Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   152
Bog'liq
referendum

барча 
демократик 
давлатлар 
конституцияларида 
белгиланган
.
Мазкур норма, биринчидан, Ўзбекистон Республикаси 
қонунчилик ҳужжатларининг инсон ҳуқуқларига оид халқаро 
ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши, 
давлат органлари ва мансабдор шахсларга қарорлар қабул
қилишда халқаро ҳужжатлар талабларига риоя этиши, 
иккинчидан

фуқароларга 
давлат 
органлари 
билан 
муносабатларда, шу жумладан суд-тергов амалиётида халқаро 
ҳужжатлардаги нормалардан фойдаланган ҳолда ўз ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш кафолатларини яратади. 
14-савол:
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинлик-
ларининг бевосита амал қилиши нимани 
 англатади?
Жавоб: Инсон ҳуқуқ лари
ҳар бир инсонга тегишли 
бўлган, унинг яшаш жойи, миллати, жинси, этник келиб чиқиши, 
танасининг 
ранги, 
дини, 
тили ва бошқа белгиларидан 
қатъи назар, ажралмас, ўзаро 
боғлиқ ҳуқуқлар ва эркин-
ликлардир. Инсон ҳуқуқлари 
қадр-қиммат, адолат, тенглик, 
ҳурмат ва мустақиллик каби 
умумий қадриятларга асос-
ланади. 
Ушбу 
қадриятлар 
конс титуциялар, қонунлар ва 
халқаро шартномалар билан 
ҳимоя қилинади.
Янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 20-моддасида 
илк бор “Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита 
амал қилади”
, деган тўғридан-тўғри қўлланиладиган муҳим 
норма мустаҳкамланмоқда.


28
Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларининг 
бевосита амал қилиши 
деганда, шахснинг Конституцияга 
бевосита асосланиб, барча қонуний воситалардан 
фойдаланган ҳолда уларни ҳимоя қилиш имконияти
тушунилади.
Инсон асосий ҳуқуқ ва эркинликларининг бевосита амал 
қилиши уларни тўлақонли амалга оширишда муҳим аҳамият 
касб этади. Мазкур норма, бир томондан, шахснинг ҳуқуқий 
мақомини мустаҳкамлаш, кенгайтириш ва ривожлантиришни 
ва иккинчидан, шахснинг ҳуқуқий ҳимояси механизмини 
такомиллаштиришни таъминлайди.
Инсон ҳуқуқларининг бевосита амал қилиши принципининг 
умумқабул қилинган таърифи бўлмаса-да, асосан инсон 
ҳуқуқларининг амал қилиши алоҳида қонун, қоида қабул 
қилишга ёки махсус орган тузишга боғлиқ бўлмаслигини 
назарда тутади. 
Шундан келиб чиқиб, ушбу принцип конституциявий норма 
сифатида белгиланиши қуйидаги имкониятларни яратади: 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling