Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


сайлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   152
Bog'liq
referendum

сайлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин. 
Янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасида ҳар қандай 
муомалага лаёқатсиз шахс эмас, балки суднинг муомалага 
лаёқатсиз деб топган қарори асосида
сайлов ҳуқуқларидан 
маҳрум этилган фуқаролар сайловда иштирок этмаслиги 
мустаҳкамланмоқда. Яъни суд шахснинг сайловда онгли қатнаша 
олиши ёки онгли қатнаша олмаслигига унинг реал ҳолатидан 
келиб чиқиб, баҳо берган ҳолдагина маҳрум этилиши мумкин.
Бундан ташқари, Германия, Франция, Австралия, 
Греция, Италия, Польша, Португалия, Руминия, 
Нидерландия, Норвегия
каби давлатлар тажрибасига кўра, 
оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган шахсларнинг сайлов 
ҳуқуқини фақат суд қарори билан чеклаш амалиёти йўлга 
қўйилган.
Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган инсонпарвар 
сиёсат асосида Конституцияга оғир ва ўта оғир жиноятлар 
содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жойларида 
сақланаётган шахсларнинг сайлов ҳуқуқини чеклаш институти 
ўрнига фақат суд қарори билан сайлов ҳуқуқидан маҳрум 
қилиш институти
жорий этилмоқда. 
Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 
сайлаш билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқларини янада 
кафолатлашга хизмат қилади. Муомалага лаёқатсиз деб топилган 
ҳамда оғир ва ўта оғир жиноят содир қилган шахслар ҳам 
сайлашда қатнаша олиши Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри 
учун”
деган устувор ғоя реал ҳаётда амалга ошаётганини яна 
бир бор кўрсатиб беради.


162
97-савол:
Конституциявий даражада фуқа-
ролар ва фуқаролик жамияти институт-
ларига Давлат бюджетини шакллантириш 
ва ижро этиш фаолияти устидан назорат-
ни амалга ошириш ҳуқуқининг берилиши 
қандай аҳамиятга эга?
Жавоб:
Инсон манфаатлари 
ва халқ фаровонлиги йўлида 
давлат 
томонидан 
олиб 
борилаётган ислоҳотлар ўзининг 
молиявий таъминотини талаб 
этади, бу энг аввало, давлат 
бюджети 
орқали 
амалга 
оширилади. Уларнинг мақсадли 
сарфланишини 
таъминлаш 
эса – энг асосий вазифалардан биридир. Бунда фуқаролар ва 
фуқаролик жамияти институтлари томонидан Давлат бюд-
жетини шакллантириш ва ижро этиш фаолияти устидан назорат 
амалга ошириб борилиши муҳим аҳамият касб этади.
Шу боис янги таҳрирдаги Конституциямизга киритилаётган 
148-моддага кўра, “Фуқаролар ва фуқаролик жамияти 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling