Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   152
Bog'liq
referendum

давлатларнинг 
ҳудудий 
яхлитлиги” 
Ўзбекистон таш- 
қи сиёсатининг асосий прин-
ципларидан бири сифатида 
белгиланмоқда.


22
Давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги принципи дастлаб, 1945 
йилда қабул қилинган БМТ Уставида белгиланган, кейинчалик 
БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг 
ҳужжатларида, хусусан, БМТ Уставига мувофиқ давлатлар 
ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликка оид халқаро 
ҳуқуқ тамойиллари тўғрисидаги Декларацияда (1970 йил) 
такомиллаштирилган. 
Мазкур принципга кўра, ҳар қандай давлат бошқа давлатнинг 
ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиши, унинг суверенитети
миллий бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини қисман ёки тўлиқ 
бузишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиши 
лозим. Бундан ташқари, давлатлар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа 
субъектлари бирор-бир давлат ҳудудига, унинг бир қисмига 
ёки ресурсларига куч билан ёки куч ишлатиш таҳдиди билан 
бевосита ёхуд билвосита тажовуз қилмасликлари шарт. Бунда 
давлатлар алоҳида давлат ҳудуди ёки унинг бир қисмига зиён 
етказувчи ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишлари ва бузғунчи 
давлатларни қўллаб-қувватламасликлари лозим.
Ҳудудий яхлитлик принципига мувофиқ, нафақат Ўзбекистон 
бошқа давлатларни, балки бошқа давлатлар ҳам мамлакатимиз 
чегаралари дахлсизлигини ҳурмат қилиши лозим.
Ҳозирги таҳликали даврда давлатларнинг ҳудудий 
яхлитлигини ҳурмат қилиш принципига амал қилиш – ташқи 
сиёсатда барқарорликни таъминлашнинг муҳим омилидир. 
Давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги принципи деярли барча 
давлатлар, шу жумладан, Германия, Франция каби давлатлар 
конституцияларида ўз ифодасини топган.
Мазкур 
принципнинг 
Конституцияга 
киритилиши
Ўзбекистоннинг дунёдаги барча бошқа давлатлар ҳудудий 
яхлитлигини тан олиши ва ҳурмат қилишини, ички ва ташқи 
сиёсатда яхши қўшничилик, ўзаро ишонч, дўстона алоқаларни 
ривожлантиришни, сарҳадларимиз осойишталигини, халқимиз 
хавфсизлигини, тинч-тотув ҳаёт кечириши ва ривожланишимиз 
барқарорлигининг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлайди.


23

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling