Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти тавсиялари


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   152
Bog'liq
referendum

ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти тавсиялари
да ҳам 
кўзда тутилган. Шунингдек, Австрия, Бельгия каби давлатлар 
конституцияларида ҳам бюджет шаффофлигига оид нормалар 
белгиланган. 
Ушбу ўзгаришлар бюджет харажатлари устидан парламент 
ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга, мазкур йўналишда 
коррупцион омилларнинг камайишига, мамлакат молиявий 
тизимига аҳолининг ишончи кучайишига, макроиқтисодий 
барқарорликни таъминлашга ҳамда мамлакатнинг инвестиция-
вий жозибадорлигини оширишга хизмат қилади. 
Пировардида Давлат бюджети маблағлари янада адолатли 
тақсимланишини ҳамда халқ ва фуқаро манфаатлари йўлида 
мақсадли ва самарали равишда сарфланишини таъминлайди. 


165
99-савол: 
Янги таҳрирдаги Конституциямиз 
лойиҳасида Марказий банк мақоми билан 
боғлиқ қандай ўзгартириш назарда тутилган 
ҳамда уларнинг амалий аҳамияти қандай?
Жавоб:
Янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 
151-моддасида Марказий банк мақомини мустаҳкамловчи 
қуйидаги нормалар белгиланмоқда:
биринчидан, “Ўзбекистон 
Республикаси 
Марказий 
банки пул-кредит ва валюта 
сиёсатини ишлаб чиқади 
ҳамда 
амалга 
оширади”

деган норма орқали Марказий 
банкнинг мақсад ва вазифалари 
аниқ 
белгиланмоқда. 
Бозор 
иқтисодиётида нарх барқарорлигини таъминлаш энг долзарб 
масала ҳисобланиб, унинг ҳал этилиши иқтисодий ўсишга 
замин яратади;
иккинчидан, “Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банки мамлакатда банклар фаолиятини тартибга 
солишни амалга оширади, банк ва тўлов тизимларининг 
барқарор фаолият кўрсатишини таъминлайди”
, деган янги 
норма белгиланмоқда.
Амалдаги Конституцияда Марказий банкнинг банк тизимини 
тартибга солиш йўналишлари аниқ белгиланмаган эди. Энди-
ликда ушбу бўшлиқнинг бартараф этилиши натижасида тижорат 
банклари томонидан аҳолига банк хизматларини кўрсатишда 
назорат функцияларига аниқлик киритилиб, аҳоли ва бизнес 
вакилларининг банклардаги жамғармаларини сақ лашда хавф-
сизлик кафолатлари кучайтирилмоқда. Зеро, ишончли банк ва 
тўлов тизимлари бутун иқтисодиётнинг барқарор фаолия тини 
таъминлашга асос бўлади;

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling