166
Конституцияда белгилаш орқали пул-кредит ва валюта сиёсати
самарадорлигини оширади. Пировардида нархлар ва банк тизими
барқарорлиги таъминланади. Охирги юз йилда марказий банклар
мустақиллиги юқори даражада
таъминланган давлатларда
иқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсиш сезиларли бўлган.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Марказий банк фақат Олий
Мажлис Сенатига ҳисобдорлиги қатъий белгиланмоқда;
тўртинчидан, “Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун
билан белгиланади”
, деб мустаҳкамланмоқда. Ушбу ҳаволаки
норма Марказий банкнинг мақоми, ташкилий-ҳуқуқий асослари,
фаолияти фақат қонун билан белгиланишини назарда тутади.
Мазкур қоидалар
Венгрия, Озарбайжон, Миср каби
давлатлар конституцияларида ҳам мавжуд.
Киритилаётган ушбу нормаларнинг аҳамияти шундаки, Мар-
казий банкнинг фаолияти асосларини конституциявий даражада
мустаҳкамлаб, унинг нуфузи ҳамда масъулиятини оширади.
100-савол:
Миллий пул бирлиги сўмнинг
Конституция даражасида мустаҳкамланиши
қандай аҳамият касб этади?
Жавоб:
Давлатчиликнинг
муҳим белгиларидан бири – бу
миллий валютадир. Ҳар қандай
давлат ҳудудида ушбу мамлакат-
нинг миллий пул бирлиги ягона
тўлов воситаси бўлиб
хизмат
қилади.
Ўзбекистон
Республика-
сининг пул бирлиги – сўм, у
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона чекланма-
ган қонуний тўлов воситасидир.
Ўзбекистоннинг миллий валютаси сўм 1994
йилнинг
1 июль санасида илк маротаба муомалага киритилган. Ўзбекистон
Республикаси пул белгиларининг номинал қиймати
Марказий
167
банк томонидан белгиланади. Бугунги
кунда мамлакатимизда
1000, 5000, 10000, 20000, 50000, 100000, 200000 сўмлик
қоғоз пуллар, шунингдек, турли номиналдаги танга пуллар ҳам
муомалада амалда бўлиб турибди.
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банкининг
маълумотларига кўра, 2022 йил январь-сентябрь ойларида нақд
пул
айланмаси 503,0 трлн сўмни ташкил этган ва бу кўрсаткич
2021 йилнинг мос даврига нисбатан 39,3 фоизга ошган.
Миллий валютанинг иқтисодиёт ва иқтисодий-ижтимоий
ҳаётидаги ўрнидан келиб чиққан ҳолда янги таҳрирдаги
Конституциямиз лойиҳасининг 150-моддасида
“Ўзбекистон
Do'stlaringiz bilan baham: