16
Қонунчилик ҳужжатларига Конституция, қонунлар, Олий
Мажлис палаталари қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг фармон, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси
қарорлари, вазирлик ва идоралар буйруқлари ҳамда қарорлари,
шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари
киради.
Конституциянинг олий юридик кучга эга эканлиги унинг
сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатлиги, парламентда қабул қилинишининг
алоҳида тартибига эга эканлиги ёки умумхалқ овози (референдум)
асосида қабул қилиниши, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатининг
асосий стратегик йўналишларини, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва
эркинликларини белгилашида ҳам намоён бўлади.
Конституция олий юридик
кучга эгалигини белгиловчи
нормалар
Япония, Сингапур, Бразилия каби давлатлар
конституцияларида ҳам мавжуд.
Ушбу қоида барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари,
мансабдор шахсларни Конституцияга мувофиқ иш кўришга,
қарорлар қабул қилишга мажбур қилади, фуқароларнинг
Конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларининг бошқа
қонун ҳужжатлари билан чекланиши ёки чегараланишининг
олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: