51
келади. Яъни шахснинг эркинлиги чекланиши билан дарҳол
унга сукут сақлаш ҳуқуқи тушунтирилиши шарт.
Мазкур ҳуқуқ шахсга ўз адвокати билан кўришмай
туриб, иш юзасидан ҳеч бир маълумотни ошкор
қилмаслиги орқали айбловдан самарали ҳимояланиш
позициясини шакллантириши учун муҳимдир.
Сукут сақлаш ҳуқуқига
оид бундай нормалар Мексика,
Миср, Грузия, Сербия, Озарбайжон, Арманистон
ва бошқа
давлатлар конституцияларида ўрин олган.
Мазкур кафолатнинг конституциявий даражада мустаҳ-
камланиши суриштирув ва дастлабки терговда жиноий таъқиб
остидаги шахсни мажбуран иқрорлик кўрсатмаларини беришга
ундаш ва бошқа бу каби қонунга хилоф ҳаракатларнинг олдини
олишга хизмат қилади.
29-савол:
Шахс ўзига ва яқин қариндош-
ларига қарши гувоҳлик беришга мажбур
эмаслигига оид қоида Конституция дара-
жасида мустаҳкамланишининг аҳамияти
нимада?
Жавоб:
Шахс ўзига ва
яқин қариндошларига қарши гу-
воҳлик бермаслик ҳуқуқи нинг
кафолатланиши
суриштирув,
тергов ва суд жараёнларининг
холислик ва
адолат тамойилла-
рига таяниб амалга оширилиши-
ни таъминлайди.
Шу боис янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг
28-моддасига
“Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига
қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас”
, деган мазмундаги
инсонпарвар ва қадриятларимизга мос норма мустаҳкамланмоқда.
Табиий савол туғилади, нима учун жиноят иши бўйича
шахс ўзига ёки яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга
мажбур эмас?
52
Биринчидан, ушбу қоида шахсга нисбатан ҳар қандай
айблов
кўриб
чиқилаётганда
тезкор-қидирув
ходими,
суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан унга нисбатан босим
ўтказишдан ҳимоялайди,
Do'stlaringiz bilan baham: