Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   152
Bog'liq
referendum

ишлаб чиқилмаган”
ёки “юқоридан бизга кўрсатма ёки 
буйруқ берилмаган”
қабилидаги баҳоналар Конституцияда 
белгиланган нормаларга нисбатан қўлланилмайди.


18
Конституцияга киритилаётган мазкур қоида орқали 
Конституция нормалари уларни қўллаш тартиби алоҳида 
қонунчилик ҳужжатларида мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан 
қатъи назар, тўғридан-тўғри амал қилишига эришилади.
8-савол:
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий 
тизимининг таркибий қисми сифатида 
халқаро шартномаларнинг тан олинишига 
доир қоиданинг Конституцияга киритилаёт-
ганлигининг аҳамияти нимада?
Жавоб: Ҳуқуқий тизим
деганда ҳуқуқ соҳаларининг 
тузилиши, ўзаро алоқаси ва муносабати тушунилади. 
Давлатимиз 
ҳуқуқий 
тизимини 
конституциявий, 
маъмурий, фуқаролик, оила, меҳнат, жиноят, ижтимоий 
ҳимоя каби қатор ҳуқуқ соҳалари таркибий қисм сифатида 
ташкил этади.
Деярли барча қонунларимизда агар Ўзбекистон 
Республикасининг халқаро шартномасида қонунда назарда 
тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро 
шартнома қоидалари қўлланилиши белгиланган. Аммо 
мазкур қоида конституциявий даражада белгиланмаган 
эди.
Таъкидлаш лозимки, янги таҳрирдаги Конституциямиз 
лойиҳасининг 15-моддасида “Ўзбекистон Республика-
сининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг 
умумэътироф этилган принцип ва нормалари би-
лан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий 
тизимининг 
таркибий 
қисмидир”

деган 
норма 
мустаҳкамланмоқда. 
1969 йил 23 майдаги “Халқаро шартномалар ҳуқуқи 
тўғрисида”ги Вена конвенцияси ҳамда
2019 йилдаги 
“Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари 
тўғрисида”ги Қонунга биноан халқаро шартнома – 


19
бу шартнома, битим, конвенция, акт, пакт, баённома, хатлар 
ёки ноталар алмашинуви 
ҳамда халқаро шартно-
манинг бошқача ном-
лари ва тузилиш усул-
ларидан қатъи назар, 
хорижий давлат, халқаро 
ташкилот билан ёзма 
шаклда тузилган, хал-
қаро ҳуқуқ билан тар-
тибга солинадиган халқа-
ро келишув ҳисобланади.
Бугунги кунда, Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг тўла 
ҳуқуқли субъекти сифатида 142 давлат билан дипломатик 
алоқалар ўрнатган, 200 ортиқ халқаро шартномалар 
аъзоси бўлиб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган 
нормаларини қамраб олувчи халқаро ҳужжатларга 
қўшилган.

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling