Ўзбекистон Республикаси Президенти


Шахсга йўналтирилган таълим


Download 2.17 Mb.
bet36/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

Шахсга йўналтирилган таълим. Бу таълим, ўз моҳиятига кўра, таълим жараёнининг барча иштирокчиларининг тўлақонли ривожланишини кўзда тутади. Бу эса таълимни лойиҳалаштириш жараёнида, албатта, маълум бир таълим олувчининг шахсини эмас, аввало, келгусидаги мутахассислик фаолияти билан боғлиқ ўқиш мақсадларидан келиб чиқган ҳолда ёндашишни назарда тутади.
Тизимли ёндашув. Таълим технологияси тизимнинг барча белгиларини ўзида мужассам этмоғи лозим: жарённинг мантиқийлиги, унинг барча бўғинларининг ўзаро боғликлиги, яхлитлиги.
Фаолиятга йўналтирилган ёндашув. Индивиднинг жараёнли сифатларини шакллантириш, таълим олувчининг фаолиятини фаоллаштириш ва тезлаштириш, ўқув жарёнида унинг барча қобилияти ва имкониятлари, ташаббускорлигини очишга йўналтирилган таълимни ифодалайди.
Диалогик ёндашув. Бу ёндашув ўқув жараёни иштирокчиларининг психологик бирлиги ва ўзаро муносабатларини яратиш заруратини билдиради. Унинг натижасида шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши ва ўз-ўзини кўрсата олиши каби ижодий фаолияти кучаяди.
Ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасида демократик тенглик, ҳамкорлик каби ўзаро субъектив муносабатларга, фаолият мақсади ва мазмунини биргаликда шакллантириш ва эришилган натижаларни баҳолашга эътиборни қаратиш зарурлигини билдиради.
Муаммоли таълим. Таълим мазмунини муаммоли тарзда тақдим қилиш асосида таълим олувчиларнинг ўзаро фаолиятини ташкил этиш усулларидан биридир. Бу жараён илмий билимларни объектив қарама-қаршилиги ва уни ҳал этиш усулларини аниқлаган ҳолда, диалектик тафаккурни ва уларни амалий фаолиятда ижодий қўллашни шакллантиришни таъминлайди.
Ахборотни тақдим қилишнинг замонавий воситалари ва усулларини қўллаш бу янги компьютер ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашдир.
Ўқитиш услублари ва техникалари. Маъруза (кириш, мавзуий, маълумотли, кўргазмали (визуаллашган), анжуман, аниқ вазиятларни ечиш), мунозара, муаммоли услуб, пинборд, ақлий ҳужум, тезкор –сўров, савол-жавоб, амалий ишлаш усулларини ўз ичига олади.

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling