Ўзбекистон Республикаси Президенти


Ўзбекистон Республикаси Президенти


Download 2.17 Mb.
bet34/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ислом Каримовнинг


БМТ саммитининг Мингйиллик ривожланиш
мақсадларига бағишланган ялпи мажлисидаги нутқини
ўрганиш бўйича


ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Ушбу услубий қўлланмада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисидаги нутқида дунё миқёсидаги қашшоқлик, очлик, оналар ва болалар ўлими, эпидемиялар каби ижтимоий муаммоларни, минтақавий ва глобал хавфсизликка таҳдид солаётган афғон можаросини ҳал этиш, экологик ҳалокатларнинг олдини олиш, жумладан, Оролбўйи ҳудудидаги вазиятни яхшилаш, табиий биологик фондни асраб-авайлаш каби ўта муҳим ва долзарб масалалар юзасидан илгари сурган фикр-мулоҳазалари, амалий хулоса ва таклифларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини талаба ёшлар онгига сингдириш бўйича инновацион таълим технологиялари воситаларидан фойдаланиш йўллари, шакл ва усуллари тавсия этилмоқда.




Тузувчилар: Иқтисод фанлари номзоди, доцент Ш.Мустафакулов,
П.ф.н., доцент Д.Файзуллаева,
Катта ўқитувчи К.Ахметова,
Катта ўқитувчи Д.Хошимова.




МУҚАДДИМА

Ўзбекистон билан Бирлашган Мамлакатлар Ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари бугунги кунда тобора кенгайиб бормоқда. Мамлакатимиз 1992 йил 2 мартда ушбу нуфузли халқаро ташкилотга аъзо бўлиб кирганидан буён ўтган даврда дунёда ва минтақамизда тинчлик ва барқарорликка тахдид соладиган хавф-хатарларга қарши курашиш, экологик муаммоларни биргаликда ҳал этиш борасида Ўзбекситон раҳбари БМТнинг юксак минбаридан туриб янги-янги ташаббусларни илгари суриб келмоқда.


Айниқса, 2000 йилда бўлиб ўтган БМТ саммити жаҳон тарихида муҳим воқеа бўлди. Ўшанда 189 та мамлакат етакчилари ер юзидаги глобал муаммоларни муҳокама қилиш учун Мингйиллик саммитига йиғилишди. Саммитда 2015 йилга бориб сайёрамиздаги ночор аҳволда кун кечираётган кишиларнинг ҳаётини сезиларли даражада яхшилаш учун бор куч ва имкониятларини ишга солиш мажбуриятини барча давлат раҳбарлари ўз зиммаларига олишди. Дунё олимлари қашшоқлик ва очарчилик билан боғлиқ муаммоларнинг сабабларини ўрганиб чиқиб, бу борадаги асосий саккизта сабабни аниқлаган эди. Жаҳон етакчилари томонидан ана шу саккизта йўналиш бўйича қабул қилинган қарор ҳамда белгиланган вазифалар БМТ саммитида маъқулланган Мингйиллик декларациясида ўз аксини топди.
Ана шу дастур асосидаги Мингйиллик ривожланиш мақсадлари ижросини жаҳоннинг турли минтақа ва мамлакатларида таъминлаш ва келгусидаги стратегик режаларни давлат раҳбарлари билан ўзаро келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Президени Ислом Каримов 2010 йилнинг 20 сентябрида БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг таклифига биноан БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари бўйича олий даражадаги ялпи мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Юртбошимиз ўз нутқида Мингйиллик ривожланиш мақсадлари доирасида мамлакатимизда амалга оширилган ишлар, Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлиги, Марказий Осиёда кечаётган жараёнлар, минтақавий хавфсизлик ва экология муаммолари, Афғонистон можаросига алоҳида тўхалди. Мамлакатимиз раҳбари бугунги кунда энг долзарб муаммоларни ҳал этишда уруш ва можаролар тўсиқ бўлаётганини, Афғонистон мисолида бунинг яққол тасдиғини кўриш мумкинлигини таъкидлади. Мазкур мамлакатда вазиятни барқарорлаштириш учун унга иқтисодий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий-гуманитар ва инфратузилмага оид лойиҳаларни амалга ошириш лозимлигини алоҳида қайд этди. Шу билан бирга, Афғонистон халқининг кўп асрлик анъаналари ва қадриятларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш зарурлигига яна бир бор эътибор қаратди.
Шунингдек, Юртбошимиз Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида атроф-муҳит муҳофазаси муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган ҳолда, сўнгги қирқ йилда Орол денгизининг акваторияси 7 баробар, унинг сув ҳажми 13 марта камайгани, Оролбўйи минтақаси Амударё ва Сирдарё ҳисобидан сув билан таъминланиши инобатга олинса, улардаги сув оқимининг камайтирилиши минтақамизда шусиз ҳам мураккаб бўлиб турган экологик ҳолатга баттар путур етказишини қайд этиб ўтди.
Ўзбекистон раҳбариинг илгари сурган таклиф ва ташаббуслари БМТ Бош Ассамблеясининг олий даражадаги мажлиси иштирокчилари томонидан катта эътибор ҳамда қизиқиш билан кутиб олинди.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг БМТ Бош Ассамлеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисидаги нутқини ўрганиш бўйича махсус курс ўқув қўлланмасига илова тарзида чоп этилаётган мазкур таълим технологияси қўлланмада баён этилган фикр ва мулоҳазаларни талабаларга етказиш мақсадида олий таълимнинг барча таълим йўналишлари учун 6 соатлик (4 соат маъруза, 2 соат семинар машғулот) ҳажмда тайёрланган. Таълим технологияси асосан ушбу махсус курс бўйича таҳсил берадиган профессор-ўқитувчилар учун мўлжалланган.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеяси Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисидаги нутқини ўрганиш бўйича ташкил этилган махсус курснинг маъруза ва семинар машғулотлари бўйича таълим технологияларини ишлаб чиқишнинг концептуал асослари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеяси Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисидаги нутқини ўрганиш бўйича ташкил этилган махсус курснинг мақсади ҳамда у бўйича таълим бериш технологиясини лойиҳалаштиришдаги асосий концептуал ёндашувлар қуйидагилардир:



Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling