148
биринчидан, “Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда
(туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) халқ
депутатлари Кенгашлари давлат ҳокимияти вакиллик
органларидир”,
деган норма орқали ушбу органнинг мақоми
белгиланмоқда. Бу билан; маҳаллий
даражада вакиллик ва
ижро этувчи ҳокимият функциялари ажратилади;
иккинчидан, “Халқ депутатлари Кенгашига унинг
депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган
раис бошчилик қилади”, “Тегишли ҳудуддаги ижро
этувчи ҳокимиятга вилоят, туман ва шаҳар ҳокими
бошчилик қилади”,
деб
белгиланиб, ушбу янгилик асосида
маҳаллий
Кенгашларнинг фаолияти, авваламбор, маҳаллий
аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилишга
йўналтирилса, ҳокимнинг фаолияти эса мазкур қарорларни
ижро қилишга қаратилади;
учинчидан, “вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини
эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари
Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас”
деган қатъий норма мустаҳкамланиб, ҳокимнинг мақомига, яъни
Кенгашларнинг раҳбари бўла олмаслиги тўғрисида алоҳида
аниқлик киритилмоқда.
Ушбу янгиликнинг аҳамияти шундаки,
ушбу норманинг
қабул қилиниши натижасида ҳокимиятлар бўлиниши принципи
маҳаллий даражада татбиқ этилиб, Кенгашлар ваколати
кенгайтирилишига, ҳокимликлар
фаолияти устидан Кенгашлар
назоратини
кучайтиришга,
ҳокимларнинг
масъулиятини
оширишга замин яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: