Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet42/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Э.А.Поздняков 
Евроосиёнинг геостратегик истиқболини Россия геосиёсий 
мавқеининг пасайиши орқали изоҳлаган олимлардан бири 
Э.А.Поздняковдир. Россия Фанлар Академиясининг академиги, 
фалсафа фанлари доктори, профессор, Э.А.Поздняков Россияда 
биринчилардан бўлиб миллий манфаатлар концепциясини 
шакллантириш ва амалий геосиёсатда унга таяниш зарурлигини 
англаб етган эди. Ўзининг “Миллат, миллатчилик ва миллий 
манфаатлар” асарида халқаро вазиятнинг ўзгаришини ҳисобга 
олган ҳолда давлат ва миллий манфаатларни белгилаб олиш 
масаласини Россия олдида турган биринчи галдаги вазифалар 
қаторига қўяди.
3
Унинг фикрига кўра, замонавий халқаро 
жараёнларда миллий манфаатларининг чегараси бугунги кунда 
торайиб кетганлиги туфайли, Россия том маънода геосиёсий 

Исаев Б.А. Геополитика. Учебное пособие. СбП.:Питер, 2005. - С. 372-374.

Дергачев В. Геополитика: Учеб. пособие. - К.: Вира-Р, 2000. - 448 с.

Поздняков Э.А., Нация. Национализм. Национальные интересы - М.: Прогресс, 1994. - 123 с.


112 
инқирозни бошидан кечираётганлигини таъкидлайди. Ўзининг бу 
борадаги фикрларини “Сиёсат фалсафаси”, “Россиядаги геосиёсий 
инқироз” каби асарларида ифода этган олим, давлатчиликнинг 
заифлашуви натижасида унга нисбатан тазйиқларнинг кучайиб 
бориши кузатилишини таъкидлайди. Россия дунёдаги асосий 
геосиёсий ўйинчилардан бири сифатида ўзини янги вазиятга 
мослаштирган ҳолда ўз истиқболини аниқ белгилай олиши унга 
дадил стратегиялар қуришига ёрдам беради. Айнан мана шу 
орқалигина Россия Ғарб давлатлари олдида ўзининг илгариги 
мавқеини тиклай олади. Шу нуқтаи-назардан, Э.Поздняков 
давлатнинг халқаро муносабатлардаги ролини биринчи ўринга 
қўяди. Давлатнинг ролини мутлақлаштириш орқали Поздняков 
давлат ва миллат манфаатларини қиёсий таҳлил қилишга 
киришади ва миллат манфаатларини давлат манфаатлари 
сифатида ифодалаш тўғридир, дея таъкидлайди.
1
Халқаро 
жараёнлардаги ўзгаришлар ва устуворликларнинг ўзгаришига, 
турли давлатларни бирлаштирган тузилмаларнинг юксак 
аҳамиятига қарамасдан давлат категорияси унинг учун асосий 
омил бўлиб қолаверади. Шу нуқтаи-назарини асослаш учун қатор 
мисоллар келтиради ва ўз фикрини ҳар қандай тузилманинг 
таркиби 
албатта 
давлатларнинг 
вакиллари 
эвазига 
шакллантирилиши ғояси билан изоҳлайди.
2
Э.А.Поздняков америка сиёсатчиси Ганс Моргентау 
томонидан яратилган доимий ва вақтинчалик манфаатлар 
назариясига таяниб миллий–давлат манфаатлари концепциясини 
илгари суради
3

Унга мувофиқ, фуқароларнинг шахсий 
манфаатлари давлатнинг умумий мақсадлари билан уйғун ҳолда 
шаклланиб икки даражали тизимга эга. Унинг биринчи 
даражасида асосий ташқи сиёсий манфаатлар, ижтимоий–
иқтисодий, сиёсий, миллий–тарихий ва маданий бирлик 
сифатидаги давлат манфаатлари қамраб олинган. Иккинчи даража 
давлатнинг халқаро майдондаги иккинчи даражали манфаатларни 
ифодалайди. Буларга турли даражадаги низолар, можаролар, яъни 
давлатнинг миллий манфаатларига бевосита таъсир этмайдиган 
омиллар 
киради. 
Э.А.Поздняков 
ўзининг 
миллий–давлат 
манфаатлари концепцияси ифода этилган Геосиёсат асарида 
геосиёсат халқаро жараёнларда муҳит омилининг аҳамияти ва 
давлатнинг 
ҳарбий–сиёсий, 
иқтисодий 
ҳамда 
экологик 

Поздняков Э.А. Ўша жойда.

Поздняков Э.А. Философия политики: В 2 ч. - 2-е изд., испр. и доп. - М., 1994. - Ч.1. - 273 c.; Ч.2. - 
291 c.

Поздняков Э.А. Системный подход и международные отношения. - М.: Наука, 1976. - 198 с.


113 
хавфсизлигига таъсирини ўрганувчи соҳа сифатида таърифлайди.
1
Давлат хавфсизлиги геосиёсатнинг асосий категорияси бўлиб, 
геосиёсат, миллий манфаатлар ва давлат хавфсизлиги ҳар бир 
давлатнинг ташқи сиёсий фаолияти негизида ётади. Ушбу 
омилларнинг уйғунлиги уларни мувозанатга келтирувчи давлатга 
боғлиқ. Айнан кучлар мувозанатини таъминлашгина халқаро 
вазиятга тўғри баҳо бериш ҳамда истиқболни белгилашга имкон 
яратади. Айниқса, ҳозирги вақтда барча тизимлар ҳаракатга келган 
ўтиш даврида алоҳида аҳамият касб этади.
2

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling