Ўзбекистон Республикаси Президенти


Download 2.17 Mb.
bet29/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

кўрсаткич

миқдори

Фойдаланишга топширилган академик лицейлар

138

Улардаги ўқувчи ўринлари сони

93720

Фойдаланишга топширилган касб-ҳунар коллежлари

1370

Улардаги ўқувчи ўринлари сони

980908

Фойдаланишга топширилган ётоқхоналар

709

Улардаги турар жой ўринлари сони

94007

АЛ ва КҲКни қуриш ва қайта таъмирлаш учун ажратилган маблағлар,
млн. сўм

2368729

АЛ ва КҲК моддий-техник базасининг ривожлантирилиши:




- давлат бюджети ҳисобидан, млрд. сўм

133,8

- хорижий инвестициялар ҳисобидан, млн. АҚШ долл.

93,3

АЛ ва КҲКни ривожлантиришга жалб этилган хорижий инвестициялар, млн. АҚШ долл.

281,0

Мамлакатимизда 1998-2009 йиллар давомида 93,7 минг нафар ўқувчига мўлжалланган 138 та академик лицей, 980,9 минг нафар ўқувчи учун 1370 та касб-ҳунар коллежи, 94,0 минг нафар талабани ўз бағрига оладиган 709 та ўқувчи ва талабалар турар жойи янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бундай катта кўламдаги қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш учун 2368,7 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилди. Шунингдек, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари моддий-техник базасини ривожлантириш мақсадларига давлат бюджети ҳисобидан 133,8 миллирад сўм, хорижий инвестициялар ҳисобидан 93,3 миллион АҚШ доллари сарфланди. Бу борада жалб этилган хорижий инвестициялар умумий ҳажми 281 миллион АҚШ долларини ташкил этди.


Президентимиз томонидан таълим-тарбия жараёнига ёндашувда ёшларимизнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб етишларини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Бунда ёш мутахассис кадрларнинг кенг дунёқараш, замонавий билим, кўникма ва малака билан бир қаторда жисмонан соғлом бўлиши ҳам энг муҳим талаблардан бири сифатида кун тартибига қўйилмоқда. Бунинг учун эса ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт ишларини мунтазам ва тизимли тарзда йўлга қўйиш алоҳида аҳамият касб этиши табиий, албатта.
Шунга кўра, шахсан Президентимизнинг ташаббусига кўра, Ўзбекистонда ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида 3 бўғинли оммавий спорт мусобақалари тизими ишлаб чиқилиб, йўлга қўйилди. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Умид ниҳоллари», академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида «Баркамол авлод», олий ўқув юрти талабалари ўртасида «Универсиада» спорт мусобақаларини ўтказиш таълим-тарбия тизимига киритилди.
Ўзбекистонда соғлом авлодни тарбиялаш, ўқувчи ва талаба ёшлар саломатлигини мустаҳкамлашда жисмоний тарбия ва спортдан самарали фойдаланиш давлат дастурларида, норматив ҳужжатларда белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида”ги (2002 йил 24 октябрь) фармони ва шу фармон асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорлар болалар ўртасида спортни оммалаштириш, болалар шуғулланадиган спорт иншоотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги замонавий спорт иншоотлари бунёд этилишига замин яратди.
Жумладан, “2003-2009 йиллар мобайнида Жамғарма маблағлари ҳисобидан республикада намунавий лойиҳалар бўйича 1117 та болалар спорти объектлари барпо этилди ва фойдаланишга топширилди, шулардан 917 та спорт иншооти (82 фоизи) қишлоқ жойлардадир. Ҳозирги вақтда спорт секциялари ва гуруҳларида мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг 2,1 миллионга яқин ўқувчиси мунтазам шуғулланиб келмоқда, шуларнинг 35 фоизини қизлар ташкил этади”1.
Бугунги кунда Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўп жиҳатдан мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнлари билан ҳамоханг тарзда олиб борилмоқда. Бунда асосий йўналишлар сифатида олий ва ўрта махсус таълим тизимида ўқув, ўқув-услубий ва илмий фаолиятни модернизация қилиш, таълим ва илмий тадқиқот жараёнларидаги инновацион йўналишларни кучайтириш тадбирлари изчил амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирлардан кутилаётган асосий мақсад юқори даражадаги интеллектуал салоҳиятга эга бўлган миллий мутахассис кадрларни тайёрлаш технологияси ҳамда таълимнинг мазмунини янгича босқичга кўтаришдан иборатдир. Бу ўринда Президентимизнинг қуйидаги фикрлари ушбу жараёнларнинг аҳамиятини белгилаб берувчи ва мақсад сари йўналтирувчи дастуриламал бўлиб ҳисобланади: “Бугун ҳеч кимга сир эмаски, биз яшаётган XXI аср – интеллектуал бойлик ҳукмронлик қиладиган аср. Кимки бу ҳақиқатни ўз вақтида англаб олмаса, интеллектуал бойликка интилиш ҳар қайси миллат ва давлат учун кундалик ҳаёт мазмунига айланмаса – бундай давлат жаҳон тараққиёти йўлидан четда қолиб кетиши муқаррар”2.
Ўзбекистон учун Мингйиллик ривожланиш мақсадларидан бири аёллар ва эркаклар тенглигини рағбатлантириш ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир.
М
Статистик маълумотлар ва фактлар
Жаҳонда 876 миллион катта ёшдаги саводсиз аҳоли мавжуд бўлиб, шунинг 75 фоизини аёллар ташкил этади.
Аёлларнинг бандлик даражаси эркаклар бандлик даражасининг учдан икки қисмига тўғри келади. 2005 йилда аёллар жаҳон мамлакатлари парламентларида 15 фоиз ўринни эгаллашган. Ўта қашшоқликда яшаётган 1,3 миллиард кишининг 70 фоизини аёллар ташкил қилади. Дунёнинг кўпгина мамлакатларида ўғил фарзандлар қиз фарзандларга нисбатан кўпроқ қадрланади. Мактабга қатнамайдиган болаларнинг тахминан 60 фоизини қизлар ташкил этади. Аёллар ва қизларнинг камситилишини бартараф этиш масаласи ривожланишнинг ҳам, қашшоқликка қарши курашишнинг ҳам муҳим масаласидир. Аёллар эркаклар билан тенг бўлган мамлакатлар, одатда, бой ва фаровон бўлади.


амлакатимизда аёлларнинг таълим олиш, касб танлаш, ижтимоий ҳаётда ва қарорлар қабул қилишда эркаклар билан тенг ҳуқуқларга эга бўлиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бугунги кунда аёллар савдоси (трафик) ва уларни эксплуатация қилишнинг олдини олиш, ёш оилаларни, оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нфузини ошириш масалаларига устувор аҳамият берилмоқда.

Бундай эътибор ўз навбатида жамият ҳаётида меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитининг кучайишига, оила институтининг мустаҳкамланишига, соғлом ва баркамол авлод тарбиясига катта ижобий таъсир кўрсатади. Гендер тенглигининг яна бир муҳим жиҳати – унинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларининг асосий қисми эканидадир.
Ўзбекистонда аёлларнинг иқтисодий фаоллиги дунё мамлакатларига нисбатан юқори ҳисобланади (2.8-жадвал).
2.8-жадвал

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling