Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари
Қон олиш хонаси асбоб-ускуналари ва жиҳозланишига қўйиладиган талаблар
Download 0.5 Mb.
|
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида
- Bu sahifa navigatsiya:
- З. Қон олиш м етодика си
Қон олиш хонаси асбоб-ускуналари ва жиҳозланишига қўйиладиган талаблар
Лаборатория текширувлари учун қон олиш фақат махсус жиҳозланган муолажалар хонасида амалга оширилиши керак. Беморнинг аҳволи оғирлиги туфайли қон олишни бевосита беморнинг тўшаги олдида амалга ошириш мумкин. Венага игна санчиш олиб бориладиган хоналарга қўйиладиган санитария-гигиеник талаблар амалдаги норматив ҳужжатларда баён этилган. Марказлаштирилган иссиқ ва совуқ сув уланган умивальник ўрнатилган бўлиши керак. Марказлаштирилган иссиқ сув ўтказилмаган тақдирда оқар турдаги электр сув иситгичлар ўрнатилишига рухсат этилади. Қўлларга гигиеник ишлов бериш учун дозалаб берувчи мосламаларда суюқ совундан фойданилади. Бир марталик қоғоз сочиқлар ёки бир марта қўлланиладиган сочиқлар бўлиши керак. Венага игна санчиш олиб бориладиган хона стационар бактерицид нурлантирувчи лампа билан жиҳозланиши керак. Ҳушдан кетиш ҳолатида ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда беморга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун хонада зарур дори препаратлари тўпламига эга дорилар қутичаси бўлиши керак. 2.7. Қон олиш учун асбоб-анжомлар: 2.7.1. Қон намуналарини олиш учун стол. Кўчма столча ишлатилиши мумкин. 2.7.2. Пробиркалар учун тагликлар (штативлар). Тагликлар енгил, қулай, пробиркалар учун етарлича сонда катакчаларга эга бўлиши керак. 71 Венага игна санчиш пайтида бемор ўзи учун жуда қулай ва хавфсиз ҳолатда, ҳамда муолажалар хонаси тиббиёт ходими учун қулай ўтириши бўлиши керак. Креслонинг иккала тирсак қўйгичи венага игна санчиш пайтида ҳар бир бемор учун энг оптимал ҳолатга жойлаштирилган бўлиши керак. Тирсак қўйгичлар қўллар учун таянч бўлиб хизмат қилади ва веналарнинг торайиб кетишининг олдини олиш учун тирсакнинг букилишига имкон бермайди. Бундан ташқари, кресло бемор ҳушидан кетган тақдирда йиқилишидан сақлаши керак. Кушетка. Кўрик учун бир марталик резина қўлқоплари. Бир марталик пластик ва шиша пробиркалар (вакуумли пробиркалар мавжуд бўлмаган тақдирда). Учи синган, шунингдек, дарз кетган шиша пробиркалар қўлланилишига рухсат этилмайди. Жгутлар. Махсус мақсадга мўлжалланган бир марталик ва кўп марталик резина ва латекс жгутлар ишлатилади. Кўп марталик жгутга қон ёки бошқа биологик суюқликлар теккан тақдирда у зарарсизлантирилиши керак. Бир марталик жгутлар ишлатилган сарф материали билан бирга утилизация қилинади. Дока салфеткалар. Стерил дока салфеткалар (5,0х5,0 см ёки 7,5х7,5 см) ёки завод ўрамидаги антисептиклар билан намланган салфеткалар бўлиши керак. Антисептиклар. Инъекция жойи юзасига ишлов бериш учун антисептиклар бўлиши керак. Антисептиклар стерил дока салфетка ёки пахта шариклар ботириладиган эритмалар шаклида қўлланилади ёки бир марталик ўрамдаги антисептиклар билан намланган салфеткалар ишлатилади. Қон олишни олиб бораётган ходимлар барча ҳолатларда махсус ҳимоя кийимини кийган бўлиши керак. Халат ифлосланиши даражасига қараб, ҳафтасига камида икки марта алмаштирилади. Махсус кийим қон билан ифлосланган тақдирда дарҳол алмаштирилиши керак. Тирсак букилишини текислаш учун ёстиқча (махсус кресло бўлмаган тақдирда). Контейнерлар: игнани хавфсиз чиқариб олиш таянчига эга игналар учун стол усти контейнери; чиқиндиларни йиғиш учун пластик қопчага эга контейнер. Ишлатилган игналар (биринчи контейнер бўлмаган тақдирда), қон олиш игнали шприцлари ва системалари, ишлатилган боғлов материаллари солинадиган чиқиндилар учун мустаҳкам контейнер зарур. Муз ёки муз элементи бўлиши керак. Инъекция жойини ёпиш учун бактерицидли лейкопластир. Иситувчи анжомлар. Қон оқишини кучайтириш учун қиздирувчи анжомлар ишлатилиши мумкин – илиқ (40°С атрофида) нам рўмолча 5 дақиқага игна санчилган жойга қўйилади. Қўлларга ишлов бериш учун тери антисептиклари. Ишлатилган материал ва иш юзаларини зарарсизлантириш учун дезинфекцияловчи восита. 72
Терини тешиш кўрик қўлқопларида бир марталик скарификатор ёрдамида амалга оширилади. Текширув учун терини тешиб қон олиш қуйидагича амалга оширилиши мумкин: вариант. Бармоқ тешилганидан сўнг бир неча (камида 3-4) томчи қон алоҳида буюм (соат) ойнасига томизилади, аралаштирилади ва ишлаш учун қўлланилади. вариант. Индивидуал найзача билан билан тешилган бемор бармоғининг тери юзасидан олдиндан тўғрилиги текширилган 20 мкл ҳажмли алоҳида стерил капиллярларга ва Панченко капиллярига йиғилади. вариант. Ҳажми бўйича цитрат ва қоннинг 1:4 нисбатда олдиндан тайёрланган 40 мкл аралашмасини индивидуал стерил Панченков капиллярига олинади. вариант. Бармоқ териси тешилганидан сўнг олдиндан бироз миқдорда (кўз куракчаси учида) трилон Б қуйилган пластик пробиркага 6-8 томчи қон солинади. Қонли пробирка кафтлар орасида айлантирилган ҳолда яхшилаб аралаштирилади. Пипеткалар ёрдамида пробиркаларга қон қуйиш лабораторияда амалга оширилади. вариант. Бармоқ териси тешилганидан сўнг зарур миқдордаги қон ўрнатилган капилляр ёки чети орқали капилляр қон олиш учун мўлжалланган системага йиғилади. Пробирка ёпилади ва аралаштирилади. Кейинчалик таҳлиллар учун қон қуйиб олиш фақат лабораторияда амалга оширилади. Қон олиш пайтида асептика қоидаларига қатъий риоя этилади. Қон олиш олдидан текширилаётган шахснинг бармоқ терисига 70% этил спиртида ивитилган стерил тампон (ўрамча) билан ишлов берилади. Қон олинганидан сўнг жароҳат юзасига 70% этил спиртида ҳўлланган янги стерил тампон қўйилади. Қон олиш учун капилляр, 2 дона буюм шишачасидан иборат индивидуал стерил тўпламлар ишлатилади. Индивидуал стерил тўпламлар стерилизация қутиларда (биксларда) сақланади. Ҳаво методида стерилизация қилишда алоҳида тўпламлар крафт пакетларга жойланади. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling