Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари
Венага игна санчиш орқали қон олиш методикаси
Download 0.5 Mb.
|
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида
- Bu sahifa navigatsiya:
- Венага игна санчишда эҳтимолга эга асоратлар
Венага игна санчиш орқали қон олиш методикаси
Муолажани бажаришга тайёргарлик. Қайд қилиш. Қон таҳлилига ҳар бир йўлланма бир нафар беморга тегишли барча ҳужжатлар ва асбоб-анжомларни аниқлаштириш учун қайд этилиши керак. Қон таҳлилига йўлланмада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак: бемор фамилияси, исми, отасининг исми, ёши, қон олинган сана ва вақт, таҳлил қайд рақами, касаллик тарихи (амбулатор варақа) рақами, даволовчи шифокор фамилияси; беморни йўллаган бўлим ёки бўлинма. Қон олиш учун пробиркалар ва йўлланмалар бланклари битта қайд рақами билан белгиланади. 73 Бемор шахсини аниқлаштириш, қон олиш жараёни йўлланмада кўрсатилган беморда олиб борилаётганлигига ишонч ҳосил қилиш зарур. Клиника бўлинмасидан қатъий назар, бемор шахсини аниқлаштириш учун қуйидагиларни амалга ошириш керак: амбулатор бемордан унинг фамилияси, яшаш манзили ва/ёки туғилган санасини сўраш; бу маълумотни йўлланмада кўрсатилган маълумот билан солиштириш; стационар бемордан ҳам айнан шу маълумотларни сўраш (агар бемор ҳушида бўлса), бу маълумотни йўлланмада кўрсатилган маълумот билан солиштириш; қабул бўлимидаги шахси номаълум беморлар (ҳушсиз ёки ҳуши ўзида бўлмаган беморлар) учун уларнинг шахси аниқланмагунига қадар бирорта вақтинчалик аниқ белги тайинланиши керак. Ҳуши ўзида бўлмаган бемордан қон олиш пайтида игна санчилганда ёки игна вена йўлида турганида кутилмаган ҳаракатлар ва чўчиб тушиш ҳолатларининг олдини олиш учун алоҳида эҳтиёткорликка риоя этиш зарур. Игна чиқиб кетганда ёки силжиб кетганда докали салфеткани тайёр ҳолда тайёрлаб туриш зарур, жгутни дарҳол ечиб олиш керак. Агар игна кутилмаганда қўлга чуқур кирса, шифокорни шикастланишлар эҳтимоли ҳақида огоҳлантириш зарур. Беморнинг парҳез чекловларига риоя этишини текшириш, беморнинг тайинланган препаратларни қабул қилганлигини ҳисобга олиш керак. Айрим текширувлар учун оч қоринга қон олиш зарур. Таҳлилнинг тўғри натижаларини олиш учун ушбу чекловларга риоя этилганликка ишонч ҳосил қилиш керак. Парҳез чекловларига риоя этилишини таъминлаш тадбири, шунингдек, қон олинганидан сўнг улар бекор қилиниши ҳақида ходимларни хабардор этиш тадбири тегишли муассаса қоидаларига боғлиқдир. Беморни қулай жойлаштириш. Беморнинг қўли шундай жойлаштирилиши керакки, елка ва билак тўғри чизиқ ҳосил қилиши керак. Венага игна санчиш орқали қон олиш алгоритми. Қўлларни оқиб турган сувда совунлаб ювиш ва алоҳида қоғоз сочиқ билан қуритиш, сўнгра шу сочиқ билан жўмракни ёпиш. Қоғоз сочиқ бўлмаган тақдирда, алоҳида фойдаланиш учун тахминан 30х30 см ўлчамли тоза мато бўлакчалари ишлатилиши мумкин. Ҳар бир ишлатилгандан сўнг бундай сочиқчалар кирхонага юбориш учун контейнерларга ташланади. Кўрик қўлқопларни тақиш. Жгутни (венага игна санчиш жойидан 7-10 см юқорига) боғлаш. Бемордан муштини сиқишни илтимос қилиш. Қўлларга жисмоний зўриқиш бермаслик керак (муштни фаол сиқиш ва бўшатиш), чунки бу айрим кўрсаткичларнинг қондаги концентрацияси ўзгаришларига сабаб бўлиши мумкин. Венага игна санчиш жойини танлаш. Кўпинча ўрта тирсак ва териости веналари ишлатилади, бироқ билак ва панжа устки юзасининг унча йирик бўлмаган ва қонга тўла веналарига ҳам игна санчиш мумкин. 74 Венага игна санчиш жойи (марказдан атрофга қараб айланма ҳаракатлар билан антисептик восита эритмасида ивитилган дока салфетка ёрдамида) дезинфекция қилинади. Антисептик тўлиқ қуришини кутиб туриш ёки венага игна санчиш жойини қуруқ стерил тампон билан қуритилади (ишлов берилганидан сўнг вена бармоқлар билан пайпасланмасин!). Агар венага игна санчиш пайтида қийинчиликлар юзага келса ва вена бармоқлар билан такроран пайпасланса, бу жой қайтадан дезинфекция қилиниши талаб этилади. Чап қўл билан беморнинг билаги шундай ушлаб олиниши керакки, бунда катта бармоқ венага игна санчиш жойидан 3-5 см қуйида жойлашиши керак, терини тортиб туриш керак. Игнани вена билан битта чизиқда юқорига қиялатиб жойлаштирилади ва терига 25-30 градус бурчак остида игна венага санчилади. Индикатор камераси ёки игна канюлясида қон пайдо бўлганида игнанинг терига қиялиги бурчагини 10-15 градусгача камайтириладива уни вена йўли бўйича бир неча миллиметрга силжитилади. Махсус системалар бўлмаган тақдирда, қон олиш стерил игна ёрдамида қоннинг табиий оқими ҳолатида олиб борилади, игна остига стерил салфетка қўйилиши керак. Пробиркани игна канюляси остига келтирилади. Қон пробиркага келиб тушиши биланоқ жгутни ечилади. Бемор муштини бўшаштирганига ишонч ҳосил қилинади. Зарур миқдорда қон олиш, махсус системалар ишлатилганда эса, вакуум тугаб қон оқиши тўхтамагунча пробиркани тўлдирилади. Қуруқ стерил салфеткани венага игна санчиш жойига қўйилади. Игна чиқариб олинади. Қўлга босиб турувчи боғлам ёки бактериоцид пластирни қўйилади. Ишлатилган асбоб-анжомлар ва материалларни дезинфекция қилиш учун махсус мўлжалланган идишга ёки контейнерга ташланади. Бемор ўзини яхши ҳис қилаётганига ишонч ҳосил қилинади. Дезинфекция қилинадиган қопқоқли махсус контейнерларда маркировкаланган пробиркаларни тегишли лабораторияларга транспортировка қилинади. Пробиркалар ушбу мақсадга махсус мўлжалланган тиқинлар билан ёпилади. Қонли пробиркаларга лаборатория текширувларига йўлланмаларни илова қилиш ва пробиркаларни пахта ёки дока тампонлар билан ёпиш тақиқланади. 75
Венага игна санчишда эҳтимолга эга асоратлар Венага игна санчишнинг маҳаллий асоратларига қуйидагилар киритилади: тери ости гематомаси - венага игна санчиш жойидаги юмшоқ тўқималарга қон қуйилиши; флебит - венага игна санчиш жойида вена яллиғланиши (аломатлари: оғриқ, қаттиқлик, вена йўлида гиперемия); нервга игна санчилиш ёки гематома ҳосил бўлиши оқибатида эзилиш натижасида нерв шикастланиши; венага игна санчиш жойидаги юмшоқ тўқималарнинг яллиғланиш ҳолатлари - инфильтрат, абсцесс, тери некрози. Венага игна санчишнинг умумий асоратларига бемор ҳаёти учун хавфли асорат бўлиши мумкин бўлган септицемия киради. Асоратларнинг олдини олиш. Асоратлар сони ва оғирлиги қуйидагилар ҳисобига камайтирилиши мумкин: венага игна санчишнинг яхши техникаси; венага игна санчиш жойини тўғри танлаш; асептика ва антисептика қоидаларига риоя этиш; венага игна санчиш жойида босувчи боғламларни қўллаш; венага игна санчиш олиб борилганда такроран уриниш пайтида бошқа қўлдан фойдаланиш (айнан шу қўлга такроран жгут қўйиш гематоманинг ошишига сабаб бўлиши мумкин). Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling