Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


-савол:  Ўз шахсини эркин камол топтириш


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   152
Bog'liq
referendum

20-савол
Ўз шахсини эркин камол топтириш 
ҳуқуқи нима ва у қандай амалга оширилади?
Жавоб: 
Ўз 
шахсини 
ривожлантириш, яъни ка-
мол топтириш ҳуқуқи, кенг 
қамровли иқтисодий, ижтимо-
ий, маданий ва сиёсий жараён 
бўлиб, шахснинг фаровонлиги-
ни доимий равишда оширишни 
назарда тутади. 
Асосий 
қонунимизда 
“инсон – жамият – давлат”
тамойили ҳуқуқий жиҳатдан 
расмийлаштирилиши натижасида давлат ва жамиятнинг сиёсий-
ҳуқуқий қиёфаси ўзгармоқда. Инсоннинг ҳақ-ҳуқуқларини 
муҳофаза қилиш, унинг бахт-саодатини таъминлаш давлат 
сиёсатининг асосий мазмуни, барча давлат органлари 
фаолиятининг энг устувор мақсадига айланмоқда. 
Шу боис янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 
21-моддасида “Ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол 
топтириш ҳуқуқига эга”
, деган норма назарда тутилмоқда. 
Демократик ислоҳотларнинг мезони сифатида “Давлат 
инсон учун”
тамойили белгиланиши ушбу жараёнларнинг 
локомотиви, қолаверса, барча бойликлар, неъматларнинг бош 
истеъмолчиси инсон эканлигини яна бир бор яққол кўрсатади. 
Ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқи инсон салоҳиятининг 
янги қирраларини намоён қилиш, барча имкониятларни 
рўёбга чиқаришнинг бош омили ҳисобланади. Шахсларнинг 
интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига 
кўмаклашиш эса ҳар бир давлатнинг энг муҳим вазифаларидан 
биридир.
БМТнинг 1986 йилдаги Ривожланишга бўлган 
ҳуқуқ тўғрисидаги Декларацияси
да қайд этилганидек, 
инсон 
ривожланиш 
жараёнининг 
асосий 
субъекти 
ҳисобланади.


38
Шу билан бирга, шуни ёдда тутиш керакки, мазкур янгилик 
“ўзбошимчалик”ни назарда тутмайди, чунки Конституция-
мизнинг 21-моддаси иккинчи қисмида инсоннинг ўз ҳуқуқ ва 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling