Ўзбекистон Республикаси Президенти


Ўқитишни ташкил этиш шакллари


Download 2.17 Mb.
bet37/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

Ўқитишни ташкил этиш шакллари: диалог, полилог, мулоқот, ҳамкорлик ва ўзаро ўқитишга асоланган фронтал, жамоавий ва гуруҳларда ўқитиш.
Ўқитиш воситалари: ўқитишнинг анъанавий воситалари (ўқув қўлланма, маъруза матни, тарқатма материаллар) билан бир қаторда – чизмали органайзерлар, компьютер ва ахборот технологиялари.
Коммуникация усуллари: талабалар билан тезкор ва фаол мулоқатга асосланган бевосита ўзаро муносабатлар.
Тезкор ва фаол алоқаларнинг (маълумотнинг) усул ва воситалари: тезкор сўров, ўқитиш диагностикаси.
Бошқариш усуллари ва воситалари: ўқув машғулоти босқичларини белгилаб берадиган технологик карта кўринишидаги ўқув машғулотларини режалаштириш, қўйилган мақсадга эришишда ўқитувчи ва тингловчининг биргаликдаги ҳаракати, нафақат аудитория машғулотлари, балки аудиториядан ташқари мустақил ишларнинг назорати.
Мониторинг ва баҳолаш: ўқув машғулотида ва бутун курс давомида мавзу юзасидан назорат саволларини бериб бориш орқали ўқитишнинг натижалари режали тарзда кузатиб борилади. Курс охирида тест топшириқлари ёрдамида тингловчилар (талабалар)нинг билимлари баҳоланади.

1.1. Таълим бериш технологиясининг модели



Машғулот вақти-2 соат

Талабалар сони: 20 – 40 нафаргача

Машғулот шакли

Ахборот бериш асосидаги кириш маърузаси

Маъруза режаси

1. Халқаро ташкилотларни ташкил этишдан қўзланган мақсадалар
2. Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ташкил этиш тарихи ва унинг таркиби. БМТнинг асосий мақсади ва вазифалари
3. Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар фаолиятидаги иштироки
4. Ҳозирги вазиятда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришишнинг муқобил йўлларини топишнинг аҳамияти
5. Қирғизистонда рўй берган фожиали воқеаларнинг Марказий Осиё минтақасидаги тинчлик ва барқарорликка жиддий хавф солаётгани
6. Экологияни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни асраб-авайланишнинг аҳамияти

Ўқув машғулотининг мақсади: Ўзбекистон ва Бирлашган миллатлар ташкилоти: ҳамкорлик, тараққиёт ва хавфсизликни таъминлаш йўли бўйича маълумотлар бериш.

Педагогик вазифалар:

  • ўқув курсининг мақсади ва вазифалари, ўтиладиган мавзуларга тузилмавий мантиқий чизма асосида тушунча бериш;

  • ҳалқаро ташкилотларни ташкил этиш мақсадалари ҳақида маълумотлар бериш;

  • Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ташкил этиш тарихи ва унинг таркиби билан таништириш;

  • БМТнинг асосий мақсади ва вазифаларини кўрсатиш;

  • Ўзбекистоннинг ҳалқаро ташкилотлар фаолиятидаги иштироки ҳақида маълумотлар бериш;

  • ҳозирги вазиятда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришишнинг муқобил йўлларини топишнинг аҳамиятини тушунтириш

  • Қирғизистонда рўй берган фожиали воқеаларнинг Марказий Осиё минтақасидаги вазиятга салбий таъсири тўғрисида гапириб бериш;

  • экологияни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш ҳақида маълумот бериш.

Ўқув фаолияти натижалари:

  • ўқув курсининг мақсади ва вазифаларини, ўтиладиган мавзуларни тузилмавий мантиқий чизма асосида шарҳлаб беради;

  • халқаро ташкилотларни ташкил этиш мақсадаларини ёритиб беради;

  • Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ташкил этиш тарихи ва унинг таркибини айтиб берадилар;

  • БМТнинг асосий мақсади ва вазифаларини кўрсатиб беради;

  • Ўзбекистоннинг ҳалқаро ташкилотлар фаолиятидаги иштироки ҳақида маълумотлар беради;

  • ҳозирги вазиятда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришишнинг муқобил йўлларини топишнинг аҳамиятини тушунтириб беришади;

  • Қирғизистонда рўй берган фожиали воқеаларнинг Марказий Осиё минтақасидаги вазиятга салбий таъсири тўғрисида гапириб беради;

  • экологияни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш ҳақида маълумот беради.

Таълим бериш усуллари

Кўргазмали маъруза, суҳбат, тақдимот, тушунтириш

Таълим бериш шакллари

Оммавий, жуфтлик

Таълим бериш воситалари

Ўқув қўлланма, проектор, график органайзерлар: кластер

Таълим бериш шароити

ЎТВ билан ишлашга мослаштирилган аудитория

Мониторинг ва баҳолаш

Оғзаки назорат: савол-жавоб




Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling