Прокуратура органларининг ҳайъатлари
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Бош прокурор (раис), унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, прокуратура органларининг бошқа ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Ҳайъатнинг таркиби Президент томонидан тасдиқланади.
Ҳайъатлар маслаҳат органлари бўлиб, улар қонунийлик ва жиноятчиликнинг ҳолатига, прокуратура органларининг фаолиятига, Бош прокурори буйруқлари ва кўрсатмаларининг ижросига, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйишга доир ва бошқа масалаларни кўриб чиқади, прокурорларнинг, прокуратура органлари тузилмавий бўлинмалари раҳбарларининг ва бошқа ходимларининг ҳисоботларини эшитади.
Прокурор назорати тузилмаси («Прокуратура тўғрисида»ги Қонун III бўлим) - Қонунлар ижроси устидан назорат
1
2
- Жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат
3
- Ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя қилиниши устидан назорат
4
Фуқароларнинг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари суд йўли билан самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида барча инстанция судларида ишлар кўрилаётганда прокурор қонунда белгиланган тартибда иштирок этади.
Прокурор судларда жиноят ишлари кўрилаётганда давлат айбловини қувватлайди.
Прокурор судда далилларни текширишда иштирок этади, қонуннинг қўлланиши хусусида ўз фикрини билдиради.
Ишлар судларда кўрилаётганда иштирок этаётган прокурорнинг ваколатлари процессуал қонунлар билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |