29
15-савол:
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари
қонунларнинг,
давлат
органлари
ва
мансабдор шахслар фаолиятининг моҳияти
ва мазмунини белгилаши тўғрисидаги
норманинг
Конституцияга
киритилиши
нимани англатади?
Жавоб:
Қонунларнинг
мазмун-моҳияти ҳамда
давлат
органлари, мансабдор шахслар
фаолиятининг асосий мақсади
инсон қадрини таъминлашдан
иборатдир.
Дарҳақиқат,
инсонни
улуғлаш унинг ҳуқуқ ва
эркинликларини
таъминлаш
ҳамда унинг бахтли ҳаёти учун зарур шароит яратишдан
бошланади.
Янги
таҳрирдаги
Конституциямиз
лойиҳасининг
20-моддасида
“Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари
қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари
фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди”
, деган
норма мустаҳкамланмоқда.
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунлар, давлат
органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг мазмунини
белгилаши ҳақида конституциявий норманинг аҳамияти
қуйидагиларда намоён бўлади:
биринчидан
, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита
амал қилиши деганда, аввало, инсоннинг ҳуқуқлари қонунчилик
ҳужжатларида тўлиқ белгиланиши, шу асосда ҳуқуқни қўлловчи
ваколатли органлар ва мансабдор шахслар ўз фаолиятини
ташкил этиши ҳамда судлар одил
судловни амалга оширишда
қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиши назарда тутилади;
иккинчидан
, инсоннинг ҳар бир конституциявий ҳуқуқ ва
30
эркинликлари давлат ва фуқаро ўртасидаги ҳуқуқий муносабат
мазмунини белгилаб беради. Яъни ушбу нормаларни амалда
таъминлаш, муҳофаза этиш давлат
органларига мажбурият
сифатида юкланади. Шу аснода фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликлари кенгайиб, уларнинг манфаатлари тўлароқ ифода
этилишига эришилади.
Мазкур норма фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини
олий даражада кафолатлаб, Конституциянинг
инсонпарвар
табиати
ни кучайтиради.
Шунингдек, давлат органлари ва
мансабдор шахсларнинг фақат ва фақат фуқароларнинг
манфаатларини кўзлаб фаолият кўрсатишининг
ишончли
ҳуқуқий асоси
бўлиб, ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш
шароити, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим,
ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришга
хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: