг фикрлари ҳам буни исботлайди. Бундан 
ташқари, ЕИҲ МДҲнинг қайсидир маънодаги “торайган” 


205 
кўриниши тўғрисидаги фикр ҳам жуда қизиқарли. Шу билан бирга 
таъкидлаш керакки, МДҲ доирасида республикаларни ўз тарафига 
оғдиришга бўлган ҳаракат, етакчи давлатлар томонидан бўлгани 
каби, бу минтақадаги энг улкан имкониятларга эга давлат сифатида 
Россия тарафидан бўлиши ҳам табиий. Аммо, ҳар қандай 
тузилмада мақсадлар торайиб боргани сари, ташаббускорлар 
тарафидан бошқа аъзоларнинг манфаатлари эътибордан четда 
қолар экан, унинг фаолиятига тескари таъсир кўрсатади. Бошқача 
айтганда, бир тузилмага ташаббускор бўлган давлат, унга 
бошқаларни жалб этгач, ўз хатти-ҳаракатида мувозанатни сақламас 
экан, шу тузилманинг самарадорлигига биринчи навбатда ўзи 
путур етказади.
ЕИҲга Европа давлатларининг ёки Япониянинг аъзо бўлиши 
борасида айтиш мумкинки, ЕИҲ Евроосиё материги миқёсида 
ташкил этилган тузилма эмас, балки Россиянинг маълум қисмини, 
айрим МДҲ давлатларини ўз ичига олган тузилма ҳисобланади. 
Агар бу тузилма “евроосиёчилик”ни ифодалайдиган ташкилот 
бўлсаю, “евроосиёчилик” геосиёсатдаги мазмунни ифодалайдиган 
бўлса, унда у Европа ва Осиёни бутунича қамраб олган қитъани 
ифодаламайди. 
Геосиёсатдаги 
аввалги 
мавзуларда 
кўриб 
ўтилганидек Евроосиё қитъанинг маълум бир, яъни Россиянинг 
марказий қисми ва Марказий Осиёни ўз ичига олади. Масалан, 
Молдова 
ёки 
Болтиқбўйи 
минтақасини 
геосиёсатдаги 
Евроосиёнинг марказий “Хартланд” минтақасига киритиб 
бўлмайди. Ташкилот ҳам асосан ана шу минтақадаги давлатларни 
Россия атрофида жипслаштириб туриш мақсадида ташкил 
этилган. Бу фикрлар юқоридаги тушунчага янада аниқлик 
киритишгагина қаратилган.
Айнан шу туфайли ЕИҲ 2015 йилдан бошлаб Евроосиё 
Иқтисодий Иттифоқи деган ном билан янги форматда фаолият 
юрита бошлади. 2013 йилда Қозоғистон ва Беларус лидерлари 
МДҲдаги мустақил давлатлардан ташкил топадиган Евроосиё 
Иттифоқи номи билан аталувчи конфедерация тузиш режасини 
ҳам илгари суришган эди. Бу фақат ташаббус даражасида қолиб 
кетган бўлса, Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамияти Арманистон, 
Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия Федерациясидан 
иборат давлатлараро тузилма ҳисобланади. Бу тузилмада Молдова 
кузатувчи сифатида иштирок этади. Эрон, Сербия, Вьетнам ҳамда 
Сингапур билан эркин савдо ҳудуди шартномаси имзоланган.
ХХР, Миср, Монголия, Исроил, Таиланд, Ҳиндистон ҳамда Куба 
музокара олиб борилаётган давлатлар сирасига киритилган. 
Венгрия, Чили, Тунис, Япония, Индонезия, Перу, Покистон, 


206 
Камбоджа, Лаос, САР, КР каби давлатлар қизиқиш билдирган. 
Аъзоларнинг аксарияти собиқ иттифоқ давлатлари эканлиги 
назарда тутилса, бу тузилма асосан РФ атрофида фаолият 
кўрсатади. Ўзаро товар-айирбошлаш нуқтаи-назаридан РФнинг 
энг йирик 10 та ҳамкорини назарда тутиладиган бўлса, биргина 
Қозоғистон ЕИҲнинг аъзоси ҳисобланади. 
Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамияти МДҲ ҳудудидаги 
иқтисодий характердаги энг йирик тузилма экан, аъзо давлатлар 
ўз-ўзидан ўзаро ҳуқуқий меъёрларни мувофиқлаштирган ҳолда 
ўзаро савдо ҳажмини оширишлари керак. Аммо РФнинг ташқи 
савдо шерикларига назар ташланса, ЕИ 41,9 % билан асосий 
ўринни, Осиё Тинч Океани Иқтисодий Ҳамкорлиги минтақаси 
31,8 % билан иккинчи, МДҲ 12,1 % билан учинчи ва ЕИҲ 
давлатлари 8,5 % билан охирги ўринни эгаллайди
1
. Кўриниб 
турганидек, гарчи РФ асосий иштирокчи, иқтисодий генератор, 
сиёсий интегратор вазифасини бажарувчи давлат бўлишига 
қарамасдан иқтисодий манфаатлари нуқтаи-назаридан асосий 
эътибонини ЕИҲ ичидаги савдо-иқтисодий алоқаларга қарата 
олмайди.
Худди шундай муаммо ШҲТда ҳам кузатилиши мумкин. 
Агар бу ташкилот фаолиятида Хитой омилининг кучайиши 
кузатилса, бу албатта унинг аъзолари миллий манфаатларига зид 
бўлади ва ташкилотнинг самарасизлигига олиб келади. Юқорида 
ШҲТнинг ҳамкорликка қаратилган ташкилот эканлигига урғу 
берилди. Албатта, бу тузилма геосиёсий сабаблар туфайли ташкил 
этилган ва унинг дастуридан иқтисодий, сиёсий мазмундаги 
серқирра вазифалар ўрин олган. Аммо, бу ташкилотнинг 
географик жиҳатдан Хитойнинг бир чеккасида жойлашганлиги, 
фаолият доираси эса бутун Евроосиё минтақасига қаратилганлиги 
ташкилот фаолиятига алоҳида диққат талаб этади. Бошқача 
айтганда, бу ташкилот барча аъзоларнинг манфаатларини бирдек 
ҳисобга олиниши масаласи табиий равишда аъзоларни 
қизиқтиради.
КХШТда эса албатта Россиянинг ҳарбий-сиёсий омили 
устунлик қилиши мумкин. Зеро, бу ташкилот ҳарбий ҳамкорликни 
назарда тутиб ташкил қилинган бўлса, унда ҳарбий жиҳатдан РФ
табиий равишда устуворлик қилади ва бу тузилманинг қароргоҳи 
ҳам шунга мувофиқ ҳудудда жойлаштирилади. Шуни таъкидлаш 
керакки, ҳарбий ҳамкорликни назарда тутувчи бу ташкилотнинг 
1
Внешнеторговый оборот России за 7 месяцев 2019 года составил 432,9 миллиарда долларов 
США/Бюджет.Ру


207 
самарали фаолият юритиши албатта унинг сиёсийлашувига олиб 
келади. Бунинг сабаби, постсовет маконида ўз манфаатларини 
шакллантираётган 
ташқи 
кучлар 
бундай 
ташкилотнинг 
жонланишини албатта ўзига нисбатан таҳдид сифатида қабул 
қилади ва адекват чораларни ишлаб чиқишга ҳаракат қилади. Бу 
эса, яна минтақада беқарорликка, ортиқча харажат ва эҳтимол 
Жанубий Осетия, Донбасс сингари ўчоқларни келтириб чиқаради.
МДҲни оладиган бўлсак, барча давлатлар томонидан бу 
тузилманинг аллақачон ўз ресурсини ўтаб бўлган ва қоғозда ҳам 
аранг сақланиб турган ташкилот эканлиги эътироф этилади. Лекин 
айнан мана шу ташкилот фаолиятини жонлаштириш билангина 
МДҲ аъзолари ўртасида ҳақиқий маънодаги ҳамкорликни сақлаб 
қолиш мумкин. Зеро, бу ташкилот аъзолари гарчи бир-биридан 
ҳар тарафлама узоқлашаётган бўлсада, улардаги бир-бири билан 
ҳамкорлик қилишга бўлган табиий эҳтиёжни таъминлашга айнан 
мана шу ташкилот орқали эришиш мумкин. Ўзбек сиёсатшуноси 
У.Ҳасанов 
МДҲ доирасида Парламентлараро 
ассамблея, 
Давлатлараро иқтисодий қўмита, Давлатлараро банк ва бошқалар 
доирасида ҳамкорликни давом этаётганлигини ва МДҲнинг 
трансформацияси Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти 
ва валюта иттифоқига етаклаётганлигини таъкидлайди
1
.
Ўзаро ҳамкорликка эҳтиёж нақадар юксак бўлмасин, ШҲТда 
Хитойнинг, ЕИҲда Белорус ёки Қозоғистоннинг, КХШТда 
Россиянинг устуворлиги кузатиладиган бўлса ва бошқалар фақат 
уларга “буфер” давлатлар сифатида иштирок этсалар, бошқача 
айтганда манфаатлар мувозанати таъминланмаса, бу ташкилотлар 
самарасизлигича қолаверади. Шунинг учун ҳар қандай тузилма 
муштарак 
мақсадига 
эришиши 
учун 
ташаббускорлардан 
собитқадамлик, бирлик ва адолат талаб этилади. Бироқ, юқорида 
кўрганимиздек, аъзо давлатлардаги вазият уларнинг кўпчилигида 
сиёсий ироданинг кучайтириш зарурлигини намоён этмоқда. 
Адолатсизлик эса ташкилотларнинг амалий самарадорлигини 
сусайиши ва уни навбатдаги бюрократик тузилмага айланишига 
олиб келмоқда.
Ҳозирги даврда Марказий Осиёда амалга оширилаётган 
халқаро лойиҳалар муваффақиятли амалга ошиши учун асосан 
иқтисодий характерда бўлиши зарур. Минтақаларни у ёки бу 
тамаддун сари “судраш”, углеводород захираларига эгалик қилиш 
билан яқинлашиш минтақадаги мувозанатга тескари таъсир 
кўрсатади. Бу Украинанинг бўлиниши, НАТОнинг Шарққа 

Хасанов У. Введение в теорию международных отношений. - Ташкент: УМЭД, 2007. -С 31-
32.


208 
силжиши, 2007 йилнинг бошида эълон қилинган Чехия ва 
Польшада Ракетага Қарши Мудофаа (РҚМ) тизимини ўрнатишга 
қаратилган сиёсатда ҳам очиқ намоён бўлди.
Демак, халқаро ташкилотлар стратегик мувозанатда муҳим 
таъсирга эга бўлган тузилмалар бўлиб, уларнинг фаолиятида гарчи 
қайсидир давлатнинг сиёсати устуворлик қилсада, мувозанатни 
сақлайдиган бошқа сиёсий институтлар ҳам мавжуд бўлиб, улар 
бирёқлама сиёсат ёки геосиёсий рақобатни жиловлаб туради. Бу 
эса минтақада можароларнинг олдини олишга, давлатларга ўз 
манфаатларини самарали ҳимоя қилишга имкон яратади.


209 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling