Ўзбекистон республикаси президенти


Совет давлатининг сиёсий қатағонлари ва унинг босқичлари


Download 5.26 Mb.
bet59/87
Sana17.06.2023
Hajmi5.26 Mb.
#1544154
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   87
Bog'liq
O\'zbekiston tarixi Darslik DAVLAT VA JAMIYaT QURILIShI KADYEMIYaSI Toshkent 2009

Совет давлатининг сиёсий қатағонлари ва унинг босқичлари
Сиёсий раҳбарият партия ғояларидан ўзгача фикрлайдиганларга нисбатан душманлик кайфиятида бўлганлиги боис, аввало миллий урф-одатларни ҳимоя қилувчиларга нисбатан қатъий кураш олиб борди. ХХ асрнинг 20-йиллари охири 30-йилларининг бошидан қатағон сиёсати кенг авж олди. Иттифоқ жазо органлари ва унинг республикадаги тузилмалари айбсиз кишилар устидан тўқиб чиқарилган турли ишлар билан жамоат арбоблари, олимлар, адабиёт ва санъат арбоблари, хўжалик кадрлари, ишчилар, деҳқонлар, дин вакилларини қамоққа олди. Коммунистик режим шу йўл билан миллатнинг энг илғор зиёли қисмини йўқотишга ҳаракат қилди. Республиканинг ватанпарварлик кайфиятидаги раҳбар ходимлари сиёсий айблар билан жиноий жавобгарликка тортила бошлади.
“18 лар гуруҳи” Республиканинг ўша вақтлардаги юқори лавозимларида ишлаган 18 та раҳбари совет ҳукуматининг ер-сув ислоҳотига, хусусий мулкни йўқ қилинишига қарши ўз норозиликларини билдириб, эгаллаб турган лавозимларидан кетиш учун ариза берадилар. Улар ўз норозиликларида маҳаллий ходимларга нотўғри муносабатда бўлинаётгани, раҳбарларни танлаш фақат синфий нуқтаи назардан амалга оширилаётганини ҳам билдирадилар. 1925 йил 19 ноябрдаги Ўзбекистон КП(б) МҚнинг пленумида бу ходимлар қаттиқ тазйиқ остига олинади. “18лар гуруҳи” билан РКП(б) МҚ Ўрта Осиё бюроси раиси И.Зеленский йиғилиш ўтказгандан сўнг, гуруҳнинг 8 аъзоси ўз “хато”ларини тан олиб, имзоларидан воз кечадилар. Бошқа 10 та шахс Ўрта Осиё бюросида баёнотларини кўриб чиқишларини талаб қиладилар.
“18 лар баёноти” Ўз КП(б) МҚ II қурултойида муҳокама этилиб, ушбу масала бўйича қарор қабул қилинади ва унда: “18 лар баёноти” Ўз КП(б) МҚ га қарши йўналтирилган фракция ва гуруҳбозлик характеридаги, партия сафлари бирдамлигини бузишга, партия қурултойига тўсқинлик қилишга қаратилган ҳамда шахсий норозилик, майда буржуа кайфиятини акс эттирувчи ариза деб таъкидланади. Шундан сўнг, “18 лар баёноти” ташаббускорлари ва ташкилотчиларини аниқлаш, уларни қатъий партия жавобгарлигига тортишга кўрсатма берилди. Ҳамма жойларда “18 лар баёноти”нинг муҳокамаси авж олдирилади ва уни ер-сув ислоҳотини барбод қилиш хавфи борлиги таъкидланиб ва янги ҳаётга қарши бўлган майда буржуазия ва руҳонийларга ён берувчи баёнот деб сохталаштирилади. Партия олдида ўз “айби”га иқрор бўлмаганлар лавозимларидан четлатилади. Хусусан, Р.Рафиқов - ички ишлар халқ комиссарлигидан, М.Саиджонов - Зарафшон вилоят ижроия қўмитаси котиблигидан, И.Хидиралиев - Ўзбекистон ер ишлари халқ комиссари вазифасидан озод этилади.
Ер-сув ислоҳотини ўтказиш даврида “18 лар гуруҳи” ушбу жараён ва МҚ га қарши фаолият юритишда айбланишган бўлса, орадан икки йил ўтгач эса, Ўрта Осиё бюросининг пленумида (1927 йил октябр) уларга бой-қулоқларнинг манфаатини ҳимоя қилган, ер-сув ислоҳоти ҳамда аёлларнинг озодликка чиқишига қарши бўлган, савдогар ва ҳунармандлардан олинадиган солиқларни камайтириш ва давлат аппаратини миллийлаштириш тарафдори бўлган деган, сохта айбномалар қўйилади.

Download 5.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling