2-босқич
Асосий босқич
(55 дақиқа)
|
2.1. Талабалар билимини фаоллаштириш мақсадида савол беради: “Жаҳонда глобаллашув жараёнларининг кучайиб бориш вақтида ҳалқаро ташкилотларнинг тутган ўрни нимада деб ўйлайсиз?”
2.2. Жавобларни умумлаштириб, халқаро ташкилотларни ташкил этиш мақсадаларини ёритиб берувчи слайдлар намойиши орқали маълумотларни кенгроқ ёритиб беради (2-илова).
2.3. Халқаро ташкилот гуруҳлари бўйича талабалар билан биргаликда кластер тузади (3-илова).
2.4. БМТ тўғрисида талабалар қандай маълумотларга эга эканликларини билиш мақсадида савол беради: “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қандай мақсадда ташкил қилинган, у қандай вазифаларни амалга оширади?”, берилган саволни жуфтликда, сўнгра мустақил ўйлашга ва жуфтликда мухокама қилишни таклиф қилади: “Ўйланг - жуфтликда ишланг - фикр алмашинг” техникаси билан ишлаш қоидасини экранга чиқаради (4-илова).
2.5. Берилган жавобларни умумлаштириб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ташкил этиш тарихи ва унинг таркибини слайдлар орқали кенгроқ тушунтириб беради (5-илова).
2.6. Талабаларга “Ўзбекистонни ҳалқаро ташкилотлар фаолиятидаги иштироки тўғрисида сизга нималар маълум?” деган савол беради.
2.7. Жавобларни тўлдириш мақсадида Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар фаолиятидаги иштироки тўғрисидаги маълумотларни тўлиқроқ слайдлар орқали тушунтириб беради (6-илова).
|
Саволга жавоб беради.
Тинглайди, ёзади.
Талабалар берилган саволга жавоб беради.
Тинглайди, ёзади.
|