Ўзбекистон Республикаси Президенти


Download 2.17 Mb.
bet23/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

Ислом Каримов


жами давлат ташқи қарзи ЯИМнинг 9,5 фоизини ташкил қилиб, экспорт ҳажмига нисбатан 26 фоиздан ошмайди. Бу кўрсаткичлар Жаҳон банкининг мезонлари бўйича “жуда ўртамиёна” деб таснифланади.
Бу қадар салмоқли ютуқ ва натижаларнинг асосий сабабларидан бири аввало самарали иқтисодий сиёсатнинг тўғри танлангани ва изчил равишда амалга оширилгани билан боғлиқ. Бунда ҳар йиллик белгиланаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўналишлари, дастурлари ва чора-тадбирлари муҳим ўрин тутади. Шунга кўра, моҳиятан йил давомида асосий эътибор қаратиш, барча куч ва саъй-ҳаракатларни йўналтириш, имконият ва салоҳиятни сафарбар этишнинг муҳим соҳалари ва жабҳаларини ифодаловчи устувор йўналишларнинг белгилаб олиниши ушбу муваффақиятларнинг мустаҳкам замини ҳисобланади.
Ислoҳoтларни давoм эттириш ва чуқурлаштириш, мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирoзга қарши чoралар дастурини сўзсиз бажариш ва шу асoсда иқтисoдий ривoжланишнинг юқoри ва барқарoр суръатларини, самарадoрлигини ҳамда макрoиқтисoдий мувoзанатни таъминлаш – 2010 йилда ижтимoий-иқтисoдий ривoжланишнинг энг муҳим мақсади ва асoсий устувoр вазифаси сифатида белгилаб берилди. Бу бежиз эмас, албатта. Энг аввало, мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ белгилаб олинган ислоҳотлар стратегияси, унинг пировард мақсади, яъни ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига асосланадиган, эркин, демократик фуқаролик жамиятини қуриш ва шу асосда халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ўзининг беқиёс самарасини бермоқда. Айни пайтда, жаҳонни ларзага солган, кўплаб мамлакатлар иқтисодиётига катта талофатлар етказиб, издан чиқарган глобал молиявий-иқтисодий инқироз жараёнларининг мураккаб ва оғир синовларидан ўтаётган мамлакатимизнинг ўзига хос тараққиёт йўли ислoҳoтларни давoм эттириш ва чуқурлаштириш орқали янада самарали ва мустаҳкам бўлиб бормоқда.
Энг муҳими, юртимизда инқироз шароитида аҳолини ишончли ҳимоя қилиш, унинг даромади ва моддий фаровонлигини ошириш имкони таъминланди. Реал даромадлар 2009 йил давомида 26,5 фоизга кўпайгани, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ўсиши ўрта ҳисобда 40 фоизни ташкил этгани бунинг тасдиғидир.
А
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида қабул қилинган мамлакатни демократлаштириш бўйича ўз моделимиз, иқтисодиётнинг мафкурадан холилиги ва сиёсатдан устунлиги, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифаларини бажариши, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат ўтказиш, ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил амалга ошириш тамойилларига асосланган ижтимоий йўналтирилган эркин бозор иқтисодиётига ўтиш ушбу ютуқларни қўлга киритишда муҳим омил бўлмоқда.

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling