Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet53/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Тожикистон. 
Марказий 
Осиёда 
Хитойнинг 
ғарбида 
жойлашган мамлакат. Географик координаталари: 39° 00" ш.к, 71° 
00" ш.у. Умумий майдони: 141,400 км.кв.; қуруқлик майдони: 
137,158 км.кв.; сув майдони: 4242 км.кв. 
Қуруқликдаги чегараларининг умумий узунлиги 3651 км. Шу 
жумладан Афғонистон билан – 1206 км, Хитой билан – 414 км, 
Ўзбекистон билан – 1161 км ва Қирғизистон билан – 870 км. Очиқ 
денгизга чиқиш йўлларига эга эмас. 
Иқлими, асосан, континентал мўътадил, ёзи иссиқ, қиши 
юмшоқ, ярим қуруқ бўлиб, Помир тоғларига борган сайин арктик 
иқлим билан алмашинади.
Рельефи: Помир ва Олтой тоғлари мамлакат рельефини 
белгилаб беради. Мамлакат шимолида Фарғона водийсининг 
ғарбий қисми, жануби–ғарбда эса Кофарникон ва Вахш водийси 
жойлашган.
Энг юқори ва энг паст нуқталари: Сирдарё – 300 м., ва энг 
юқори нуқтаси Исмоил Сомоний чўққиси – 7495 м (шўро даврида 
Коммунизм чўққиси деб аталган)
2
.
Табиий захиралари: гидроэнергия, маълум миқдорда нефт, 
уран, қўрғошин, цинк, сурма, қўнғир кўмир, симоб, вольфрам.
Кўриниб турганидек, Марказий Осиё Евроосиёнинг марказий 
қисмини эгаллаган ҳудудий бирлик ҳисобланади ва ундаги 
табиий–иқлим шароитлари, хўжалик тизими бу ердаги 
халқларнинг ўзаро ҳамкорикда ҳаёт кечиришларига олиб келган. 
Айнан шу нуқтаи-назардан бу ҳудудда марказлашган давлатчилик 
намуналари бўлган. Аммо бу ҳудуд ўзининг географик жойлашуви 
нуқтаи-назаридан қадимда ҳам бутун Евроосиёда стратегик 
мувозанат ўрнатишда муҳим омиллардан бўлган. Минтақанинг 

Туркманистоннинг шимолий-шарқида жойлашган Сарақамиш кўлининг сув сатҳи жуда 
ўзгарувчан бўлиб, энг паст
даражаси 110 метрга қадар, яъни Акчанай ботиғига нисбатан ҳам 
пастга тушиб боради. www.countries.ru/?pid=2039 - 26k -

turkestan.communist.ru/tadjikistan


142 
географик жойлашуви, унинг табиий-иқлим шароитлари, табиий 
бойликлари, аҳолисининг миқдори ва ҳоказо хусусиятлари ташқи 
кучларни доимо ўзига жалб этиб турган. Мана шунинг учун ҳам 
етакчи давлатларнинг минтақага нисбатан қизиқиши доимо 
сақланиб туради. 
Шу билан бирга Марказий Осиё ягона хавфсизлик тизими 
барпо этилмаган, боз устига ўзаро кесишувчи манфаатлар 
тугунида жойлашган минтақа ҳисобланади. Айни вақтда 
минтақада улкан углеводород захиралари мавжуд бўлиб, унга 
нисбатан интилиш мавжуд бўлса-да, турли табиий ва сунъий 
тўсиқлар геосиёсий жиҳатдан ўзига хос тўсиқдир. Бу борада 90-
йилларда машҳур бўлган муҳим бир манбани эслаш ўринли: 
“Ўзбекистон амалда Форс кўрфази, Каспий денгизи ҳавзаси ва 
Тарим ҳавзасининг нефть ва газга жуда бой конлари жойлашган 
ярим халқанинг стратегик марказидир. Яъни, бу ярим халқа 
атрофида бутун дунёда энергия тақчиллиги шароитида яқин 
йилларда Евроосиё ва жаҳон келажаги учун ҳал қилувчи роль 
ўйнайдиган энергия захиралари мавжуд. 
Бунинг устига, биз Россия, Хитой ва Ҳиндистоннинг Шарқ ва 
Ғарб мамлакатларининг бир-бирига мос келмайдиган манфаатлари 
юзага чиқадиган минтақанинг бир қисмимиз. Аслида шаклланиб 
келаётган, лекин жуда кучқудратли, XXI асрнинг қиёфасини 
шубҳасиз белгилаб берадиган бу куч марказлари ана шу минтақада 
ўз манфаатларини излайди. Евроосиё марказлари туташган ерда 
жойлашган бизнинг ҳудудимиздан, бутун минтақа ҳудудидан ислом 
дунёсининг Туркия, Покистон, Эрон ва Саудия Арабистони каби 
қудратли мамлакатлар ҳам, юқоридаги кучлар каби, ўз 
манфаатларини излайди”.
1
Марказий Осиёга нисбатан АҚШ, Европа Иттифоқи 
мамлакатлари, ХХР, Россиянинг манфаатлари мавжуд, аммо 
уларнинг ёндашувлари бир-биридан фарқ қилади. Шу туфайли, 
Марказий Осиёдаги минтақавий мувозанат бир давлат билан 
таъминланиши мумкин эмас. Марказий Осиё давлатлари ўзаро 
иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш йўлидан боришлари 
зарур. Тарихий, маданий, диний, илмий омиллардаги умумий 
хусусиятлардан, ягона инфратузилмадан фойдаланган ҳолда 
табиий равишдаги минтақавий интеграция Марказий Осиёни 
халқаро ҳамжамият олдида янги қиёфада намоён этади. Мумтоз 
геосиёсий жараёнларнинг илдизлари, мақсадларини чуқур 
1
Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шатлари ва тараққиёт 
кафолатлари. (1997 й.) Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Асар.тўп. 6-жилд. – Б. 37-
38. 


143 
тушунган ҳолда ҳамлакор, тажовузкор мазмундаги ҳар қандай 
ташқи геосиёсий дастурларни ўз вақтида бартараф этишлари талаб 
этилади.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling