Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   152
Bog'liq
referendum

институтлари 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Давлат 
бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши 
устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади”
.
Бу давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи халқ 
эканлигидан келиб чиқади. Шунингдек, барчамиз солиқ 
тўловчимиз, ўз солиқларимизнинг қандай сарфланаётганини
билиш, буни назорат қилишга ҳақлимиз.
Бугунги кунда мамлакатимизда ривожланаётган “Очиқ 
бюджет” давлат сиёсати
, бюджет устидан жамоатчилик 
назоратини самарали амалга ошириш ва бу борада тўлиқ ахборот 
олиш учун кенг имкониятлар яратмоқда. Хусусан, Давлат 
бюджетига оид ахборотларни жойлаштиришни назарда тутувчи 
“Очиқ бюджет” портали ишга туширилди, 2019 йилдан бошлаб 
бюджет маблағларини тақсимлашда туман (шаҳар)лар бюджетлари 
қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри 
асосида шакллантириш механизм жорий этилди. 


163
Мазкур 
норма 
билан 
жамоатчилик 
назоратининг 
механизмларидан фойдаланган ҳолда бюджет жараёнининг 
очиқлигини 
таъминлашнинг 
конституциявий 
асослари 
мустаҳкамланмоқда. Жумладан, давлат бюджети устидан 
жамоатчилик назоратига оид нормалар Жанубий Корея, 
Япония, Франция
каби давлатларнинг конституцияларида 
ҳам назарда тутилган.
Янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасида белгиланаётган 
нормалар юқорида қайд этилган ишларнинг мантиқий давоми 
сифатида давлат бюджетини шакллантириш, унинг даромад 
ва харажат қисмларини белгилаш, ижросини таъминлашда 
фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш, 
уларга бу жараёнда фаол қатнашиш, жамоатчилик назоратини 
амалга ошириш учун тегишли ташкилий ва ҳуқуқий шарт-
шароитлар ва кафолатлар яратади. 
Давлат бюджетидан мақсадли фойдаланишни таъминлаш 
эса аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш, таълим олиш 
имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли 
қатламларига зарур ёрдам кўрсатиш, уй-жой билан таъминлаш, 
тадбиркорликни ва умуман, давлат ва жамият ҳаётининг бошқа 
барча соҳаларида самарадорликни таъминлашга хизмат қилади. 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling