Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


-савол: Конституцияга судьялар мус та-


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   152
Bog'liq
referendum

92-савол:
Конституцияга судьялар мус та-
қиллигини кучайтириш бўйича кирити лаёт-
ган янги нормаларнинг аҳамияти нимада?
Жавоб:
Ўзбекистон Конституциясига судлар ва судьялар 
мустақиллигини, судьялар ва улар оила аъзоларининг дахлсиз-
лигини таъминлаш, уларнинг ваколатларини кенгайтириш, мод-


154
дий ва молиявий таъминотини 
яхшилашга оид бир қатор янги 
нормалар киритилмоқда.
Зеро, ҳуқуқий демократик 
давлатда суд ва судьялар амалда 
мустақил бўлсагина қонунийлик 
таъминланади, инсон ҳуқуқ ва 
эркинликлари кафолатланади.
Янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасига киритилаётган 
136-моддага кўра, “Судьяни муайян ишнинг муҳокамасидан 
четлаштиришга, унинг ваколатларини бекор қилишга 
ёки тўхтатиб туришга, бошқа лавозимга ўтказишга 
фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра 
йўл қўйилади. Суднинг қайта ташкил этилиши ёки 
тугатилиши судьяни лавозимидан озод этиш учун асос 
бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас”

Конституцияга киритилаётган янги нормаларнинг мазмун-
моҳияти ва аҳамияти шундан иборатки:
биринчидан
, судьяни муайян ишнинг муҳокамасидан чет-
лаштиришга, унинг ваколатларини бекор қилишга ёки тўхтатиб 
туришга фақатгина қонунда белгиланган тартиб ва асосларга 
кўра йўл қўйилади. Бу дегани, судья ўзи олиб бораётган бирон- 
бир ишни кўриш даврида ушбу ишдан четлаштирилишига йўл 
қўйилмайди. Масалан, судья ёки судьялар таркиби бир жиноят 
ишини бошидан охиригача кўриб чиқиб, ҳукм чиқаргунига 
қадар ушбу жиноят ишини кўриб чиқиш ваколати улардан олиб 
қўйилмайди;
иккинчидан
, судьяни бошқа лавозимга ўтказишга 
фақатгина қонунда белгиланган тартиб ва асосларга кўра йўл 
қўйилади;
учинчидан
, судьяни лавозимидан озод этиш учун асос 
сифатида суднинг қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши сабаб 
бўла олмайди. 
Дарҳақиқат, мазкур нормани киритишга зарурият ҳам шун-
дан иборатки, аввало судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг 
дахлсизлиги конституциявий даражада мустаҳкамланади, 


155
судьянинг ваколатлари қонунда белгиланган тартибдан ҳамда 
асослардан бошқача тарзда тугатилиши ёки тўхтатиб турилиши 
мумкин эмаслиги кафолатланади. 
Бундай 
қоидалар 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling