Ўзбекистон Республикаси Президенти


Download 2.17 Mb.
bet32/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

Ислом Каримов
у боис мамлакатимиз экологик муаммоларни ҳал этишда аввало ўз саъй-ҳаракатларига таяниб, биринчи навбатда, ушбу муаммоларнинг иқтисодий жиҳатларига эътибор қаратади. Ўзбекистон Экологик ҳаракати ташкил топиши ва унинг аъзолари учун парламентдан 15 та жой ажратилиши муҳим аҳамият касб этди. Ушбу ҳаракат нафақат умуммиллий миқёсда, балки муайян ҳудуд атроф-муҳит ифлосланиши, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш масалаларига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш борасида ҳам самарали фаолият юритмоқда.
Юртимизда экология соҳасида 2015 йилга қадар ҳал этилиши лозим бўлган миллий вазифалар қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган:
a) ҳукумат сиёсати ва дастурлари атроф муҳитни ҳозирги ва келажак авлод учун муҳофаза қилишга йўналтирилишини таъминлаш ва табиий захираларни асраб-авайлаш жараёнини кучайтириш;
б) тоза сувдан ва санитария хизматларидан баҳраманд бўладиган шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг улушини кўпайтириш.
М
Сўзимнинг якунида шуни таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон БМТ Бош котиби Пан Ги Мун таклиф этган Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги Тараққиётни жадаллаштиришга оид глобал ҳаракатлар режасини қўллаб-қувватлайди ва уни амалга оширишда фаол иштирок этади.
Ислом Каримов
ингйиллик ривожланиш мақсадлари бўйича БМТ агентлиги гуруҳи ва Осиё ривожланиш банки ёрдамида тайёрланган илк тадқиқотлар Мингйиллик ривожланиш мақсадларига тегишли маълумотлар аниқ бўлиши ва бутун жамиятда ишонч уйғотиши кераклигини кўрсатмоқда. Миллий Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришишдан ҳар бир кишига манфаат бўлишини таъминлаш учун мавжуд экологик муаммолар аҳоли турли қатламларига уларнинг жинсий мансублиги, ёши, иш жойи, даромади ва турар жойига боғлиқ равишда таъсир қилишини аниқлаш жуда муҳим.

Ў
Аниқ мақсад сари йўналтирилган ҳаракатларимиз
Юртимизда бирон-бир ишни биргаликда бажариш учун куч-ғайрат ва ҳаракатларини бирлаштириш одати бор. Бу ажойиб қадимий анъана ҳашар деб аталади. Ҳақиқатан ҳам, ҳар қандай ишни, айниқса, Мингйиллик ривожланиш мақсадлари сингари мураккаб ишни кўпчиликнинг кучи билан ҳал этиш осон кечади. Шунинг учун глобал ҳамкорликни МРМга эришишда жаҳон миқёсидаги ўзига хос ҳашар деб аташ мумкин.
Ўзбекистон Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришишда ҳамкорлик ва ҳамдўстликнинг аҳамияти нақадар катта эканини тушунади. Мамлакатимиз халқаро, минтақавий ва миллий миқёсда ҳамкорлик муносабатларини доимий равишда йўлга қўйиб келмоқда. Бу борада халқаро бозорга чиқиш ва савдо билан сармоядорликни ривожлантиришга имкон берадиган минтақавий ҳамкорлик энг муҳим вазифалардан ҳисобланади. Савдони рағбатлантириш, сув ва энергетика захираларидан биргаликда фойдаланиш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ғоялар ҳамда тажрибаларни эркин алмашиш бугунги кунда барқарор ривожланишни таъминлаш имконини беради.
Халқаро ташкилотлар барча Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматлари билан ҳамкорликда Орол денгизи ҳавзасини тиклаш дастурини амалга оширмоқда.
Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Европа ва Осиё иқтисодий ҳамжамияти, БМТ ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда хавфсизлик масалалари, шу жумладан, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши, одам савдоси ва терроризмга қарши кураш, шунингдек, ягона иқтисодий ва ахборот маконини яратиш масалалари бўйича минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш вазифаларини ҳал қилмоқда ва улар келажакда ўз натижасини беради, албатта.
збекистон гуманитар ва ижтимоий ривожланиш соҳасида, 2000 йилда БМТ томонидан эълон қилинган Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш доирасида ижтимоий тараққиётни жадаллаштириш имконини берадиган халқаро лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш борасида икки томонлама ҳамда кўп томонлама ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни муҳим вазифа деб ҳисоблайди.

Юртимиз учун юқорида қайд этилган масалаларни ҳал этишда БМТнинг ихтисослаштирилган институтлари (ЮНЕСЕП, ХМТ, БМТРД ва бошқалар) билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, кўрсатиб ўтилган соҳаларда асосий халқаро ҳуқуқ нормаларини ҳаётга татбиқ этишда фаол иштирок этиш муҳимдир.
Президентимиз ўз нутқида Ўзбекистон БМТ Бош котиби Пан Ги Мун таклиф этган Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги Тараққиётни жадаллаштиришга оид глобал ҳаракатлар режасини тўла қўллаб-қувватлашини ва уни амалга оширишда фаол иштирок этишини билдирди.

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling