Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


-савол: Инсон шаъни ва қадр-қиммати


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   152
Bog'liq
referendum

16-савол:
Инсон шаъни ва қадр-қиммати 
дахлсизлиги белгиланишининг аҳамияти 
нимада?
Жавоб: 
Инсон шаъни 
ва қадр-қиммати дахлсиз-
лиги олий қадрият бўлиб, 
ҳуқуқий демократик давлат 
ва адолатли фуқаролик жами-
ятида уни амалда таъминлаш 
муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Шавкат Мирзиёев 
2022 йилнинг 20 июнь куни Конституциявий комиссия билан 
учрашувда таъкидлаганидек: “Инсон қадрини юксалтириш 
ҳақиқатда давлат ҳокимияти органларининг конститу-
циявий бурчи ва устувор вазифаси бўлмоғи шарт”

Шу нуқтаи назардан, янги таҳрирдаги Конституциямиз 
лойиҳасининг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати 
дахлсиздир, деган инсонпарвар норма мустаҳкамланмоқда. 


31
Инсон шаъни – бу инсоннинг бошқа одамлар олдида 
ўз аҳамиятини англаши ёки инсоннинг маънавий 
обрўсидир. 
Инсон қадр-қиммати – бу шахснинг ўзини ўзи 
ҳурмат қилиши, жамият аъзоси сифатида ўз мавқеи ва 
аҳамиятини англашидир.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948 йил), 
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт 
(1966 йил), Қийноқларга ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа 
шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган 
турларига қарши Конвенция (1984 йил) каби халқаро
ҳужжатларга асосан инсон шаъни ва қадр-қимматини 
камситадиган, унинг ор-номуси, шахсий ҳаётига тааллуқли 
маълумотлар ошкор бўлишига олиб келадиган, ҳаёти ва
соғлигини хавф остига қўядиган, унга жисмоний, маънавий ёки 
руҳий азоб-уқубат етказадиган ҳаракатлар қилиш тақиқланиши 
шахс шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишнинг асл 
моҳиятини ташкил этади. 
Давлат 
органлари, 
мансабдор 
шахслар, 
айниқса, 
суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва бошқа ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўз фаолиятида ҳар 
қандай ҳолатда ҳам инсон шаъни, ор-номуси, ва қадр-қимматига 
дахл қилмаслиги, камситмаслиги, аксинча, уларга инсоний 
муносабатда бўлишлари лозим. 
Масалан, шахсий тинтув тинтилаётган шахс билан бир 
жинсдаги суриштирувчи ёки терговчи томонидан мутахассис 
ҳамда холислар иштирокида ўтказилиши ҳам инсон шаъни 
ва қадр-қимматини таъминлашга қаратилган махсус қоида 
ҳисобланиб, уни бузиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
Шу нуқтаи назардан, миллий қонунчиликда инсон шаъни 
ва қадр-қимматига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик учун 
маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган бўлса, фуқаролик 
қонунчилигида эса уларга етказилган зарарни қоплашга доир 
махсус нормалар назарда тутилган.


32

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling