Ўзбекистон Республикаси Президенти


Аҳоли меҳнат фаоллигининг гендер хусусиятлари, фоиз ҳисобида


Download 2.17 Mb.
bet30/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

Аҳоли меҳнат фаоллигининг гендер хусусиятлари, фоиз ҳисобида
(2009 йил)




аёллар

эркаклар

Дунё бўйича

53,1

80,3

Ривожланган мамлакатлар

50,4

67,5

Бозор иқтисодиётига ўтиш босқичидаги мамлакатлар

51,0

70,5

Ўзбекистон

68,9

72,7

Манба: Демоскоп Weekle

Мустақиллик йиллари мамлакатимизда аёлларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани боис уларнинг иш билан бандлиги йил сайин ошиб бормоқда (2.9-жадвал).




2.9-жадвал
Мамлакатимиз иқтисодиётида аёлларнинг иш билан бандлиги
(минг киши)



Йиллар

Жами

Шу жумладан

аёллар улуши, %

аёллар

эркаклар

1991

8254,6

3682,0

4622,6

44,6

1995

8449,2

3717,6

4731,6

43,9

2000

8983,0

3955,1

5027,9

44,0

2005

10196,3

4871,5

5324,8

47,8

2006

10467,0

5003,6

5463,4

47,8

2007

10735,4

5017,1

5718,3

46,7

2008

11035,4

5057,1

5978,3

45,8

2009

11328,1

5210,9

6117,2

46,0

2009 йилда 1991 йилга нисбатан ўзгариши, фоиз ҳисобида

137,2

141,5

132,3

-

* Манба: Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Кўриб турганингиздек, 2009 йилда 1991 йилга нисбатан аёлларнинг иш билан бандлиги эркакларникига нисбатан юқори суръатда ўсган. «Соғлом она – соғлом бола» дастурини изчил амалга ошириш асосида соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги чора-тадбирларни янада кучайтириш, оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, профилактикага асосланган соғлиқни сақлаш тизимини устувор ривожлантириш, тиббий хизмат соҳаси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш билан боғлиқ масалалар юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ҳамда маслаҳат ишларини кучайтириш ва ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топиши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2010 йилдa дaвлaт бюджeтидa сoғлиқни сaқлaш сoҳaсидaги xaрaжaтлaр 1 триллиoн 700 миллиaрд сўм aтрoфидa бeлгилaнди, яъни, 2009 йилгa нисбaтaн 30 фoизгa кўпaйтирилди.


Яна шуни таъкидлаш кeрaкки, 2010 йилдa дaвлaт бюджeтининг 50 фoиздaн кўпрoғи мaмлaкaтимиздa фaқaт тaълим-тaрбия вa сoғлиқни сaқлaш сoҳaлaрини ривoжлaнтиришгa йўнaлтирилди.
2009 йилда она ва бола саломатлигини муҳофаза этиш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1096-сонли ва 2009 йил 1 июлдаги “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги 144-сонли қарорлари қабул қилинди.
2.7-расм.


Аҳоли ўртасида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни шакллантириш, оилада эркаклар масъулияти, оила муқаддаслиги каби қадриятларни тушунтириш ва тарғиб этиш борасидаги ишларни юқори поғонага кўтариш мақсадида Махсус жамоатчилик кенгаши фаолияти ташкил этилди.


Ўзбекистон барча ривожланган давлатлар қатори Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб “Оналикни муҳофаза қилиш” каби ўнлаб халқаро ҳужжатларни ратификация қилган.
Чақалоқлар ва 5 ёшгача бўлган болалар орасида ўлимни учдан икки қисмга камайтириш Ўзбекистон учун Мингйиллик ривожланиш мақсадларидан бири ҳисобланади.
Айтиш жоизки, диёримизда чақалоқлар ва 5 ёшгача бўлган болалар ўлими йил сайин камайиб бормоқда (2.8-расм).
2.8-расм. Ўзбекистонда 1 ёшгача бўлган чақалоқлар ва 5 ёшгача бўлган болалар ўлими динамикаси (ҳар 1000 аҳолига нисбатан)*

* Манба: Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
Ушбу расмдан кўриниб турибдики, давлатимиз томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2005 йилга қараганда 1 ёшгача бўлган чақалоқлар ўлими ҳар 1000 аҳолига нисбатан 14,9 тадан 11,7 тага, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими 20,6 тадан 15,9 тага камайган.



Мамлакатимизда ВИЧ/ОИТС, сил ва бошқа хавфли касалликларга қарши кураш борасида махсус дастур асосида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошриш кўзда тутилган:


- малакали шошилинч акушерлик ёрдами кўрсатиш бўйича акушер-гинекологларни ўқитиш;
- жинсий йўл орқали ўтадиган инфекциялар ва ОИВ инфекцияси диагностикаси ва профилактикасини бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражасида интеграция бўйича дастурни ишлаб чиқиш;
- ОИВ инфекциясини юқтирган ҳомиладор аёлларни уларга маслаҳат бериш дастурлари билан қамраб олиш.
‎- замонавий контрацептив воситалардан кенг фойдаланишни таъминлаш.
Ўзбекистонда ВИЧ/ОИТС ва силга қарши кураш, ушбу касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва уларни даволашни назорат қилиш бўйича фаол чоралар кўрилди (2.9-жадвал).
2.9-жадвал

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling