Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   152
Bog'liq
referendum

қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши 
мумкин эмас”
, деган норма мустаҳкамланмоқда. 
Конституция ва қонунларга риоя этиш, бошқаларнинг 
ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат 
қилиш, Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий 
меросини авайлаб асраш, атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона 
муносабатда бўлиш, солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаш, 
Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш ва бошқа бурч ҳамда 
мажбуриятлар жисмоний ва юридик шахсларга юклатилган.
Янги киритилаётган норма жисмоний ва юридик шахслар 
фақат Конституция ва қонунчилик ҳужжатларида мажбурий 
этиб белгиланганидан ташқари, бошқа бирор-бир мажбуриятни 
бажаришга бурчли эмаслигини, шунингдек давлат органлари 
ва уларнинг мансабдор шахслари ҳам уларга қўшимча 
мажбуриятларни юклаш ваколатига эга эмаслигини англатади. 
Бу эса амалиётда айрим ҳолатларда учраб турадиган бирор-
бир қонунчилик ҳужжатида назарда тутилмаган мажбуриятни 
ёки қандайдир вазифани ташкилот раҳбари томонидан ходимга 
юклаш каби салбий ҳолатларга чек қўяди. 
Муҳим жиҳати шундаки, кўпинча мансабдор шахслар ёки 


40
раҳбарлар ўз бўйсунувидаги шахсларга турли кўринишдаги 
оғзаки ва ёзма кўрсатмалар, топшириқлар ва вазифаларни 
юклайди. Ходим эса бундай ҳолатда ноқулай вазиятга тушади, 
ҳатто ушбу вазифа ва топшириқларни бажариш оқибатида 
жавобгарликка тортилишига ҳам сабаб бўлади. Айрим ҳолатларда 
мактаб ўқитувчиларини ҳокимият ёки маҳаллалар фаолиятига 
кўмаклашиш учун унинг ихтиёрига зид равишда жалб этиш 
каби амалиёт бунга яққол мисол бўлади. 
Шу маънода киритилаётган ушбу норма, энг аввало
раҳбарларни қонунчиликда кўрсатилмаган топшириқларни 
беришдан тийилишга мажбур қилади, айни пайтда ходимларга 
ушбу вазифа бирор-бир қонунчилик ҳужжатида кўрсатилмаган, 
деб ижро этмаслик, уни бекор қилинишини юқори идоралардан 
талаб қилиш имкониятини беради. 
Бу эса амалиётда айрим ҳолатларда учраб турадиган 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling