163
Мазкур
норма
билан
жамоатчилик
назоратининг
механизмларидан фойдаланган ҳолда бюджет жараёнининг
очиқлигини
таъминлашнинг
конституциявий
асослари
мустаҳкамланмоқда. Жумладан,
давлат бюджети устидан
жамоатчилик назоратига оид нормалар
Жанубий Корея,
Япония, Франция
каби давлатларнинг
конституцияларида
ҳам назарда тутилган.
Янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасида белгиланаётган
нормалар юқорида қайд этилган ишларнинг мантиқий давоми
сифатида
давлат бюджетини шакллантириш, унинг даромад
ва харажат қисмларини
белгилаш, ижросини таъминлашда
фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш,
уларга бу жараёнда фаол қатнашиш, жамоатчилик назоратини
амалга ошириш учун тегишли ташкилий ва ҳуқуқий шарт-
шароитлар ва кафолатлар яратади.
Давлат бюджетидан мақсадли
фойдаланишни таъминлаш
эса аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш, таълим олиш
имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли
қатламларига зарур ёрдам кўрсатиш, уй-жой билан таъминлаш,
тадбиркорликни ва умуман, давлат ва жамият ҳаётининг бошқа
барча соҳаларида самарадорликни таъминлашга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: