165
99-савол:
Янги таҳрирдаги Конституциямиз
лойиҳасида Марказий банк мақоми билан
боғлиқ қандай ўзгартириш назарда тутилган
ҳамда уларнинг амалий аҳамияти қандай?
Жавоб:
Янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг
151-моддасида Марказий банк мақомини мустаҳкамловчи
қуйидаги нормалар белгиланмоқда:
биринчидан, “Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банки пул-кредит ва валюта
сиёсатини ишлаб чиқади
ҳамда
амалга
оширади”
,
деган норма орқали
Марказий
банкнинг мақсад ва вазифалари
аниқ
белгиланмоқда.
Бозор
иқтисодиётида нарх барқарорлигини
таъминлаш энг долзарб
масала ҳисобланиб, унинг ҳал этилиши иқтисодий ўсишга
замин яратади;
иккинчидан, “Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки мамлакатда банклар фаолиятини тартибга
солишни амалга оширади, банк ва тўлов тизимларининг
барқарор фаолият кўрсатишини таъминлайди”
, деган янги
норма белгиланмоқда.
Амалдаги Конституцияда Марказий банкнинг банк тизимини
тартибга солиш йўналишлари аниқ белгиланмаган эди. Энди-
ликда ушбу бўшлиқнинг бартараф этилиши натижасида тижорат
банклари томонидан аҳолига банк хизматларини кўрсатишда
назорат функцияларига аниқлик киритилиб, аҳоли ва
бизнес
вакилларининг банклардаги жамғармаларини сақ лашда хавф-
сизлик кафолатлари кучайтирилмоқда. Зеро, ишончли банк ва
тўлов тизимлари бутун иқтисодиётнинг барқарор фаолия тини
таъминлашга асос бўлади;
Do'stlaringiz bilan baham: