43
насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан
олдинги
қариндошлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган
бўлса ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлса
тушунилади.
Дунёдаги барча ўзбеклар ўзаро маданий алоқаларни сақлаб
қолиши мақсадида чет элларда тахминан
500 дан ортиқ ўзбек
миллий-маданий марказлари фаолият юритади.
Айрим хорижий мамлакатлар конституциясида ватандошлар
билан алоқаларни мустаҳкамлаш тўғрисида норма мавжуд.
Хусусан,
Грузия, Сербия, Польша ва бошқа мамлакатларнинг
конституцияларида белгилаб ўтилган.
Ушбу норма чет элларда яшаётган, ишлаётган, таълим
олаётган ватандошларимизнинг Ўзбекистон
билан доимий
алоқада бўлишига, тили, маданияти,
урф-одатлари ва
анъаналарини сақлаб қолиш ҳамда ривожлантиришга,
ўзларининг тарихий Ватани – Ўзбекистоннинг обрўсини янада
оширишга ўз ҳиссасини қўшишларига хизмат қилади.
24-савол:
Ўзбекистон Республикасида ўлим
жазоси тақиқланади, деган қатъий норма
ўрнатилишининг моҳияти нимада?
Жавоб:
Яшаш ҳуқуқи ҳар
бир инсоннинг ажралмас ва
табиий ҳуқуқи бўлиб, у мамлакатда ўлим жазосини белгилаш,
тайинлаш ва ижро этишни
қатъий инкор этади. Ўлим
жазоси энг оғир
жиноий жазо
бўлиб, у қўлланиладиган
деярли барча давлатларда
ўта оғир, инсон ҳаётига қасд
қиладиган жиноятлар учунгина
кўзда тутилган.
Айни пайтда, Ўзбекистон
Республикасининг Президенти
Ш. Мирзиёев 2022 йил 20 июндаги Конституциявий комиссия
аъзолари билан учрашувда
Конституциямизга “Ўзбекис-
Do'stlaringiz bilan baham: