Ўзбекистон Республикаси Президенти


Ўзбекистон Республикасида аҳоли даромадлари ўзгариши*


Download 2.17 Mb.
bet25/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

Ўзбекистон Республикасида аҳоли даромадлари ўзгариши*, фоиз ҳисобида

Кўрсаткичлар

Йиллар

2009 йилда 2005 йилга нисбатан
(+,-)

2005

2006

2007

2008

2009




Ялпи даромад

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

-

Пул даромадлари

82,4

83,8

84,5

85,5

86,5

4,1

шу жумладан:



















Иш ҳақи

28,2

29,0

29,4

29,7

30,0

1,8

Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад

12,9

15,1

15,4

18,1

19,4

6.5

Шахсий ёрдамчи хўжаликдан олинган даромад

17,8

17,7

17,0

15,3

12,8

-5.1

Ижтимоий трансфертлар

15,5

16,0

16,7

16,9

17,2

1,7

Қариндошлардан олинган моддий ёрдам

5,2

4,2

4,1

3,1

2,8

-2,4

Мулкдан олинган даромад

1,3

1,2

1,1

1,5

1,9

0,6

Кредит, ссудалар

1,4

0,5

0,6

0,9

1,4

0

Бошқа пул даромадлари

0,1

0,1

-

-

-

-0,1

Натура шаклдаги даромадлар

17,6

16,2

15,5

14,5

13,5

-4,1

*Жадвал Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.
Ўзбекистон ҳукумати ўз зиммасига мамлакатимизда кам таъминланган тоифа миқдорини камайтириш ва жамиятимиз ҳаётида инсонпарварлик тамойилларининг янада ривожланишига кўмаклашиш мақсадида Мингйиллик ривожланиш мақсадлари борасида маълум бир мажбуриятларни ўз зиммасига олган. Халқаро ҳамжамият, шу жумладан, БМТнинг турли таркибий тузилмалари бу борада молиявий ёрдам бериш ва мамлакатимиздаги давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш орқали кўмаклашишга ҳозирлигини изҳор этади. Ўзбекистоннинг 2015 йилгача бўлган даврдаги вазифаси кам таъминланган аҳоли ҳиссасини 50 фоизга қисқартиришдан иборат. Мамлакатимизда аҳолини самарали муҳофаза қилишга йўналтирилган мақсадли чора-тадбирлар ҳамда юксак иқтисодий ўсиш ва бандлик суръатлари аҳоли фаровонлигини оширишни таъминламоқда.
2.2-расм.

Аҳоли реал даромадларининг ошишида макроиқтисодий шароитнинг қулайлиги, иқтисодий ўсишнинг тез суръатларда ортиб бориши, инфляциянинг сезиларли даражада пасайиши, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва аҳолини аниқ ижтимоий ҳимоя қилишнинг кучайиши ҳисобланади.

Бундай шарoитда аҳoлининг ўсиб бoраётган тўлов қoбилияти билан мамлакатимиз кoрxoналарида ишлаб чиқарилаётган истеъмол тoварлари ҳажми ўртасида ички бoзoрда мутанoсибликни таъминлаш, бундай маҳсулoтлар турини кенгайтириш, бoзoрларимизни улар билан ишoнчли тарзда тўлдириб бoриш алoҳида аҳамият касб этади. Чунки аҳолининг турмуш фаровонлиги кўп жиҳатдан унинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши даражасига боғлиқ бўлади (2.4-жадвал).
Айни пайтда аҳоли фаровонлиги, унинг реал даромадига таъсир кўрсатадиган омиллардан бири – ички бозордаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх даражаси ҳисобланади (2.5-жадвал). Чунки, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши аҳоли реал даромадларининг пасайишига, аксинча, нархларнинг пасайиши эса, ҳаттоки номинал даромад ўзгармаган тақдирда ҳам, реал даромаднинг ошишига олиб келади.


2.4-жадвал
2009 йилда Ўзбекистон аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси

Озиқ-овқат маҳсулотлари турлари

Ўлчов
бирлиги

Ички
истеъмол
талаби*

Ишлаб
чиқариш ҳажми

Таъминлаш
даражаси,
фоизда

Сабзавот

минг тн.

3812,4

5704,7

149,6

Картошка

минг тн.

1761,4

1524,5

86,5

Полиз

минг тн.

578,0

1071,0

185,3

Мева

минг тн.

2417,0

1542,9

63,8

Узум

минг тн.

617,2

899,6

145,7

Гўшт (сўйилган вазнда
субмаҳсулот билан)

минг тн.

1318,7

916,4

69,5

Сут

минг тн.

4118,6

5779,0

140,3

Тухум

млн. дона

8214,4

2715,9

33,1

Ун

минг тн.

2747,4

3675,0

133,8

Ўсимлик ёғи

минг тн.

222,7

236,1

106,0

Мева-сабзавот консервалари

млн. ш.б.

360,8

454,3

125,9

*) Ички истеъмол қуйидагиларни ўз ичига олади:
- аҳолининг истеъмол меёри;
- қайта ишлашга йўналтирилган ҳажм;
- келгуси йил ҳосили учун уруғлик ҳажми.
2.5-жадвал
Ички бозордаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархлари, сўмда

Маҳсулот тури

Ўлчов бирлиги

2007
йил

2008
йил

2009
йил

2009 йилда 2008 йилга нисбатан, фоизда

Буғдой уни

1 кг

670

926

871

94,1

Гуруч

1 кг

881

2842

2069

72,8

Ўсимлик ёғи

1 литр

2197

2764

2520

91,2

Шакар

1 кг

1114

1327

2118

159,6

Чой

1 кг

3504

4319

5260

121,8

Мол гўшти

1 кг

4656

5998

6646

110,8

Сут

1 литр

558

688

734

106,7

Тухум

10 дона

1754

2395

2208

92,2

Картошка

1 кг

514

627

591

94,3

Карам

1 кг

269

287

267

93,0

Пиёз

1 кг

222

783

406

51,9

Сабзи

1 кг

239

279

261

93,5

Жадвалда келтирилган маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2009 йил давомида ўтган йилга нисбатан бир қатор маҳсулотларнинг нархлари пасайганини кўрамиз. Буни мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш борасидаги самарали чора-тадбирлар натижаси сифатида баҳолаш мумкин. Ўз ўрнида шуни ҳам таъкидлаш лозимки, 2009 йилда шакар (159,6 фоиз), чой (121,8 фоиз), мол гўшти (110,8 фоиз), (сут 106,7 фоиз) каби маҳсулотларнинг нархи ошган. Бироқ, нархлар индексидаги бу ўзгаришлар аҳоли даромадларининг ўтган 2009 йилдаги 40 фоиз ўсиши билан тўлиқ қопланиб, аҳоли жон бошига реал даромадларнинг 26,5 фоиз ошишига эришилди.
Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, мамлакатимиз йигит-қизларини XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама етук шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида 2010 йил юртимизда “Баркамол авлод йили” деб эълон қилинди. Бунинг асосий сабаби ва ундан кутилган натижалар кўламини жадвал орқали изоҳлаш мумкин.
2.3-расм.

“Баркамол авлод йили” давлат дастури мамлакатимиз ёшларининг барча гуруҳларини қамраб олади. Жумладан:


- соғлом фарзанднинг дунёга келиши учун “Соғлом она – соғлом бола” ғояси асосида бўлажак оналар саломатлиги бўйича ғамхўрликни янада кучайтириш;
- мактабгача таълим тизими асосини ташкил этган боғча ва яслиларда ўғил-қизларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашнинг замонавий усулларидан кенг фойдаланиш;
- умумтаълим мактабларида тарбия ва таҳсил олаётган ёшларимизнинг янада камол топишини таъминлаш, аниқ бир касбга бўлган қизиқишларини шакллантириш;
- ўрта махсус таълим тизими, яъни касб-ҳунар коллежларида касб маҳоратини ўрганиб, тарбия топаётган, академик лицейларда ўз билимларини янада чуқурлаштириб, таълим олаётган ёшларни замонавий касб-ҳунар соҳалари ва олий таълим муассасаларига тайёрлаш;
- олий таълим муассасида таҳсил олаётган ёшларни ўз йўналиши, мутахассислиги бўйича етук кадр сифатида катта ҳаётга тайёрлаш.
Маълумки, таълим соҳасидаги ислоҳотлар мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг узвий ва ҳал қилувчи йўналишларидан бири ҳисобланади. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Ҳаммамизга теран бир ҳақиқат аён бўлиши керак – биз юртимизнинг эртанги ривожи йўлида қандай чуқур ўйланган дастурларни тузмайлик, бу режаларни бажариш учун қандай моддий база ва имкониятларни яратмайлик, бунинг учун қандай кўп сармоя сафарбар этмайлик, уларнинг барчасини амалга оширадиган, рўёбга чиқарадиган қудратли бир омил борки, у ҳам бўлса, юқори малакали ишчи кучи ва юртимизнинг эртанги куни, тараққиёти учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган етук мутахассис ёшларимиз, десак, ўйлайманки, ҳеч хато бўлмайди»1.
Бундан кўринадики, эркин демократик фуқаролик жамиятини барпо этиш, юксак иқтисодий тараққиётга эришиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш каби пировард мақсадларга таълим соҳасини тубдан ўзгартирмасдан ва замонавий асосда қайта қурмасдан туриб эришиб бўлмайди.
Таълимнинг бошқа босқичлари қатори олий таълим тизимини ҳам тубдан ўзгартириш мустақиллик давридаги таълим ислоҳотларининг энг муҳим йўналишларидан биридир. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни (1997 йил 29 август) ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури халқаро таълим стандартларини мамлакатимиз олий таълим тизимига жорий қилиш, юксак малакали замонавий кадрлар тайёрлашда миллий тажриба ва анъаналаримиз билан бирга илғор жаҳон тажрибасидан ҳам кенг фойдаланиш борасида янги уфқ ва имкониятлар очди.
Айнан ана шу ҳужжатлар асосида олий таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозлаш, дарслик ва ўқув-услубий материаллар, педагог кадрлар билан таъминлаш, янгича фикрлайдиган ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, уларнинг меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш тадбирлари аниқ белгилаб олинди.
Олий таълимда бакалавриат ва магистратура тизими жорий қилинди. Жаҳон стандартларига мос бу тизим олий таълим сифатини оширишга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бу ҳақда алоҳида тўхталиб, шундай деган эди: «Билимдон, профессионал жиҳатдан саводли ҳамда ғайрат-шижоатли шахсларни, ўз мамлакатимизнинг чинакам ватанпарварларини тарбиялай оладиган, уларни буюк миллий маданиятнинг улкан маънавий мероси билан бойита оладиган, жаҳон фани ва маданияти дурдоналаридан баҳраманд эта оладиган мамлакатгина, миллатгина буюк келажакка эришиши мумкин».
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури Президентимиз ташаббуси билан юзага келди. Бундай Дастур дунёда АҚШдан сўнг фақат Ўзбекистонда қабул қилинди ва бугунги кунда жаҳон жамоатчилиги унинг афзалликларини тўла эътироф этиб, бизнинг бу соҳадаги тажрибаларимизни ўрганмоқда.
Мамлакатимизда узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг амалий жиҳатдан янги меъёрий-ҳуқуқий пойдевори яратилди. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун юқори малакали педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш, уларни саралаш, аттестациядан ўтказиш, бошқарув ходимлари ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш бўйича мақсадли дастур ишлаб чиқилди ва ҳаётга жорий этилди. Маълумки, узлуксизлик ва узвийлик таълим тизимида ортиқча такрорийликка чек қўйиб, энг аввало, жамиятнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини кенгайтиради, қолаверса, давлатнинг ижтимоий ва илмий-техник тараққиётини такомиллаштириш омили сифатида ишлаб чиқаришнинг барқарор ривожланишини таъминлайди.
Президентимиз таъкидлаганидек, Ўзбекистонда ҳар йили таълим учун сафланаётган харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этмоқда. Ҳолбуки, жаҳон тажрибасида бу кўрсаткич 3-5 фоиздан ошмайди.
Бугунги кунда, жаҳон моливий-иқтисодий инқирози шароитида “Баркамол авлод йили” давлат дастурида белгиланган комплекс чора-тадбирларни бажариш учун 2010 йилда барча молиялаш манбалари ҳисобидан 8 триллион сўм атрофидаги маблағ, жумладан, 1,8 триллион сўм давлат маблағлари, тижорат банкларининг 3,3 триллион сўмлик кредитлари ва масъул ижрочиларнинг 2,7 триллион сўмдан ортиқ маблағлари йўналтирилди. Жаҳонда ҳеч бир давлат ёш авлод камолоти учун бунчалик катта эътибор ва маблағ ажаратмаган.
2.4-расм. Ўзбекистон Республикасидаги узлуксиз таълим тизими

Ўзбекистон таълим тизимидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши натижасида замон талабларига мос келадиган самарали босқич ва шаклларни ўз ичига олган узлуксиз таълим тизими яратилди (2.4-расм).


Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойиллари қаторида таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик ва демократик хусусияти, таълим узлуксизлиги, умумий, ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги, ўрта махсус, касб таълимининг, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи йўналишининг танлаш эркинлиги алоҳида аҳамият касб этади. Шунга кўра, соҳани тубдан ислоҳ этиш ҳамда замон талаблари асосида шакллантиришда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари тармоғининг яратилишига алоҳида эътибор қаратилди (2.5-расм).
2 .5-расм.

Расмдаги диаграммадан кўринадики, 1998-2009 йиллар мобайнида мамлакатимиздаги академик лицейлар сони 9,2 марта, касб-ҳунар коллежлари сони эса 68,5 марта ортган. Бу эса мазкур ўқув муассасаларига қабул қилинаётган ўқувчилар сонининг сезиларли равишда кўпайишига имкон яратган (2.6-расм).


Маълумотлар шундан далолат берадики, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ташкил этилишининг дастлабки палласи – 1998-1999 ўқув йилида ушбу муассасаларга қабул қилинганлар сони тегишли равишда 1856 ва 3856 нафардан иборат бўлса, 2009-2010 ўқув йилига келиб бу кўрсаткич 41002 ва 533860 нафарни ташкил этган, яъни тегишли равишда 22 ва 138,4 баробарга ўсган.
2.6-расм.

Ҳозирги кунда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 107760 нафар педагог фаолият кўрсатиб, уларнинг 91138 нафари (84,6 фоизи) олий маълумотга, 13301 нафари эса (12,3 фоизи) ўрта махсус маълумотга эга. 1998-2009 йиллар давомида ушбу педагогларнинг 107010 нафари (99,3 фоизи) ўз малакасини оширган. 1364 нафар педагог ўз малакасини хорижий мамлакатларда ошириб қайтган.
Таълим тизими самарадорлигини оширишда АЛ (академик лицей) ва КҲК (касб-ҳунар коллежлари) учун дарслик ва ўқув қўлланмалари янги авлодини яратиш муҳим йўналишлардан ҳисобланади. Ўтган даврда ушбу йўналишда ҳам салмоқли натижалар қўлга киритилди. Жумладан, 1998-2009 йиллар мобайнида 984 номдаги дарслик ва ўқув қўлланмалар, 131 номдаги электрон дарсликлар тайёрланди. Умумий ҳолда 5,1 миллион нусхада ўқув адабиётлари чоп этилди.
Ўзбекистонда олий таълим тизимини ислоҳ қилиш ва замон талабларига мослаштиришнинг зарурати мустақилликкача бўлган бир қатор ҳолатларда намоён бўлар эди. Олий таълим тизимининг таркибий тузилиши ва амал қилиш жараёнлари унинг мавжуд моддий-иқтисодий, миллий-табиий, маънавий-интеллектуал салоҳияти имкониятларига замонавий талаб-эҳтиёжлар даражасида жавоб бермасди.

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling