Ўзбекистон Республикаси Президенти
Download 2.17 Mb.
|
2 5253852301411484381
Учинчидан, собиқ тузум даврида мавжуд олий ўқув юртларининг 80 фоизга яқини замонавий тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган мутахассис кадрлар тайёрлашга йўналтирилган эди. Бу эса иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш нуқтаи назаридан замон талабларига жавоб бермас эди. Шунга кўра, Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида мамлакатимиз ва жаҳон бозорида кучли талабга эга бўлган, келажакда рақобатдош маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш имконини берадиган замонавий мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган бир қатор олий ўқув юртлари ташкил этилди. Тошкент кимё технологиялари институти, Самарқанд давлат иқтисодиёт ва сервис институти, Тошкент ахборот технологиялари университети, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Губкин номидаги Россия нефть-газ университети филиаллари, Турин политехника институти, Сингапурнинг Тошкентдаги менежментни ривожлантириш институти шулар жумласидандир.
Бугунги кунда олий ўқув юртларида қарийб 287 минг талаба таҳсил олмоқда, шунинг 274 минг нафари бакалавриат босқичига ва 13 минг нафари магистратура мутахассисликларига тўғри келади. 2000 йилдан то ҳозирга қадар олий ўқув юртларига қабул қилинган талабалар сони 1,5 баробарга кўпайган. Юқорида қайд этилганидек, бу мамлакатимизда таълим тизимига берилаётган юксак эътибор ва аҳоли маънавий ва маърифий дунёқарашининг йилдан йилга ўсиб бораётгани, келажаги буюк давлат бўлган Ўзбекистоннинг том маънода улуғвор марралар сари интилаётганидан далолат бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 4 июндаги “2009/2010 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги ПҚ-1123-сонли Қарори асосида “Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори” (олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликларининг тизимлаштирилган рўйхати бўлиб, унда саккизта билим соҳаси мавжуд) қайта ишлаб чиқилди. Амалдаги классификатордаги 266 та бакалавриат таълим йўналишидан 50 таси қисқартирилиб, 8 таси янгидан киритилди, 1493 та магистратура мутахассислигидан 425 таси қисқартирилиб, 120 та мутахассислик янгидан киритилди. Таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлиги бевосита таълим муассасаларининг моддий-техник жиҳатдан таъминоти, уларнинг изчил равишда ривожлантирилиб бориши билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам давлатимиз томонидан мамлакатимизда олий таълим муассасаларининг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди (2.6-жадвал). 2.6-жадвал Ўзбекистон Республикасида 1990-2010 йиллар давомида олий таълим муассасаларининг ривожлантирилиши
Download 2.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling