150
органларига хос бўлган ваколатлар мамлакатнинг Конституция
ва қонунларида аниқ белгилаб қўйилиши керак,
деган тавсия
белгиланган. Шунингдек, маҳаллий
вакиллик органларининг
ваколатлари
Австрия конституциясида ҳам белгиланган.
Конституцияда
халқ
депутатлари
Кенгашларининг
конституциявий
ваколатлари
алоҳида
белгиланишининг
аҳамияти шундаки, мазкур ҳолат маҳаллий вакиллик органи
мустақиллигини мустаҳкамлашга,
улар олдида турган
вазифаларни ҳокимиятлар бўлиниши принципига мувофиқ
аниқ белгилашга ва мазкур вазифаларни бажаришда уларнинг
масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.
90-савол:
Фуқароларнинг ўзини ўзи бош-
қариш органлари давлат ҳокимияти орган-
лари тизимига кирмаслиги Конституцияда
назарда тутилишининг ижтимоий-сиёсий ва
ҳуқуқий аҳамияти нимада?
Жавоб:
Фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш
органлари
(маҳалла) – асрлар оша миллий
урф-одат ва анъаналаримизни
безавол сақлаб, халқимиз учун
эзгулик ва тарбия бешиги, яхши
қўшничилик ва ҳамжиҳатлик
маскани бўлиб келмоқда. Унинг бевосита аҳоли
томонидан
шакллантирилиб, давлатдан мустақил ҳолда фаолият юритиб, ўз
ҳудудида яшаб келаётган аҳолининг манфаатларини тўғридан-
тўғри ифода этиши
кучли фуқаролик жамиятининг асосий
талабидир
.
Бугунги кунда мамлакатимиздаги қарийб ўн мингга яқин
маҳаллалар республикамизда изчил демократик ислоҳотларнинг
босқичма-босқич амалга оширилишига кўмаклашмоқда.
Шу боис янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг
127-моддасида
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
Do'stlaringiz bilan baham: