Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Марказий Осиёнинг этно–ҳудудий хусусиятлари


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet55/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

 
3.3. Марказий Осиёнинг этно–ҳудудий хусусиятлари
Дунёдаги қудратли давлатлар бирор–бир минтақада йирик 
сиёсий тузилма ёки давлатнинг пайдо бўлиши, интеграцион 
жараёнларни жуда диққат билан кузатадилар. Кўпгина ҳолларда 
геосиёсий рақобат оқибатида тамаддунлар оралиғида жойлашган 
минтақалар, давлатлардаги интеграциявий ташаббуслар ташқи 
таъсир натижасида, сунъий тўсиқлар билан барбод бўлади.
Маълумки, Яқин Шарқ, Африка, Хитой жануби-шарқида ва 
ғарбида, Болқон минтақсида, Кавказ ва Марказий Осиёда ҳам ташқи 
геосиёсий таъсир мунтазам қўлланилади.
1
Бу ҳолатда ташқи кучларнинг молиявий ва ташкилий кўмагида
кўпинча нодавлат ташкилотлар қўлланилади. Улар воситасида 
минтақа 
давлатлари, 
халқларни 
бир–биридан 
ажратишга 
қаратилган хатти–ҳаракатлар амалга оширилади. Бу ҳолатда 
фаолият асосан минтақадаги муаммовий нуқталарни излаб топиш, 
мунозарали мавзуларда анжуманлар ўтказиш, маҳаллий олимлар 
ва тадқиқотчилар билан ҳаммуаллифликда мақолалар чоп этган 

Шустов А. Фонд стратегической культуры: Этнотерриториальные конфликты в Средней 
Азии // www.tazar.kg/news.php?i=8274. 18.03.2008. 


150 
ҳолда ички тарангликни юзага келтиришга қаратилади.
1
Минтақанинг геосиёсий рақобатдаги аҳамиятига қараб ташқи 
кучларнинг стратегияси йўналиши ва фаолллигига қараб 
кучайиши ёки сусайиши мумкин.
2
Ўтган асрнинг 90-йилларида 
Марказий Осиёда жадал фаолият юритган халқаро ташкилотлар 
минтақадаги этник, ҳудудий, сув тақсимоти каби масалалардаги 
низоли нуқталарни қидириб топиш ва мавжуд муаммоларни 
бўрттириш орқали минтақадаги вазиятни издан чиқаришга ҳаракат 
қилганлари маълум. Минтақада мустақиллик даврида бўлиб ўтган 
террористик хуружлар, этник гуруҳлар ўртасидаги можаролар 
айнан ана шу ташқи таъсир натижасида рўй берган эди.
3
Шу 
маънода, 
Марказий 
Осиё 
мамлакатлари 
ўзаро 
муносабатларининг ғарб олимлари ва экспертлари томонидан 
атайлаб ёки кимнингдир кўрсатмасига кўра четлаб ўтилган 
жиҳатларига эътибор беришни талаб этади.
4
Зеро, бу минтақада 
вужудга келган вазият таҳлили ташқи кучлар ушбу омиллардан ўз 
мақсад ва манфаатлари йўлида фойдаланишлари мумкинлигини 
кўрсатмоқда. Ўтган чорак аср давомида минтақадаги диний–
экстремистик ва фундаменталистик ғояларни тарқатиш оқибатида 
рўй берган жараёнлар ҳам ана шундан далолат беради
5
.
Янги аср бўсағасида хорижий ОАВда минтақадаги 
миллатлараро муносабатларнинг хатарли жиҳатлари, сув 
тақсимоти, чегара муаммоларига алоҳида урғу берилди.
6
Ташқи 
сиёсий кучлар буюртмаси асосида амалга оширилган бундай 
хуружлар минтақадаги этно–сиёсий масала алоҳида эътибор 
қаратишни тақозо этади.
Марказий Осиё халқларининг асосий қисми туркийзабон 
сунний мусулмонлардан иборатлиги тўғри. Минтақадаги бешта 
республикаларга ном берилган халқлар минтақанинг маҳаллий 
миллатлари ҳисобланади. Миллий гуруҳларнинг минтақадаги 
жойлашувига мувофиқ равишда, тарихий тараққиёт натижасида, 
ҳар бир туб элатга хос тийнат, турмуш тарзи, хўжалик юритиш 
услуби, анъаналар ва миллий руҳ шаклланган. Масалан 

Бабурин С.Н. Территория государства: правовые и геополитические проблемы. МГУ. 1997. - С. 
402.

Кабулов Э. Призраки Большой Центральной Азии. «Организационная» гармония и 
дисгармония. www.centrasia.org. 13.07.2007.

Рашидов С. Нет узбеков - нет проблем? Дискриминационная политика Душанбе // 
www.centrasia.org. 23.01.2008.

Алимов Р.В. Центральная Азия: общность интересов. -Т.: Шарқ, 2005. -С.28

Нуруллаева Ш. Национальная и региональная безопасность: влияние религиозного фактора / 
Ўзбекистонда политология. -Тошкент. ШАРҚ, 2002. - Б.69-77.

Усубалиев Э. Некоторые аспекты водно-энергетических ресурсов Центральной Азии // Время 
Востока. 05.05.2007.


151 
минтақанинг шимолий қисмида асосан қозоқлар, қирғизлар, 
шимоли–ғарбда қорақалпоқлар, шимоли–шарқда ва шарқда 
қирғизлар, ғарбий ва жануби–ғарбий ҳудудларда туркманлар, 
жанубда ва жануби–шарқда афғонлар, тожиклар ва бошқа элатлар, 
минтақанинг марказий ҳудудларида эса асосан ўзбеклар 
истиқомат қилади. Бундай жойлашувда ҳеч қандай сунъийлик 
кўзга ташланмайди ва тарихий шаклланган этник чегараларнинг 
ифодаси ҳисобланади. Марказий Осиёнинг маҳаллий халқлари 
қадим–қадимдан ана шу ҳудудда истиқомат қилиб келган ва 
ўзларига тегишли ҳудуднинг табиий–иқлим шароитларига мос 
равишда тийнати, руҳияти ҳамда анъаналари шаклланган.
Шимолий ҳудудларда истиқомат қилувчи миллатлар қадимдан
кўчманчилик билан ҳаёт кечирганлари учун, уларда шунга мос 
хўжалик юритиш тизими шаклланган. Асосан чорвачилик билан 
шуғулланган қозоқлар, қирғизлар, қорақалпоқлар ва туркманларда 
уруғ–қабилачилик асосида қурилган сиёсий тизим мавжуд бўлган. 
Ўзбек, қозоқ ва қирғиз уруғларининг анъаналари, расм–русумлари 
ва турмуш тарзида кўпгина ўхшашликлар мавжуд. Чунки ўзбек 
уруғларининг аксарияти ҳам азалдан кўчманчилик билан турмуш 
кечирган. Ўзбеклар, тожиклар ва уйғурларда ўтроқлик нисбатан 
эрта бўлганлиги туфайли уларнинг хўжалик юритиш тизими 
ҳамда турмуш тарзи ўзига хос тарзда ривожланган. Шаҳарлашув 
жараёни, ишлаб чиқариш муносабатлари эрта ривожланган бу 
элатлар ташкил этган сиёсий тизимларда уруғ–қабилачилик 
анъаналари сақланиб қолган бўлса–да, давлатчилик механизми 
эрта шаклланган.
Ушбу минтақада яшаб келаётган халқлар ўртасида ҳеч қачон 
ўзларига тегишли ҳудуднинг географик ўрни борасида норозилик 
кайфияти бўлмаган. Кейинги йилларда Марказий Осиёга оид 
изланишларда ўтган асрнинг 20–йилларида бу минтақада амалга 
оширилган чегаралаш натижасида юзага келаётган ҳудудий 
муаммоларга урғу берилмоқда.
Маълумки, маҳаллий халқларнинг асосий қисми тарихан 
ўзларига тегишли ҳудудларда яшаб келган. Аммо чегаралаш 
жараёнида маъмурий чегара улар яшаб турган ҳудудни кесиб 
ўтган. Гарчи улар ўзларининг қадимий тупроқларидан 
кўчирилмаган бўлсаларда, тарихий ватндан ташқарида қолганлар 
ва шу маънода уларни қўшни давлат ҳудудида яшаганликлари 
учун этник озчилик деб аташ мумкин. Бошқача айтганда, 
Ўзбекистон атрофидаги деярли барча чегара ҳудудларида 
маҳаллий халқлар биргаликда истиқомат қилади. Бундан ташқари, 
қарийб бир ярим асрлик мустамлакачилик даврида Ўрта Осиё ва 


152 
Қозоғистонга кўплаб рус ва русийзабон миллатлар, кавказ ва 
бошқа халқларга мансуб кишилар кўчириб келтирилган. Сталин 
даврида ҳам турли миллат вакиллари ўз тарихий ватанларидан 
мажбуран депортация қилинган. Шуни таъкидлаш керакки
кўпмиллатлилик аста–секин бу республикаларда маданий бойлик 
сифатида англанган ва ички хавфсизликка путур етказувчи омил 
сифатида қабул қилинмаган. Марказнинг руслаштириш сиёсати ўз 
таъсирини ўтказган. Бундан ташқари, маҳаллий элатларнинг бу 
сиёсатга қарши чиқиш мураккаблиги, қолеверса кенгфеъллик ва 
бағрикенглик русийзабонликнинг кучайишига олиб келган.
Минтақанинг туб элатларига хос бўлган маҳаллийчилик ва 
уруғ–аймоқчилик, давлат қурилиши ва сиёсий ҳокимият 
масалаларида айниқса, муҳим аҳамият касб этади.
1
Ижтимоий 
ҳаётда эса ушбу ҳодиса ўтган асрнинг сўнги ўн йиллигида 
айниқса, Тожикистонда яққол намоён бўлди. Бу ерда бир неча йил 
давом этган фуқаролар уруши турли минтақавий гуруҳлар, 
хусусан, 
помирликлар, 
ҳисорликлар, 
душанбеликлар, 
қоратегинлар, хўжандликлар ва қўрғонтепаликлар ўртасида бўлиб 
ўтган эди. Ўша мураккаб пайтда Тожикистонда давлат 
тузилмалари, иқтисодий ҳудудлар ёки халқ хўжалигидаги турли 
соҳаларнинг минтақавий кучлар томонидан тақсимлангани одатий 
ҳолга айланган ва мамлакат ички хавфсизлигига путур 
етказадиган энг таъсирчан омил бўлиб қолган эди. 
Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасига келиб Тожикистонда 
давлат тизими самарадорлиги анча кучайиб, иқтисодий ўсиш 
кузатилиши натижасида вазият барқарорлашди.
Айрим ташқи кучлар, вақти–вақти билан Марказий Осиёнинг 
Тоғли Бадахшон ҳудудида истиқомат қилувчи мусулмонларнинг 
минтақада энг кам тарқалган гуруҳи – “исмоилия” мазҳабига 
мансуб 
Помирлик 
тожиклардан 
ўз 
мақсадлари 
йўлида 
фойдаланишга ҳаракат қилиб кўрдилар. Нашрларда айнан ҳинд–
европа уруғига мансуб бўлган помирликлар диний жиҳатдан ярим 
шиа эканликлари, ҳамда маданий жиҳатдан Ҳиндистондаги 
сингхларга ҳам яқин бўлганликлари туфайли Марказий Осиё 
тамаддунининг маданий жиҳатдан марказий нуқтасини ташкил 
этиши иддао қилинган. Кўриниб турганидек, бу омилни сиёсий 
мақсадда ҳам ишга солиш мумкин. Марказий Осиёнинг туб 
миллатлари ёки улардан чиққан олимларнинг хаёлига ҳам 
келмайдиган бундай масаланинг негизида ташқи кучларнинг 
геосиёсий мақсади борлигини яққол сезиш мумкин.

И.А.Каримов. «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида. Хавфсизликка таҳдид, барқарорлик 
шартлари ва тараққиёт кафолатлари». -Т.: Ўзбекистон. 1997. -Б.52.


153 
Қозоғистон, 
Қирғизистон 
ва 
Туркманистонда 
ҳам 
маҳаллийчилик омилининг ўзига хос ўрнини кузатиш мумкин. 
Масалан, Қозоғистонда жузлар ўртасида, Қирғизистонда шимолий 
ва жанубий вилоятлар ўртасидаги муносабатларда намоён бўлади. 
Қозоғистонлик тадқиқотчиларнинг фикрича, жузлар ўртасидаги 
зиддият мамлакат тараққиёти учун жиддий зарар етказувчи 
ижтимоий 
иллатдир. 
Қирғизистонда 
уруғлар 
ўртасидаги 
муносабатлар қирғизларнинг этник бутунлигини парчаловчи омил 
бўлмаса–да, бу ердаги этно–маданий муносабатлар шимолий 
вилоятлар ва жанубий вилоятларда яшовчи этник гуруҳлар, яъни 
қирғиз–ўзбек, қирғиз–тожик, қирғиз–қозоқ муносабатларида 
намоён бўлади. Ўзбекистонда ҳам маҳаллийчилик барча соҳаларда 
чуқур илдиз отган омил ҳисобланади ва бу давлатчилик 
тараққиётига салбий таъсир кўрсатиб келмоқда. Бошқа 
республикалардан фарқли, Ўзбекистондаги маҳаллийчилик фақат 
минтақалар кесимида эмас, балки иқтисодий гуруҳлар, этник, 
диний гуруҳлар кесимида, давлат идоралари кесимида фаолият 
юритувчи гуруҳлардан иборат бўлганлиги туфайли уни бир 
қарашда аниқлаш, атрофлича англаш ва маҳаллийчилик деб 
таснифлаш ўта мураккабдир. Минтақадаги этно–сиёсий вазият 
Марказий Осиё геосиёсий мавқеини баҳолашда муҳим аҳамиятга 
эга бўлсада, етакчи давлатлар учун минтақанинг аҳамияти унинг 
жуғрофий жойлашуви ҳамда иқтисодий имкониятлари билан 
белгиланади.
Янги минг йиллик бошларида Марказий Осиё ҳудудида 
кечаётган геосиёсий жараёнлар минтақавий хавфсизлик масаласи 
хусусида алоҳида тўхталиб ўтишни тақозо қилади. Ҳудудда 
фундаменталистик мафкурани ёйишга бўлган уринишлар бу 
иллатнинг нафақат бир республика миқёсида, балки бутун 
Марказий Осиё минтақасига хавф солишини англатди.
1
Бу вазият 
хавфсизликнинг 
бўлинмаслик 
тамойили 
ва 
унинг 
глобаллашганлик табиатини намоён қилди. Мустақилликдан 
кейин ўтган йилларда кечган мураккаб сиёсий жараёнлар 
натижасида ҳудудда мавжуд бўлган муаммолар кўлами аниқ 
бўлиб, республикаларни мавжуд хавф–хатарлардан огоҳ этиш 
талаби кучайди.
Марказий Осиё давлатларининг мустақилликка эришганидан 
кейинги қисқа геосиёсий тарихи давомида Қирғизистон жанубида, 
Тожикистон ва Афғонистонда рўй берган геосиёсий жараёнлар 
этносиёсий ва минтақавий муаммоларни жиддий баҳолаш 

Возникновение радикального политического ислама в Центральной Азии. Международный 
терроризм. -М.: 2005. -С.280-301.


154 
зарурлигини кўрсатади. Аввало ушбу ҳудуднинг геосиёсий шарт–
шароитини “Катта Марказий Осиё” доирасида таҳлил қилиш 
талаб этилади. Бу, биринчидан, этник масаланинг этносиёсий 
муаммога 
айланишини, 
иккинчидан, 
этно–ҳудудий 
муаммоларнинг долзарблашуви даврини тушунишга ёрдам 
беради.
Марказий Осиё, бу – Евроосиё минтақасининг марказида 
жойлашган ва 50 млн.дан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган улкан 
ҳудуд бўлиши билан бирга у дунёдаги етакчи давлатлар 
ҳисобланган Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Эрон билан чегарадош. 
Марказий Осиё ҳудуди чегарасининг узунлиги 20 минг км. 
Минтақанинг жанубий қисми геосиёсий жараёнлар нуқтаи-
назаридан мураккаб тугун бўлиб, Афғонистонда сўнгги ўн 
йилликларда рўй берган уруш жаҳондаги кучлар мувозанатида 
муҳим ҳудуд эканлигини намоён этмоқда.
Иккинчи томондан, минтақада мавжуд бўлган табиий хом ашё, 
мутаносиб табиати ва юмшоқ иқлим шароитлари, юксак 
иқтисодий имкониятлар мавжудлиги трансмиллий компанияларни 
янги бозор сифатида ўзига жалб этмоқда. Айнан минтақанинг 
иқтисодий имкониятлари келажакда унга бўлган ташқи геосиёсий 
таъсирларнинг кучайишига ва ўзига хос таҳдидларнинг пайдо 
бўлишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, бой энергия 
манбаларига эга ва этник масаларда нотинч бўлган минтақа, ташқи 
кучлар манфаатлари кучайиши билан зиддиятлар майдонига ҳам 
айланиш эҳтимоли бор. Россия Федерацияси, ХХР, Эрон ёки 
Туркия таъсирининг кучайиши бошқа етакчи давлатларни ҳам 
минтақага жалб эта боради. Бу эса Марказий Осиёни ташқи 
геостратегиялар амалга ошадиган хатарли минтақага айлантириши 
мумкин.
Географик жиҳатдан Марказий Осиё геосиёсий жараёнларнинг 
“назорат чизиғида” жойлашган. Бу ерда гап, Евроосиё қатъаси 
учун асрлардан бери хартлэнд ва римлэнд ўртасида давом этиб 
келаётган қарама–қаршиликлар ҳақида кетмоқда. 
Шу сабабли, Марказий Осиёда пайдо бўлган геосиёсий 
муаммолар, жумладан этносиёсий тангликнинг пайдо бўлиши 
эҳтимоли кенг маънодаги геосиёсий занжирнинг бир халқаси 
сифатида талқин этиш керак. Унинг қай тарзда ривожланиши 
қарама–қарши томонлар танлайдиган тактикага боғлиқ. Марказий 
Осиё геосиёсий жараёнларининг табиати ва йўналишига глобал ва 
минтақавий етакчи давлатлар таъсир кўрсатади. Бу минтақада 


155 
баъзида диний ёки этносиёсий омиллар, баъзида эса чегара ёки сув 
тақсимоти омили ишга солиниши мумкин.
1
Марказий Осиёнинг этник ўзига хослиги, минтақа этник 
харитаси унинг сиёсий харитаси билан тўғри келмаслигида намоён 
бўлади. Бу ҳол республикалар ўртасидаги давлат чегараларини 
делимитация ва демаркация қилиш жараёнини тўлиқ якунига 
етказишни талаб этади.
Делимитация жараёнини қийинлаштирдиган энг мураккаб 
масала 
– 
тоғ 
ҳудудларидаги 
чегарани 
белгилашдир. 
Мустақилликдан кейин чорак асрдан бери муаммо бўлиб турган 
чегара масалалари 2017 йилдан бошлаб музокаралар йўли билан 
ҳукуматлараро комиссияларнинг фаол иштироки орқали аста–
секин ҳал этила бошлади. Ташқи геосиёсий босим учун “қулай” 
восита бўлган бўлган муаммоли чегаралар масаласининг ҳал 
этилиши кўпгина сохта хорижий ОАВлар “қуролсизлантирди”, 
дейиш мумкин.
Айни вақтда, минтақанинг этник харитасига ҳам тўхталиш 
зарур. Гап шундаки, XX асрда жаҳон миқёсида юз берган 
геосиёсий жараёнлар таъсирида, ушбу омил сиёсий қуролга 
айланди. Шу маънода полиэтник (кўпмиллатли) жамиятларда, 
миллатлараро тотувлик ва барқарорликни таъминлаш ғоят муҳим 
аҳамият касб этади. Полиэтник мамлакатларда асосий миллат ва 
этник озчиликлар ўртасидаги муносабат жамиятдаги тинчлик-
осойишталикка таъсир кўрсатувчи энг муҳим омил ҳисобланади.
Марказий Осиёдаги этносиёсий масалани ўзбек тадқиқотчиси 
У.Ҳасанов ўзининг “Минтақавий хавфсизлик ва миллий 
манфаатлар (Марказий Осиё минтақаси)” номли китобининг 
“Марказий Осиёдаги минтақавий можаролар ва хавфсизлик 
муаммоси” деб номланган бўлимида атрофлича таҳлил қилади.
2
Маълумки, ўтган асрнинг биринчи чорагидан Марказий Осиё 
давлатларидаги аҳоли миллий таркибида жиддий ўзгаришлар юз 
бера 
бошлаган. 
Полуэтнизация 
жараёни 
натижасида 
республикалардаги аҳоли таркибида турли миллат вакиллари сони 
100 дан ошган. Шуни таъкидлаш керакки, Марказий Осиё туб 
аҳолисининг бағрикенглиги бу минтақа мамлакатларида этник 
озчиликлар сонининг ошишига хизмат қилган. Аммо ХХ аср 
охирларига келиб геосиёсий жараёнларнинг жадаллашуви буюк 
мамлакатлар манфаатларининг тўқнашувига, улар ўртасидаги 

Кожихов А. Очаги межэтнического напряжения в Центральной Азии // Аналитический центр 
«Разумные решения». www.analitika.org. 28.05.2005.

Хасанов У. Региональная безопасность и национальные интересы (центральноазиатский 
регион). - М.: 2004. -С 104-110.


156 
зиддиятларнинг кескинлашувига олиб келди. Табиийки, бу 
рақобат сиёсий жараёнлар доирасидан чиққан ҳолда турли 
минтақа ва мамлакатлардаги этномаданий муносабатларга ҳам 
таъсир этмай қолмади. Хусусан, минтақани ўз таъсир доирасига 
олишга интилаётган кучлар ушбу омилга алоҳида эътибор 
қаратмоқда. Бизнингча, бундай саъй–ҳаракатлар минтақадаги 
хавфсизлик ва барқарорликка салбий таъсир этиши мумкин.
1
Демак, мазкур этномаданий ҳодиса ташқи омилларнинг 
таъсири остида, Марказий Осиё минтақасига хавф солиши 
мумкин. Қадимдан ўзбек, тожик, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ ҳамда 
уйғурларни ягона этномаданий ва диний илдиз бирлаштириб 
келган. Бу этник гуруҳларнинг яқинлиги, ҳаётнинг ҳар хил 
жиҳатларида ўз инъикосини топади. Масалан, минтақанинг 
туркийзабон халқларида нафақат тил масаласида, балки турмуш 
тарзида ҳам ўхшашликлар бор. Айни пайтда форсийзабон 
тожиклар диний жиҳатдан минтақадаги бошқа элатлар каби 
суннийлар мазҳабига мансуб бўлса, этник ҳамда маданий нуқтаи-
назардан ўзбекларга яқинлиги билан ажралиб туради. Ўзбеклар 
орасида антропологик нуқтаи–назаридан ҳам тожиклар, ҳам 
қирғиз–қозоқларга ўхшаш белгилар мавжуд. Бу эса ўз навбатида 
уруғлар масаласини юзага чиқаради. Қозоқ, туркман ва 
ўзбеклардаги бир хилда номланувчи уруғларнинг мавжудлиги 
уларнинг тарихий бирлигидан далолат беради.
2
Тарихдан маълумки, юқоридаги миллатлар асосида миллий 
республикалар тузилишидан олдин, ўз этномаданиятига эга 
бўлишига қарамасдан, умумий давлатчилик тузилмасига эга 
бўлганлар. Чор Россиясининг Марказий Осиёни босиб олишидан 
олдин, давлат тузилиши сулолавий ёки ҳудудий асосда бўлинган 
бўлиб, Бухоро, Самарқанд, Қўқон, Хива ва Тошкент каби тарихий 
марказларга боғланган эди. Аҳолидан қайси миллатга мансублиги 
сўралганда диний мансублигига қараб мусулмон ёки истиқомат 
қилиш жойига қараб самарқандлик, қўқонлик дея жавоб 
қайтаришган. 
Этник 
гуруҳларнинг 
жойлашуви 
давлат 
бошқарувида ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган. Бошқача 
айтганда, этник хусусиятлар қандайдир аҳамиятга эга бўлган 
бўлса ҳам, бу фақат ҳудудларни бошқариш ёки ходимларни 
танлаш ва тайинлашда ўзига хос аҳамият касб этган. Бироқ бу 
хусусиятлар ҳеч қандай ҳолатда бугунги мазмундаги айирмачилик 
кайфиятини туғдирмаган. Туб аҳоли текисликлар, шаҳар ва тоғли 

Камолиддин Ш.С. Несколько замечаний об этническом атласе Узбекистана. // Этно журнал. 
Интернет издание www.ethnonet.ru/events/uzb.html. 18.08.2008.

Бердиқулов Қ. Қўнғиротлар. – Т.: «Ёзувчи», 1999. - 24 б.


157 
ҳудуларда истиқомат қилишган. Қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ ва 
туркманлар асосан текисликларда кўчманчилик ҳаёт тарзига мос 
ҳолда яшашган. Ўзбеклар ва тожикларнинг айрим қисми 
Марказий Осиё водийларида, шаҳарлари ва тоғли ҳудудларида 
яшашган. Қадимги қирғизлар асосан текисликда бўлганликларига 
қарамасдан, Тянь–Шань тоғ этакларида истиқомат қилувчи 
кўчманчи элатлардан иборат бўлган. Маълумки, барча этносиёсий 
ва ҳудудий муаммолар (ўтган асрнинг 20–йилларида) Шербин 
экспедициясидан сўнг, яъни миллий республикаларни ташкил 
қилишдан сўнг вужуд келган. Француз тадқиқотчиси Оливиер 
Рой ўзининг “Янги Марказий Осиё: миллатларнинг шаклланиши” 
асарида Марказий Осиё халқларининг географик ва этник 
жойлашуви, 
уларнинг 
номланиши, 
лаҳжалари 
тўғрисида 
қизиқарли маълумотлар бериши билан масаланинг айрим нозик 
жиҳатларини ҳам таҳлил қилган.
1
Ҳозирги этник ва сиёсий хариталарнинг номувофиқлиги 
сабабини англаш учун туб элатларнинг тарихий жойлашувига 
эътибор бериш зарур. “Аниқланишича, сайёрамизда ўзининг 
бетакрор маданий ва маънавий қадриятларига эга бўлган 1600 дан 
ортиқ этник гуруҳ яшайди. Аммо ҳозирги замоннинг ҳал 
қилиниши мушкул бўлган муаммоларидан бири ҳам унга бориб 
тақалади. Дунёда яшаётган этносларнинг кўпчилиги ўз миллий 
давлатчилигига эга эмас. Дунё сиёсий харитасида атиги икки юзга 
яқин давлат борлиги ҳам бунинг далилидир
2
. Демак этник 
гуруҳларнинг асосий кўпчилиги маълум бир давлат ҳудудида 
яшовчи этник озчилик ҳисобланади. Чегара олди ҳудудларида ҳар 
хил этник гуруҳларнинг аралаш истиқомат қилиши рад қилиб 
бўлмайдиган масаладир. Кўпчилик учун бу ҳудуд тарих давомида 
яшаб келган она ватани бўлишига қарамасдан, ўтган асрда 
ўтказилган делимитация натижасида сиёсий нуқтаи-назардан ўз 
тарихий ватани юридик чегарасидан ташқарида қолиб кетган. 
Масалан, Хўжанд ёки Ўшлик ўзбеклар тарих давомида ўша 
ҳудудда истиқомат қилишган бўлсада, шўроларнинг чегаралар 
тортиши оқибатида этник озчилик гуруҳига киритилишига сабаб 
бўлган. Бу омил эса Марказий Осиёда этносиёсий муаммони 
қўзғаш учун энг яхши баҳоналардан бири ҳисобланади. 
Минтақадаги этноҳудудий вазиятни чуқур таҳлил қилиш 
натижасида, бугунги кундаги этносларнинг жойлашуви, аслида, 

Roy O. The New Central Asia. The creation of Nations. New York University Press. 2000. - P. 18-
24.

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари 
ва тараққиёт кафолатлари. -Т.: Ўзбекистон. 1997. - Б.77.


158 
ҳудудларнинг тарихий ривожланиши асосида вужудга келганидан 
далолат беради. Марказий Осиёда этно-ҳудудий масала ўз-ўзидан 
нотинчликка 
олиб 
келиши 
мумкин 
эмас. 
Юқорида 
таъкидланганидек, 
этноҳудудий 
муаммоларнинг 
пайдо 
бўлишининг асосий сабаби, Марказий Осиё давлатларини сунъий 
чегаралашдан келиб чиққан. Барча этник гуруҳлар қадимдан 
тарихий ерларида яшаб келган бўлиб, бу шарт-шароит ҳудуднинг 
табиий, тарихий этнохаритасини намоён қилган. Туб аҳолининг 
маданияти ва хўжаликни юритиш усуллари юз йиллар давомида 
ҳудудларнинг табиий–иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда 
вужудга келган. Кўчманчи ҳаёт тарзи ва унга боғлиқ бўлган 
хўжаликни юритиш усуллари, асосан текисликда ва тоғ олди 
текисликларида яшовчи шимолий халқларига мансуб бўлиб 
шаҳарларда яшаш эса, бу ҳудуднинг водий қисмида яшовчи 
халққа мансуб бўлган. Уларнинг иқтисоди, ҳаёт тарзи ва 
маданияти юқоридаги омиллар асосида шаклланган. Шундай 
қилиб, ўтган асрнинг 20–йилларида миллий давлатларга бўлиниш 
бошлангунга қадар, бу минтақада ҳудудларга бўлиш масаласи 
мавжуд бўлмаган.
Этник харитага боғлиқ бўлган масалалар сиёсий тусга эга 
бўлиб, ташқи куч манбалари асосида вужудга келган. Масалан, 
Марказий Осиё этник зиддиятлар макони ёки Болқон ҳудуди 
билан таққослангани тўғрисидаги мақолани ўқиган кузатувчи, 
ўқувчи ёки журналистларда нафиқат этник можароларни 
ахтаришга бўлган иштиёқ, балки минтақанинг доимий нотинчлиги 
ҳақида янглиш тасаввур пайдо бўлади. 
Масалага ойдинлик киритиш мақсадида, биринчи навбатда, 
минтақанинг 
ҳозирги 
сиёсий 
харитасида 
демографик 
кўрсаткичларга ёки туб аҳолининг жойлашувига эътибор бериш 
лозим. Марказий Осиёдаги 5 та давлатдан Ўзбекистонгина улар 
билан чегарадош. Шунинг учун минтақавий тотувликни сақлашда 
мамлакатимизнинг чегараолди ҳудудларидаги аҳолининг этник 
таркиби хавфсизлигимиз нуқтаи-назаридан ғоят муҳим аҳамият 
касб этади.
1
Камсонли миллатлар, асосан, Ўзбекистоннинг чегараолди 
ҳудудларида истиқомат қилади. Этник жиҳатдан улар асосий 
миллатга мансуб бўлмаса–да, ушбу ҳудудда яшаётган туб аҳоли 
сифатида эътироф этилиши мумкин. Бу тамойил турли 
давлатларнинг 
тарихий 
ва 
маданий 
боғлиқлиги 
билан 
белгиланади. Марказий Осиё воқелигида эса, бир–бирининг 

Усубалиев Э. Некоторые аспекты водно-энергетических ресурсов Центральной Азии. // 
http://www.easttime.ru. 05.05.2007.


159 
ҳудудида истиқомат қилаётган маҳаллий элатлар вакиллари этник 
озчилик сифатида талқин қилиниши мумкин. Албатта, 
мамлакатимизнинг чегараолди ҳудудларида яшовчи камсонли 
миллат вакиллари, Ғарбаги диаспоралардан тубдан фарқ қилади. 
Бошқача айтганда, республикамизнинг чегара ҳудудларида 
яшовчи этник озчилик вакиллари кўчманчи халқ бўлмасдан, шу 
ернинг туб аҳолиси ҳисобланади. Зеро, уларнинг аксарияти 
тарихий ватанлари билан чегарадош ҳудудларда истиқомат 
қилади. Масалан, этник ўзбеклар Марказий Осиё давлатларининг 
Ўзбекистон билан чегарадош туманларида яшаб келмоқда. 
Ўзбекистонлик 
қозоқлар, 
тожикистонлик 
ўзбеклар, 
қирғизистонлик тожиклар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. 
Бизнингча, ҳозирги даврда ҳудуддаги элатлараро муносабатларда 
туб бўлмаган аҳолини том маънода этник озчилик сифатида 
талқин қилиш тўғри бўлмаса керак. Бундай муносабатнинг 
нотўғри эканлигини бошқа олимлар ҳам Афғонистондаги 
ўзбекларни мисол келтирган ҳолда таҳлил қилади.
1
Бу ерда, биринчидан, Марказий Осиёдаги кам сонли этник 
гуруҳларнинг ўз тарихий ватанларига яқин ҳудудларда 
жойлашгани ҳамда минтақанинг шарт–шароитлари билан боғлиқ 
эканини назарда тутиш керак. Иккинчидан, чегараларнинг 
очиқлиги этник гуруҳларнинг ўз қон–қариндошлари билан яқин 
муносабатда бўлишга хизмат қилиши баробарида, бу ҳол “давлат 
чегараси” деган тушунчани иккинчи даражали масалага 
айлантирган. Учинчидан, ушбу минтақада истиқомат қилаётган 
барча элатлар бир–бирига ўхшашлиги иқтисодий, маданий, 
тарихий ва ижтимоий муштараклиги эътиборга олиниши зарур. 
Жумладан, ижтимоий бирдамлик Марказий Осиё каби 
кўпмиллатли ҳудудлар учун ғоят муҳим аҳамият касб этади. 
Айнан шунинг учун тўй, ҳашар, жаноза ва бошқа маросимлар 
миллатидан қатъи назар ҳозиргача ҳамжиҳатликда ўтказиб 
келинади. Албатта, бу омил чегараолди элатларининг бирлашуви 
ва бирдамлилигига ёрдам беради. Айнан элатлар орасидаги бир-
бирига бўлган руҳий мойиллик ва бағрикенглик, чегара 
туманларида аралаш яшаётган ватандошларимизнинг этник 
ғурури топталмаслигига ёрдам беради. Бу жарёнда нафақат этник 
ўзликнинг сақланиши, балки элатларнинг бир–бири билан 
яқинлашувини кузатиш мумкин. Марказий Осиёда “этник 
озчилик” тушунчасининг нисбий характерга эга экани айнан шу 
билан изоҳлаш мумкин. Юқоридаги мулоҳазалар асосида, 
1
Алимов Р.В. Центральная Азия: общность интересов. -Т.: Шарқ, 2005. -С.21-22. 


160 
минтақавий 
этносиёсий 
барқарорлик 
борасида 
муайян
хулосаларга келиш мумкин.
Даставвал шуни таъкидлаш керакки, чегараолди ҳудудларида 
миллатлар ва элатларнинг аралаш яшашлари миллатлараро 
вазиятни 
белгилаб 
беради. 
Этноҳудудий 
характердаги 
масалаларнинг вақти–вақти билан пайдо бўлиши, ташқи кучлар 
таъсирида рўй бериб, уларнинг тактика ва стратегияси ўзгаришига 
боғлиқ равишда долзарблашади ёки эътибордан четда қолади. Бу 
эса, ўз навбатида, этно–сиёсий мавзунинг долзарблиги ҳамиша 
сақланиб қолишини намоён этади ва албатта республикалар 
ўртасидаги муносабатларда ўз аксини топади. Шу нуқтаи-назардан 
Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун 
минтақа давлатлари: биринчидан, ташқи кучларга чегараолди 
ҳудудларда этник омилдан фойдаланишга йўл қўймаслик; 
иккинчидан, жамиятнинг полиэтник жиҳатларидан келиб чиққан 
ҳолда, миллий тараққиёт дастурларини ишлаб чиқишлари ва 
унинг амалиётга татбиқ этилишини таъминлашлари зарур; 
учинчидан, миллатчиликни тарғиб қилувчи омиллардан ўз 
фуқароларини ҳимоялаш; тўртинчидан, этник ва ҳудудий 
барқарорликка олиб келадиган шарт–шароит, яъни давлат 
чегараларининг делимитация жараёнини якунига етказиш; 
бешинчидан, миллатлараро 
муносабатларни 
мустаҳкамлаш 
мақсадида чегарадан ўтишнинг енгиллаштирилган тартибини 
жорий этиш; олтинчидан, транспорт транзитининг хавфсизлигини 
таъминлаш каби шартларга риоя қилишлари зарур. 
Юқоридаги вазифаларни амалга ошириш жараёнида, мавжуд 
ижтимоий–иқтисодий қийинчиликлар, муайян мақсадларни кўзлаб 
ҳаракат қилаётган кучлар учун минтақада нотинч вазиятни 
вужудга келтиришга имкон яратиш мумкин. Бу уринишлар турли 
хил этник гуруҳлар орасига келишмовчиликни сингдириш асосида 
амалга оширилиши мумкин. Масалан, хорижлик муаллифлар 
томонидан тарихий фактларни сохталаштириш, маданий ва 
тарихий ривожланиш билан боғлиқ сиёсий воқеалар нотўғри 
талқин қилинишида яққол намоён бўлади. Шу маънода 
миллатлараро муносабатларда ўзаро тотувлик ва барқарорликни 
мустаҳкамлаш минтақамизнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий 
тараққиётига хизмат қилади.
Собиқ 
совет 
давлатининг 
парчаланиб 
кетишини 
атлантизмнинг ғалабаси, дея талқин этган Ғарб геосиёсатчилари 
Россиянинг ҳам парчаланиб кетиши ва Марказий Осиёда мунтазам 
фуқаролар уруши, минтақавий можаролар рўй бериб, “ўқ 


161 
ҳудуд”нинг тўлиқ парокандаликка учрашини башорат қилган ва 
кутган эдилар
1
.
Аммо 
республикалар 
раҳбариятларининг 
ҳамкорлиги, 
минтақада яшовчи халқларнинг бирлиги, сиёсий вазиятга оқилона 
баҳо беришлари, минтақавий барқарорликка асос бўлиб қолмоқда. 
Ўзбек сиёсатшунос олими С.Сафоев ўзининг Марказий Осиёдаги 
геосиёсат асарида “Тарих Марказий Осиё равнақ топган ва гуллаб 
яшнаган давр, у бошқа минтақалар билан қизғин алоқалар қилган 
йилларга тўғри келишидан далолат беради. Ўзаро алоқалар муайян 
сабабларга кўра сусайган даврларда эса, аксинча минтақа 
ривожланишда орқада қолган, бу ерда жаҳолат, ўзаро урушлар ва 
бунинг натижаси ўлароқ, қашшоқлик ва қолоқлик ҳукм сурган. 
Фаол товар айирбошлаш, тажриба, ғоялар, фан ва техника 
ютуқларини 
алмашишга 
интилишгина 
Марказий 
Осиё 
халқларининг жадал ривожланишини таъминлаган”
2
, дея ёзади.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling