Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   152
Bog'liq
referendum

тўғрисидаги халқаро пакт
нинг 14-моддасидаги “ўзига ўзи 
қарши кўрсатув беришга ёки ўзини айбдор деб тан олишга 
мажбур қилинмаслик”
кафолатидан ҳам келиб чиқади.
Ушбу қоида содир этилган жиноят бўйича ҳақиқатни 
аниқлаш
, шунингдек, айбсиз инсонлар жавобгарликка 
тортилишининг олдини олишга, айни пайтда жиноят 
содир этган ҳақиқий айбдор шахс ёки шахсларни 
аниқлашга
хизмат қилади. 
31-савол:
Судланганликнинг ҳуқуқий оқи-
бати таъсири билан боғлиқ қандай инсон-
парвар қоида белгиланмоқда?
Жавоб: 
Афсуски, яқин-яқингача мустабид тузумдан 
қолган иллат фуқароларни ишга олишда эскидан сақланиб 
қолган амалиёт, яъни қариндошлари судланган, деб ишга қабул 
қилмаслик ёки юқори лавозимга тайинламаслик ҳолатлари 
учраб турар эди. 
Табиий савол туғилади, жиноят учун бутун бир авлод 
жавоб бериши адолатданми? Отасининг қилмиши учун нега 
фарзандлари ёки ака учун ука жавоб бериши керак?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
2022 йилнинг 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари 
билан учрашувда “Бундай адолатсиз “тизим”дан энди 
бутунлай воз кечамиз. Чунки халқимизга нисбатан собиқ 
тузум даврида, айниқса, ўтган асрнинг 30-йилларидаги 
сиёсий қатағонларнинг ўзи етарли эмасми?!”
– деб 
таъкидлади.
Янги 
таҳрирдаги 
Конституциямиз 
лойиҳасининг
28-моддасида “Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб 
чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари 
ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас”

деган инсонпарвар ва адолатли норма мустаҳкамланмоқда. 
Унинг моҳияти нимадан иборат, деган савол туғилади.


55
Судланганлик шахсга суд 
ҳукми билан жазо тайинлан-
ганидан кейин унга нисбатан 
муайян оқибатларни келтириб 
чиқаради. Масалан, судланган-
лик давлат бошқаруви, ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органлар-
га ишга кириш ёки уларда те-
гишли лавозимларни эгаллашда, ҳарбий хизматни ўташда, 
сайланиш ҳуқуқидан фойдаланишда ёхуд муайян фаолият би-
лан шуғулланишда қатор тақиқларни юзага келтиради. Аммо 
шахснинг судланганлиги билан боғлиқ турли чекловлар унинг 
ўзи билан чекланиб, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларига таъсир 
қилмаслиги ва ҳеч бир ҳолатда инсон ўзининг яқинлари 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling