149
лат ҳокимиятининг маҳаллий
вакиллик органлари алоҳида
ўрин тутади. Ислоҳотларнинг
ҳозирги даври маҳаллий вакил-
лик ҳокимияти ва ҳокимларнинг
ваколатларини аниқ
ажратишни
талаб қилади.
Маҳаллий
давлат
ҳокимияти
органлари
деганда
қонунчилигимиз бўйича вилоят, туман ва шаҳарлардаги халқ
депутатлари Кенгашлари ҳамда ижро ҳокимияти тушунилади.
Шу боис янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг
122-моддасида халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатлари
алоҳида
белгиланиб, улар қуйидагича ифодаланмоқда:
биринчидан, тегишли маҳаллий бюджетларни кўриб
чиқиш ва қабул қилиш, уларнинг ижро этилиши устидан
назоратни амалга ошириш
ваколати мустаҳкамланмоқда.
Бу эса маҳаллий бюджетларни аҳолининг
манфаатларини,
ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини инобатга
олган ҳолда кўриб чиқишга ва қабул қилишга хизмат қилади.
Шунингдек, бюджет маблағларининг
ижро этилиши устидан
таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатишга шароит яратади;
иккинчидан,
ҳудудларни
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш
дастурларини тасдиқлаш
ваколати белгиланмоқда.
Бундай
дастурларда ҳудуднинг амалдаги ижтимоий-иқтисодий ҳолати
чуқур таҳлил қилинади, аҳолининг муаммолари мақсадли
ҳал қилишга йўналтирилади ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга
бўлган талаблари тўлиқ ҳисобга олинади;
Do'stlaringiz bilan baham: