7 . Қон компонентлари ва препаратларини сақлаш ва тақсимлаш бўлими (экспедиция)
Қон ва унинг компонентларини сақлаш ва транспортировка қилиш шартларига “совуқлик занжирига” риоя қилиш, сақлаш давомийлиги, шикастланиш ва ифлосланишдан ҳимоя чоралари, керакли асбоб-ускуналар мавжудлиги киради.
Қон компонентларини беришда хатога йўл қўймаслик учун маҳсулотни қон гуруҳи ва резусга алоқадорлик мақомига кўра алоҳида жойлаштириш зарур.
Маҳсулотни етказиб бериш тизими транспортировкада яхши сақланганлигига кафолат бериши, тўқимали маҳсулотларнинг музли ўрамда транспортировка қилинаётганларидан алоҳида транспортировка қилинишини таъминлаши керак.
Талаб қилинган температурага кўра қон ва унинг компонентларини сақлаш учун махсус (мослаштирилган эмас) асбоб-ускунадан фойдаланилади:
+2°С+6°С ҳарорат режимидаги совутгичлар;
-25°С ва ундан паст ҳарорат режимидаги музлатгичлар.
Экспедиция хонаси иккита зонага эга:
қабул қилиш зонаси ва қон компонентлари ва препаратларини сақлаш зонаси;
трансфузиямуҳитларини бериш зонаси.
Барча қон намуналари ва маҳсулотлари амалдаги норматив ҳужжат асосида йўқ қилиниши керак.
70
XI. Клиник-ташҳислаш лабораторияларида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Клиник-ташҳислаш лабораторияларида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси бўйича тадбирларни ташкил этиш
Ушбу бобда клиник-ташҳислаш лабораторияларида шифохона ичи инфекциялари пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олишни таъминлайдиган ташкилий, даволаш-профилактик, санитария-гигиеник, эпидемияга қарши ва дезинфекция тадбирлари мажмуига қўйиладиган асосий талаблар белгиланади.
Клиник-ташҳислаш лабораторияларида шифохона ичи инфекциялари юқиши имкониятларининг олдини олиш мақсадида нафақат дезинфекция-стерилизация тартибига, балки лаборатория текшируви учун қон олиш методларига, лаборатория асбоб-анжомларидан фойдаланиш қоидаларига, касбий юқтириш профилактикаси бўйича қоидаларга қатъий риоя этиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |