107
кўради
, деган кенг қамровли норма киритилмоқда. Ушбу норма
билан аҳолининг юқоридаги тоифаларига тегишинча имтиёзли
уйлар бериш, бепул тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия
буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари
билан таъминлаш, етим
болалар учун олий таълимда бепул ўқиш имкониятини яратиш,
пенсия ва нафақалар билан таъминлаш,
ижтимоий хизматлар
тури ва сифатини ошириш чораларини кўриш давлатнинг
конституциявий мажбуриятига айланмоқда;
учинчидан, давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг
ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий соҳалар объектлари
ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-
шароитлар яратади, уларнинг ишга жойлашишига,
таълим олишига кўмаклашади, уларга зарур ахборотни
тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлайди
,
деган
инсонпарвар норма мустаҳкамланмоқда. Бу эса давлатга
ногиронлиги бўлган шахсларнинг
маданият марказлари, кино
ва концерт заллари, цирк, театрларга кириш, шунингдек давлат
хизматлари, тиббий, ижтимоий хизматлардан фойдаланишда
имтиёзлар, қулайликлар яратиш, уларни имтиёзли
асосда
ишга жойлашиш ва таълим олишлари учун ташкилий-ҳуқуқий
чоралар кўриш мажбуриятини юкламоқда.
Пировардида ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли ва ногиронлиги
бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг
жамиятда ўз ўрнини топишларига ёрдам бериш, ҳаётдан
розилигини оширишга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: