159
бий фаолиятига аралашишга йўл
қўйилмаслигининг конституция-
вий даражада мус таҳкамланиши
кучли адвокатура тизимини яра-
тишга, шунингдек “ҳеч бир идо-
ра адвокатларнинг фаолиятига
тўсқинлик қилмаслиги шарт”
деган ғояни тўлақонли
амалга
оширишга хизмат қилади;
иккинчидан, адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан
монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун
шарт-шароитлар таъминланиши
мустаҳкамланмоқда. Мазкур
прогрессив норма адвокатнинг
касбий вазифаларини лозим
даражада амалга оширишини кафолати сифатида ўз ҳимоясидаги
шахс билан у ушланган пайтдан бошлаб қонунчиликда
белгиланган тартибда холи учрашувлар ўтказишга ва унга турли
босимларсиз ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга
имкон яратади;
учинчидан, адвокат, унинг шаъни, қадр-қиммати ва
касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлиши ва қонун
билан муҳофаза қилинишига
оид норма мустаҳкамланмоқда.
Бу орқали давлат адвокатлар хавфсизлигига таҳдид бўлган
ҳолатларда уларнинг ҳимоясини
таъминлайди, уларнинг ўз
касбий мажбуриятларини бажаришлари учун зарур бўлган барча
ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланишларига имкон яратади. Мазкур
қоидалар адвокатнинг шахси дахлсизлигини кафолатлаш ҳамда
адвокат фаолиятига нисбатан ноқонуний аралашишни тақиқлаш
орқали унинг касбий фаолияти эркинлигини таъминлашга
хизмат қилади.
Бундай
нормалар Австрия, Болгария, Финляндия каби
мамлакатларнинг конституцияларида ҳам назарда тутилган.
Конституцияга
киритилаётган
ушбу
нормалар
адвокатуранинг жамиятдаги нуфузини оширишга, одил
судловга эришишда тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлиги
принципини мустаҳкамлашга, суд ва тергов жараёнида
адвокатлар ваколатларини тўлақонли
амалга оширишга,
пировардида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини
янада кучайтиришга хизмат қилади.