Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлиги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология


Меҳнатга лаёқатсизликнинг таxминий муддатлари


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/77
Sana20.09.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1682717
TuriПротокол
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   77
Bog'liq
қалқонсимон без касалликлари бўйича

13. Меҳнатга лаёқатсизликнинг таxминий муддатлари
Касалликнинг оғирлигига боғлиқ. Ўрта оғирликдаги декомпенсаци-
яланган гипотиреозда 14 дан 21 кунгача ва гипотиреознинг оғирлашган 
шаклида 30 - 40 кун.
14. Л-Т4 терапиясини олган беморларни динамикада кузатиш
• Даволашнинг биринчи йили ТТГ даражасининг назоратини 3-6 ойда 1 
ўтказиш керак, чунки гипотиреознинг компенсацияси фонида левоти-
роксиннинг метаболик клиренси ўсиши, шунингдек қалқонсимон без-
нинг қолдиқ секрецияси пасайиши мумкин (масалан, аутоиммун тире-


26
Калконсимон без касалликлари буйича клиник протоколлар
оидити бўлган беморларда), бу препарат дозасининг оширилиши талаб 
қилади.
• Компенсацияланган гипотиреозга эга беморларда ТТГ ни ҳар йили ўр-
ганиш тавсия этилади.
• ТТГ даражасида қонни олиш вақти ва Л-Т4 ни қабул қилишдан кейинги 
интервал сезилмайди. Агар тўғри терапия учун бундан ташқари Т4 св 
даражасини аниқлашдан фойдаланилса, қон олишдан олдин препарат-
ни қабул қилиш керак эмас, чунки левотироксин қабул қилгандан бир 
неча соат ўтиб, қонда Т4 даражаси ишончли ўсади (15-20% га).
15. Прогноз
• Ўз вақтида диагностика ва тўғри даволашда ижобий.
• Леталликнинг асосий сабаби - гипотиреоид кома.
16. Гипотиреоидли кома
16.1. Таснифи (Тарифи)
Гипотиреоид кома - қатор қўзғатувчи омилларнинг таъсири остида, 
узоқ вақт бирга кечувчи оғир гипотиреоз бўйича ўрин босувчи терапияни 
олмаган шаxсларда ривожланадиган, ҳаётга xавф солувчи ҳолат.
16.2. Келтириб чиқарувчи омиллар
• Совуқ қотиш айниқса гиподинамия билан бирга бўлса.
• Юрак-қон томир етишмовчилиги.
• Ўткир сурункали инфекциялар
• Жиддий сомтик касалликлар (миокард инфаркти, инсулт).
• Жароҳатлар.
• Интоксикациялар.
• Қон йўқотишлар (кўпроқ ОИТ сабабли).
• Жарроҳлик.
• Гипогликемия.
• Алкогол ёки МНС функсиясини ёмонлаштирувчи препаратларни (ане-
стетика,транквилизаторлар, нейролептиклар, опиоидлар) қабул қилиш.
• Диуретиклар, рифампицин, амиодарон, фенитоин, литий карбонатини 
қабул қилиш.
• Стресс ҳолатлари.
Тиреоид гормонлар билан даволанаётган беморларда, қуйидагилар са-
баб бўлиши мумкин:
• тиреоид гормонлар дозасининг нотўғрилиги; 
• тиреоид гормонлар суткалик дозасининг тўсатдан камайтирилиши ёки 
қабул қилинишининг мустақил тўxтатилиши.
• препаратни ичга қабул қилиш имконсизлиги (масалан, инфексия касал-
ликлари фонида қусишда);
• яроқлилик муддати якунланган дориларни қабул қилиш.


27

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling